Al-Umar masjidi
Бусро ал-Умар масжиди (арабча: الْمَسْجِد الْعُمَرِي) – Суриянинг Бусро шаҳрида жойлашган Рим даврига оид масжид[1]. Бутунжаҳон мероси обекти. Милодий 636-йилда Суриянинг мусулмонлар томонидан забт этилиши юришига бошчилик қилган халифа Умар томонидан барпо этилган ва 721-йилда халифа Язид ИИ томонидан қурилиш ишлари якунига етказилган. ХИИ–ХИИИ асрларда Айюбийлар сулоласи томонидан таъмирланган[1]. 2012–2014-йиллар оралиғида Сурия фуқаролар уруши пайтида зарар кўрган. Масжид қайта таъмирланган ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатмоқда[2].
| Масжид | |
Ал-Умар масжиди
الْمَسْجِد الْعُمَرِي | |
| Масжиднинг вайрон бўлишидан олдинги ҳолати, 2004-йил | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Дара губернаторлиги |
| Шаҳар | Бусро |
| Координаталар | 32°31′18″Н 36°28′58″Э / 32.52153°Н 36.48275°Э |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги
|
| Асосчи | Умар Язид ИИ |
| Бинокорлик санаси | милодий 721-йил |
| Миноралар сони | 1 (вайрон қилинган) |
| Миноралар сони | 1 (вайрон қилинган) |
| Ҳолати | фаол |
Тарихи
Масжид дунёдаги бугунги кунга қадар сақланиб қолган энг қадимий масжидлардан бири ҳисобланади. У саёҳатчилар, Сурия орқали ўтувчи савдо йўлларидаги араб карвонлари ва Макка сари йўл олган ҳожилар учун дам олиш маскани бўлиб хизмат қилган. Саёҳатчилар масжиднинг марказий ҳовлисидан бозор, шунингдек, тунаш жойи сифатида фойдаланганлар. Масжиднинг шарқий ва ғарбий томонларидаги равоқлар ушбу марказий ҳовлини ўраб турган. Масжиднинг жанубий томонида эса масжиднинг ибодатхонаси томон олиб борувчи икки қаторли равоқ бўлган[3].
Масжиднинг квадрат шаклли минораси Умавийлар меъморчилиги услубидаги минораларнинг энг дастлабки намуналаридан бири эди. Дамашқ ва Ҳалабдаги масжидларда ҳам худди шу сулолага мансуб ўхшаш услубдаги миноралар мавжуд[манба керак].
Бусродаги вайронагарчилик 2012-йилда бошланиб, снарядлар ва танклар Сурия фуқаролар уруши чоғида кўплаб зарарлар етказган. 2014-йилда снаряд кратери натижасида масжид томида тешик пайдо бўлган[4]. Масжиддан тўкилиб тушган ғишт ва бўлаклар вайрона ҳудуд бўйлаб сочилиб ётибди, атроф-муҳит ҳам снаряд зарарлари изларини ўзида сақлаб қолган.
Галерея
-
Ж. Л. Портернинг 1865-йилдаги „Тҳе Гиант Cитиэс оф Башан“ асарида кўрсатилган Ал-Умар масжиди
-
Масжиднинг квадрат шаклли минораси, 2009-йил
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Жами' ал-'Умари“. АрчНет.орг (13-ноябр). 2021-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ المسجد العمري في بصرى الشام | مآذن الشام.
- ↑ „Жами' ал-'Умари: Инаугуратион оф тҳе ресторед праер ҳалл“ (пҳотограпҳ). АрчНет.орг. 2016-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
- ↑ „Анcиэнт Ҳисторй, Модерн Деструcтион: Ассессинг тҳе Cуррент Статус оф Сйриа’с Wорлд Ҳеритаге Ситес Усинг Ҳигҳ-Ресолутион Сателлите Имагерй“. ааас.орг (2014-йил 16-сентябр). Қаралди: 2016-йил 30-июн.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ал-Умар масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.