Ants Laikmaa
Анц Лаикмаа (1866-йил 5-май, Арасте – 1942-йил 19-ноябр, Кадарпику) – эстониялик рассом[1].
| Анц Лаикмаа | |
Анц Лаикмаа, тах. 1920 | |
| Ҳақиқий исми | Ҳанс Лаипман (1935-йилгача) |
| Таваллуди | 5-май 1866-йил Арасте, Мäржамаа Париш, Россия империяси |
| Вафоти | 14-декабр 1942-йил (76 ёшда) Кадарпику, СССР |
| Соҳаси | Рассом |
| Таълими | Кунстакадемиэ Дüсселдорф |
Ҳаёти
Анц Лаикмаа Мäржамаа туманиги Арасте қишлоғида жойлашган Паиба фермасида туғилган. У камбағал эстон оиласининг ўн учинчи фарзанди эди. Велисе, Ҳаапсалу ва Лиҳула мактабларида таълим олган. Онаси у ёш пайтида вафот этган. Лаикмаа рассомликка бўлган қизиқишини эрта ёшда кашф этган. 1891-1893 ва 1896-1897-йилларда Дüсселдорф санъат академиясида таҳсил олган. 1897-йилдан 1899-йилгача Дüсселдорфда фаолият юритган. У Дüсселдорф рассомчилик мактаби вакили ҳисобланади. 1899-йил кузида Таллинга қайтиб келган. 1900-йилдан 1907-йилгача Таллин ва Ҳаапсалуда рассом сифатида фаолият юритган. Ўз изланишлари натижасида у Белгия, Франсия, Австрия, Финляндия ва Нидерландия каби давлатларга саёҳат қилган. 1901-йилда Таллинда биринчи Эстония санъат кўргазмасини, 1906-йилда эса Тартуда биринчи санъат кўргазмасини ташкил этган. 1903-йилда Таллинда студия очган, у ерда Отто Крустен сингари шогирдларига ҳам таълим берган[2][3]. 1907-йилда эса Эстония санъат уюшмасини (Ээсти Кунстиселц) ташкил этган.
1904-йилда 38 ёшли Лаикмаа ўша даврнинг энг таниқли шоираларидан бири бўлган 21 ёшли Мариэ Ундер билан учрашиб, уни севиб қолган. Шу йили у Ундернинг иккита портретини чизган, ушбу расмлар Лаикмаанинг энг машҳур асарлари ҳисобланади. 1907-1909-йилларда у асосан Финляндияда бўлган. 1909-1913-йилларда эса Европанинг йирик санъат шаҳарларига саёҳат қилган. 1910-йилдан 1912-йилгача Капри ва Тунисда яшаган. 1913-йилдан 1931-йилгача Лаикмаа Таллиннда мустақил рассом ва санъат ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. Унинг шогирдлари орасида ёш Алфред Розенберг ҳам бор эди. 1927-йилда у „Мику“ таҳаллуси остида ижод қилувчи моделдан Аино Мариэ (1969-йилда вафот этган) исмли қиз фарзанд кўрди. 1932-йилда у Кадарпику қишлоғидаги ўз фермасига кўчиб ўтган ва умрининг охиригача шу ерда яшаб, ижод қилган. Анц Лаикмаа 1942-йил ноябр ойида Кадарпикуда вафот этган ва шу ерда дафн этилган. Рассом бир умр бўйдоқ ўтган.
Фаолияти
Анц Лаикмаа асосан пастел рангтасвири билан танилган. У Эстонияга импрессионизм йўналишини олиб кирган ва кўпинча ёрқин ранглардан фойдаланиб манзаралар чизган. У сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланган. Энг муҳими, Лаикмаа Эстония санъатини ўрганиш ва тарғиб қилишга катта ҳисса қўшган ҳамда Тарту шаҳрида жойлашган Эстония миллий музейининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Машҳур асарлари
- Автопоэтрет (1902)
- Лääне неиу (1903)
- Мариэ Ундер портрети (1904)
- Вигала таат (1904)
- Аугуст Китзберг портрети (1915)
Галерея
-
Портраит оф а Ладй (Тутти Счлафф) (1902)
-
Портраит оф Мариэ Ундер (1904)
-
Олд Аицам (1904)
-
Портраит оф Паул Пинна (1906)
-
Портраит оф Эуген Счäфер (1906)
-
Валлинкоски (1908)
-
Cапри ланшафти (1910)
-
Этна (1910)
-
Нигҳт Мотиф фром Cапри (1910)
-
Қора танли бола (1910–1912)
-
Италиялик бола (1911)
-
Cапридаги манзара (1911–1912)
-
Эски фирма (1913)
-
Лääнемаа фирмаси (1918)
-
Cарл Роберт Жакобсон портрети (1920)
-
Селма (1922)
-
Лйдиа Коидула портрети (1924)
-
Фр. Р. Креутзwалд портрети (1924)
-
Ҳилда Глесер портрети (1932)
-
Таэбла ланшафти (1936)
-
Линда Ээнпалу портрети (1938)
Манбалар
- ↑ лла Росенфелд, Нортон Т. Додге, Жане Воорҳеэс, Арт оф тҳе Балтиcс: Тҳе Струггле фор Фреэдом оф Артистиc Эхпрессион Ундер тҳе Совиэц, 1945-1991, Рутгерс Университй Пресс, 2001, ИСБН 0-8135-3042-3, п34
- ↑ „Карикатурист Отто Крустен“. Пäэwалеҳт (1937-йил 23-феврал), с. 5. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Кунстник Отто Крустен сури“. Уус Ээсти (1937-йил 23-феврал), с. 1. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Анц Лаикмаа“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |