Algebraik tenglama
Алгебраик тенглама — чап томони номаълумлардан тузилган кўпҳаддан иборат бўлган тенглама. Номаълум х нинг тенгламани қаноатлантирадиган, айниятга айлантирадиган қийматлари тенгламанинг илдизлари ёки ечимлари дейилади. Алгебранинг асосий масалаларидан бири Алгебраик тенгламанинг илдизларини топишдан иборатдир. 1, 2, 3 ва 4-даражали Алгебраик тенглама илдизларини топиш формулалари маълум, даражаси 5 ва ундан ортиқ бўлган тенгламалар учун бундай формулалар умумий ҳолда мавжуд эмас. Аммо коэффициентлари комплекс сонлар бўлган ихтиёрий тенглама комплекс ечимга эга (қаранг Алгебранинг асосий теоремаси).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |