Амбарас масжиди, шунингдек, Мир Жаъфар Аъло масжиди ёки Юқори Амбарас масжиди номлари билан ҳам танилган, Озарбайжоннинг Ордубод шаҳрида жойлашган ХВИИ асрга оид сунний масжид, меъморий ёдгорлик.

Масжид
Амбарас масжиди
Мамлакат  Озарбайжон
Жойлашуви Ордубод
Координаталар 38°54′50″Н 46°01′11″Э / 38.91382010536288°Н 46.01979547381157°Э / 38.91382010536288; 46.01979547381157
Меъморий услуб Ислом архитектураси
Бинокорлик санаси ХВИИ аср
Қурилиш материаллари темир, тош, ғишт

Масжид 2001-йил 2-август санасида Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга геа кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган. Кейинчалик, Нахчивон Мухтор Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007-йил 21-ноябрдаги 98-сонли қарорига биноан Амбарас масжиди республика аҳамиятига молик меъморий ёдгорлик сифатида таснифланган. Масжид „Ордубод“ давлат тарихий-маданий қўриқхонаси ҳудудида жойлашган.

Тарихи

Юқори Амбарас масжиди Ордубод шаҳрининг Амбарас маҳалласида жойлашган[1]. Масжид қурилган аниқ сана номаълум[2]. ХИХ асрдаги таъмирлаш ишлари вақтида масжид шифтига ёғочга қора сиёҳ билан ёзилган битик қўйилган[3][2].

Битикка кўра, ХИХ асрда масжид „Аъло Мирзо Жаъфар масжиди“ деб аталганидан далолат беради[2]. Масжид дастлаб ХВИИ асрда Аъло Мирзо Жаъфар исмли шахс томонидан қурилгани тахмин қилинади[4]. Шу сабабли, масжид „Аъло Мирзо Жаъфар“ ёки „Мир Жаъфар Аъло“ масжиди номлари билан ҳам маълум[5][3].

Масжид фасади темир ва ғиштдан, ички қисми эса тош ва ғиштдан қурилган. Шифтни 6 та устун кўтариб туради. Иккинчи қават аёллар ибодат қилиши учун мўлжалланган[6].

Совет босқини даврида

Озарбайжон Совет босқинига учраганидан сўнг, 1928-йилда расмий равишда динга қарши ҳаракат бошланди[7]. Ўша йил декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогаларни маърифий мақсадларда маданият уйлари тасарруфига топширди[8]. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид бўлган бўлса, бу рақам 1927-йилда 1700 та, 1928-йилда 1369 таг ва 1933-йилга келиб атиги 17 тани ташкил қилган[8][9]. Шу даврда Юқори Амбарас масжиди ҳам ўз фаолиятини тўхтатган.

Мустақилликдан сўнг

Озарбайжон мустақиллигини тиклаганидан сўнг, 2001-йил 2-август санасида Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан масжид маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[10]. Кейинчалик, 2007-йил 21-ноябрдаги Нахчивон Мухтор Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 98-сонли қарорига мувофиқ, Амбарас масжидига республика аҳамиятига молик ёдгорлик мақоми берилди[11].

2024-йилда бу ҳудудда „Ордубод“ давлат тарихий-маданий қўриқхонаси ташкил этилди[12][13]. Ордубод туманида жойлашган 299 та ёдгорликнинг 200 дан ортиғи, жумладан, Юқори Амбарас масжиди ҳам қўриқхона ҳудудида жойлашган[14][15].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Тҳе энcйcлопаэдиа оф “Накҳчиван монуменц”. Нахçıван: натионал Аcадемй оф сcиэнcес оф Азербаижан накҳчиван бранч, 2008 — 22-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Сəфəрли, Ҳаcıфəхрəддин. Нахçıванıн тüрк-ислам мəдəниййəт абидəлəри. Нахçıван: Əcəми НПМ, 2017 — 49-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Нахçıван тарихи. Нахçıван: Əcəми НПМ, 2014 — 200-бет. ИСБН 978-9952-8237-3-8. 
  4. ↑ Нахçıван энсиклопедиясı (аз). Нахçıван: Элм нəşрийятı, 2005 — 23-24-бет. ИСБН 5-8066-1468-9. 
  5. ↑ „Ордубад şəҳəри Юхарı Амбарас мəсcиди“ (аз-АЗ). Сират.аз (2022-йил 27-май). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.
  6. ↑ Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı (аз). Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 222-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган). 
  7. ↑ Юнусов, Ариф. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  8. ↑ 8,0 8,1 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 141-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  9. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  10. ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  11. ↑ Нахçıван Мухтар Республикасı əразисиндəки дüня, öлкə вə ерли əҳəмиййəтли даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəри (аз). Нахçıван: Қıзıл даğ нəşрийятı, 2009 — 31-бет. 
  12. ↑ „“Ордубад” Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğунун ярадıлмасı ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı » Азəрбайcан Президентинин Рəсми интернет сəҳифəси“ (аз). пресидент.аз. 2024-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.
  13. ↑ „“Ордубад” Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğунун əразиси мüəййəн эдилиб“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 7-апрел). Қаралди: 2025-йил 16-январ.
  14. ↑ „“Ордубад” Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğу“. ордубадcемийети.аз. Қаралди: 2025-йил 16-январ.
  15. ↑ Əсгəров, Наил „“Ордубад” Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğу илə баğлı гöрüлəcəк иşлəр мüəййəнлəşиб“ (аз). Азəрбайcан Дöвлəт İнформасия Агентлийи (2024-йил 8-апрел). 2024-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.