Анис алдегид, обепин, пСН^О — С6Н4 — СНО — ёғсимон модда, мол. м. 136,15, суюқланиш температураси — 0,02°, қайнаш температураси 248°, хушбўй, эфир мойлари таркибида учрайди. Саноатда Анис алдегид анетолни нитрат ёки бошқа оксидловчилар билан оксидлаб ҳосил қилинади, эфир мойларидан эса алоҳида (бисулфит) усул билан олинади. Анис алдегид ҳаводаги кислород билан оксидланганда анис кислота ҳосил қилади, ишқор таъсирида эса анис спирт ва кислота ҳосил бўлади. Саноатда Анис алдегид хушбўй модда сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил