Alyaskit
Аляскит – интрузив нордон тоғ жинси; таркибида 5% гача рангли минераллар бўлган гранит. Магматик, баъзан метасоматик йўл билан келиб чиққан. Таркиби кварс (30-35%), калийли дала шпати (30-50%) ва албит (20% гача)дан иборат. Кристалл донадор, камдан-кам порфир тузилишли. Ранги қизил, пушти, оқ, оч кулранг. Дастлаб Аляска ярим оролда топилган (номи шундан). Аляскитни камёб ва сийрак ер элементлари конлари билан боғлайдилар. Аляскит Ўрта Осиё, Кавказ ва Байкал ортида топилган. Қурилишда қоплама безактош сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |