Ali Daya
Абулҳасан Али ибн Убайдуллоҳ Содиқ (форсча: ابوالحسن علی بن عبیدالله صادق), шунингдек, Али Дая (علی دایا) дастлабки Ғазнавийлар ҳукмдорлари хизматида бўлган қўмондон. Бироқ кейинчалик уларнинг эътиборидан тушиб, қатл этилган.
Ҳаёти
Али Даянинг номи илк бор 1030-йилда тилга олинади. Ўша йили Ғазнавийлар султони Маҳмуд вафот этиб, ўрнига ўғли Муҳаммад тахтга ўтирган эди. Бироқ Ғазнавий қўшинларининг катта қисми, жумладан, Али Дая ҳам Муҳаммадга қарши қўзғолон кўтарди ва унинг тажрибалироқ укаси Масъуд томонига ўтди. Масъуд ўша пайтда Нишопурда эди[1]. Охир-оқибат Мас’уд ғалаба қозонди ва Али Даяни унинг вазири Аҳмад Маймандий Ғазнавийлар қўшинининг Хуросондаги бош қўмондони (сипоҳсолор) этиб тайинланди. Шу тариқа Али обрўсизланган туркий саркарда Астиғтегин ўрнини эгаллади. Тез орада Али Дая 4 000 кишилик қўшин билан салжуқ туркларига қарши юборилди. 1035-йилда эса Али лавозимидан олиниб, сафдоши Бегтоғди Хуросондаги бош қўмондон лавозимига тайинланди[2].
Али Дая 1040-йилда бўлиб ўтган Данданакон жангида ҳам қатнашган. Ушбу жангда Ғазнавийлар ҳалокатли мағлубиятга учради. Мағлубият учун Али Дая ва унинг сафдошларини айбдор деб билган Масъуд уларни қамаб, сўнг Ҳиндистонда қисқа фурсатда қатл эттирди[2][3]. Форс шоири Манучеҳрий Али Даяга бағишлаб битта лирик шеър ёзгани маълум.
Манбалар
- ↑ Босwортҳ 1985, с. 101.
- ↑ 2,0 2,1 Босwортҳ 1989, с. 86.
- ↑ Босwортҳ 1985, с. 853.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1985). "ʿАЛĪ Б. ʿОБАЙДАЛЛĀҲ ṢĀДЕҚ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 8. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 853 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/али-б-обайд.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1989). "БЕГТОḠДÏ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИВ, Фасc. 1. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 86 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/бегтогд-туркиш-лит.
- Босwортҳ, C. Э.. Тҳе Орнамент оф Ҳисториэс: А Ҳисторй оф тҳе Эастерн Исламиc Ландс АД 650-1041: Тҳе Персиан Техт оф Абу Са'ид 'Абд Ал-Ҳайй Гардизи. И.Б.Таурис, 2011 — 1–169-бет. ИСБН 978-1-84885-353-9.