Анкилостома (Анкйлостома) — жуда кичкина (урғочиси 10-13 миллиметр келадиган) қизғиш гижжа. Одам ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. 2 тури одамнинг ўн икки бармоқ ичагида яшайди.Анкилостома тухумлари нажас билан ташқарига чиқади қулай шароитда (25° да) 1-2 суткадаёқ улар личинкага айланади. Ҳақиқий Анкилостома тупроқда ҳаёт кечириб, икки марта пўст ташлагандан кейин юқумли личинка ҳосил бўлади. Бу личинкалар терини тешиб, тана ичига киради, оғиз орқали ҳам юқиши мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил