Алимардонбей Алекбер ог`ли Топчубаши (озарбайжонча: Əлимəрдан бəй Əлəкбəр оğлу Топçубаşов; 4-май, 1863, Тифлис - 8-ноябр, 1934, Париж ) - Озарбайжон жамоат ва давлат арбоби, ҳуқуқшунос ва журналист, Россия Биринчи Давлат Думаси депутати (1906), Озарбайжон Демократик Республикаси парламенти раиси (1918-1920).

Таржимайи ҳоли

Алимардонбей Топчубаши 4-май 1863-йилда[1] Тифлисда таваллуд топган. 1884-йилда Тифлисдаги 1-шаҳар гимназиясини тугатиб, Император Петербург университетининг тарих-филология факултетига Кавказ стипендияси билан ўқишга кирди, лекин биринчи семестрдан кейин стипендиядан бош тортди ва ҳуқуқ факултетига ўтди. 1888-йилда университетни юридик фанлар номзоди даражаси билан тамомлаган. Тинчлик судясининг ёрдамчиси ва округ суди котиби бўлиб ишлаган, Тифлис геология билим юртида дарс берган. Бокуга кўчиб ўтди ва у ерда адвокат бўлиб ишлади.

Исмоил Гаспринский, Гасан-бек Зардабий ва Алимарданбей Топчубаши. Боку, 1894-йил

Топчубаши 1888-йилдан Бокуда нашр этиладиган “Боку тижорат ва саноат варақаси” кундалик газетасининг муҳаррири бо`либ ишлайди. 1898-йил, 24-июнда у Бокуда чиқадиган Каспий газетаси [2] муҳаррири бўлди. Йиллар давомида у “Боку” ва “ Ҳаят ” (“Ҳаёт”) газеталарига ҳам муҳаррирлик қилган. Боку шаҳар думасининг а'зоси этиб сайланган, шаҳар мактаб комиссияси, Мариинский аёллар гимназияси, Боку савдо мактаби ва Боку мусулмон аёллар мактаби васийлик кенгаши а'зоси бўлган.

1905-1907-йиллардаги инқилоб даврида И Умумроссия мусулмонлари қурултойи ишида қатнашган (1905-йил, август, Нижний Новгород ); ИИ (1906-йил, январ, Санкт-Петербург ) ва ИИИ (1906-йил, 16-август, Нижний Новгород) қурултойларда Иттифоқ ал-Муслимин партия МҚ раиси этиб сайланди. ИИИ Умумроссия мусулмонлари қурултойида мажлислар очиқ бўлмаган ва татар тилида олиб борилган. Кадетлар партияси дастурига яқин бўлган ва мактаб таълими масаласида ундан фарқ қилувчи мусулмонлар сиёсий иттифоқининг дастури тасдиқланди[3].

Россиянинг Давлат Думасига Боку губернаторлигидан сайланган; “Халқ эрки” партияси фраксиясининг чап қанотига қўшилади. Думанинг биринчи чақириғи тарқатиб юборилганидан сўнг, у Вйборг мурожаатига имзо чекди ва Думага қайта сайланиш ҳуқуқини йўқотиб, Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми, 51-ва 3-бандлари билан судланган.

1906-йилнинг феврал ойида у яраштириш арман-мусулмон қурултойининг а'зоси, Кавказ губернатори қошидаги арман-мусулмон ишлари бўйича махсус йиғилиш а'зоси эди.

1917-йил, феврал инқилобидан кейин у ягона рус давлатини сақлаб қолиш ва Бутунроссия Та'сис мажлисини чақириш тарафдори бўлган. Ҳеч қандай партияга қўшилмади. Март ойидан Озарбайжон Миллий қўмитасини бошқарган. Кавказ мусулмонлари қурултойи (1917-йил, апрел, Боку) ва биринчи Умумроссия мусулмонлар қурултойи (1917-йил, май, Москва) ишида қатнашган, у ерда Россиянинг федерал тузилишини ҳимоя қилган.

У сайланган Бутунроссия Та'сис мажлиси биринчи йиғилишдан кейин болшевиклар томонидан тарқатиб юборилган.

Алимардонбей Топчубаши (чапдан учинчи) Озарбайжон Республикаси делегацияси таркибида Париж тинчлик конференсиясида

1918-йил, 28-майда Озарбайжон Демократик Республикаси (АДР) э'лон қилинганидан кейин Грузия, Арманистон ва Усмонли империясидаги фавқулодда вакили бўлган. Истанбулда бўлганида АДР ташқи ишлар вазири этиб тайинланади (1918-йил, 6-октябр – 7-декабр). 1918-йил, 7-декабрда у сиртдан АДР парламентининг раиси этиб сайланди. Париж тинчлик конференсиясида АДР делегациясига раҳбарлик қилади.

Озарбайжонда Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг (1920-йил, 28-апрел) сургун қилинган. Генуя конференсияси ва Лозанна конференсияси иштирокчиси, унда у Озарбайжоннинг 11-Қизил Армия томонидан ноқонуний босиб олиниши масаласини кўтарди ва норозилик сифатида (Озарбайжон делегациясининг бошқа а'золари билан бирга) фамилиядаги "ов" қўшимчасини рад этди. Топчубаши ("ов" қо`шимчаси ё`қ) шаклини қабул қилган (қаранг. Париждаги Алимардонбей яшаган бинонинг ёдгорлик лавҳаси).

1934-йилнинг 8-ноябр куни Парижда вафот этди. У Парижнинг ғарбий чеккасидаги Сент-Клу[4]га дафн этилган.

Ҳаволалар

  1. ↑ Cəмил Ҳəсəнли. „Əлимəрдан бəй Топçубаşовун доğум тарихи илə баğлı дəқиқлəşдирмə“ (аз). Огуз Ҳаберлери. огуз-неwс.нет (2013-йил 3-август). 2015-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
  2. ↑ Ева-Мария Аух. „Между приспособлением и самоутверждением. Ранний этап поисков национальной идентичности в среде мусульманской интеллигенции и возникновение нового общества на юго-восточном Кавказе (1875-1905 гг.)“ (ру). сакҳаров-cентер.ру. 2007-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-апрел.
  3. ↑ „Сибирская торговая газета. № 138. 22 августа 1906 года. Тюмень. Ст. 2.“. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июн.
  4. ↑ Из коллекции Рамиза Абуталыбова. „Фотография семейной могилы Топчибашевых в Сен-Клу, пригороде Парижа“. оурбаку.cом. 2012-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-ноябр.