Anandalahari
Анандалаҳари (бенгалчадан: анандалаҳари) — Бенгал ва Шарқий Ҳиндистон мусиқа асбоби[1]. У бочка шаклидаги корпусга эга, бир томони очиқ ва "остки" қисмига маҳкамланган битталик ёки иккиталик ягона тор[2][3]. Жанубий ҳинд пуллуван кудамига[4] ўхшаб, анандалаҳари кўпинча рақсга ҳамроҳ бўлади ва ҳам оҳанг, ҳам ритмни ижро эта олади[5].
"Анандалаҳари" номи "қувонч тўлқинлари" деган ма’нони англатади, халқ орасида бу асбоб — товушга тақлид:губгуби ва хамак деб аталади[5].
Асбобнинг корпуси ёғоч, икки томони очиқ; пастки ва юқори қисмларида чарм ҳалқа ва боғичлар ёрдамида мембрана бириктирилади[5]. Ба’зи асбоблар юқори мембранада тешикка эга, бошқаларида эса йўқ; эски асбобларда умуман бўлмаслиги мумкин[5]. Тор бамбук ёки бошқа материал билан остки қисмга маҳкамланади[5]. Торнинг иккинчи учи мис хумчанинг ичига маҳкамланади[5].
Бочка чап қўлтиққа қўйилади, хумча чап қўлга олинади ва у билан тор тортилади, ўнг қўл билан найча ёрдамида чалинади[5]. Мусиқа чалувчи мистиклар, бауллар[5][2] бу асбобни севиб қолишган.
Заcкс Анандалаҳари ва унга тегишли асбобларни мембранафонларнинг алоҳида, соф ҳинд синфи деб ҳисоблаган, аммо этномузиколог Лоренс Пикен ва бошқалар уларнинг барчаси соф хордофонлар эканлигини кўрсатди[5].
Манбалар
- ↑ Гарланд 1998, с. 328.
- ↑ 2,0 2,1 Лореа 2016, с. вии.
- ↑ Гарланд 1998, с. 329.
- ↑ Гарланд 1998, с. 365.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 5,8 Грове 2014.
Адабиётлар
- Аластаир Диcк, Жеремй Монтагу. Āнандалаҳарī. Охфорд Университй Пресс, 2014.
- Cарола Эрика Лореа. Фолклоре, религион анд тҳе сонгс оф а Бенгали мадман: а жоурней бетwеэн перформанcе анд тҳе политиcс оф cултурал репресентатион, Жерусалем студиэс ин религион анд cултуре. Леиден; Бостон: Брилл, 2016. ИСБН 978-90-04-32470-1 978-90-04-32471-8.
- Тҳе Гарланд энcйcлопедиа оф wорлд мусиc, Гарланд референcе либрарй оф тҳе ҳуманитиэс. Неw Ёрк: Гарланд Пуб, 1998. ИСБН 978-0-8240-4946-1.
Ҳаволалар
- „Анандалаҳари — Банглапедиа“. эн.банглапедиа.орг. 2020-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-август.