Ануша Ансорий (форс. انوشه انصاری, ингл. Аноушеҳ Ансари; 12-сентябр, 1966-йил; Машҳад, Эрон) — келиб чиқиши эронлик бўлган америкалик олима. «Продеа сйстемс, Инc» компанияси асосчиси ва раҳбари. Ануша Ансорий 2006-йилнинг 18-сентябр куни аёллар орасида тарихда биринчи космик сайёҳ ва космосга чиққан биринчи мусулмон аёли бўлди.Қолаверса,Ануша космосга чиққан биринчи эронлик шахсдир.

Ануша Ансорий
форс. انوشه انصاری — Ануšэҳ Ансâри
ингл. Аноушеҳ Ансари
Таваллуди 1966-йил 12-сентябр (1966-09-12) (60 ёш)
Фуқаролиги  УСА АҚСҲ
Ануша Ансорий Викиомборда

Биографияси

Ануша Ансорий 1966-йилнинг 12-сентябр куни Эроннинг шимоли-шарқий қисмидаги Машҳад шаҳрида туғилган. Ансорийнинг сўзларига кўра, у форслигидан фахрланади[1].. Ансорийнинг космик космонавтлар рўйхатига киритилганидан сўнг, қатор Озарбайжон оммавий ахборот воситалари Ануша Ансорий миллати бўйича озарбайжон эканлигини бонг уришди[2][3].. Ушбу хабарлардан ташқари, ушбу нашрлар унинг туғилган жойи деб Машҳад шаҳрини эмас, балки Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрини кўрсатишган. Ушбу нотўғри хабарларни кейинроқ баъзи Россия ахборот воситалари ҳам тарқатишди[4][5][6]..

Ануша Ансорий туғилганидан кўп ўтмай унинг ота-онаси Теҳронга кўчиб ўтишган ва Анушанинг болалиги ва ёшлиги ушбу шаҳарда ўтган. 1979-йилда Эронда монархия ағдарилиб исломий инқилоб юз берганидан бир-неча йил ўтгач, 1984-йилда Ануша Ансорий АҚСҲга кетади ва ўша ерда ўқиб тадқиқотлар ўтказишни режалаштиради. АҚСҲда У Жорж Мейсон Университетида информатика ва электроникани тадқиқ қилади ва бакалавр илмий даражасини олади. Кейинроқ У Жорж Вашингтон Университетида магистр илмий унвонини олади.

Ўқишни тугатганидан сўнг, У МCИ, Инc.да ишга киради ва у ерда Ҳамид Ансорий билан танишади. 1991-йилда улар бирга турмуш қуришади. 1993-йилда Ануша Ансорий, унинг эри ва эрининг иниси Телеcом Течнологиэс, Инc. (ТТИ) компаниясига асос солишади. Ушбу компанияда Ануша ижроий директор лавозимида фаолият юрита бошлайди. 2000-йилда улар ўз компанияларини Сонус Нетwоркс, Инc. компаниясига 550 миллион доллар эвазига сотишади. Ушбу сотувдан сўнг ТТИ компанияси аксиялари курси катта миқдорда тушиб кетади ва бунинг оқибатида Сонус Нетwоркс томонидан ушбу ўзаро келишув ноқонуний деб топилади ва Ансорийлар инсайдерли савдода айбланишади.

Ануша Ансорий Х Призе Фоундатион фондининг кенгаши аъзоси ҳисобланади. Ушбу фондга Ансорийлар оиласи бир неча миллион долларли сармоялар киритишган ва Ансари Х Призе (олдинги номи — Х Призе) фондининг титул ҳомийси мақомига эга бўлишган. Ушбу фонд ютуғи биринчи хусусий суборбитал космик кема учун берилиши аниқлаб олинган. 2004-йилнинг 4-октябр куни, ушбу ютуқ СпаcеШипОне космик кема яратувчилари — Тиэр Оне проэкти томонидан қўлга киритилди.

2006-йилнинг феврал ойида Ансорийнинг инвестицион ширкати — Продеа Сйстемс, Инc., Спаcе Адвентурес, Лтд. компанияси ва Россия федерал космик агентлиги билан ҳамкорликни бошлаганини эълон қилади. Ушбу ҳамкорликга кўра, хусусий томондан ишлатилиши учун суборбитал космик кемалар флоти яратилиши керак бўлган.

Ануша Ансорий юқорида айтиб ўтилганидек турмушган чиқган. Она тили — форс тилидан ташқари, инглиз ва франсуз тилларида бемалол сўзлаша олади. Космик саёҳатга тайёрланаётганида, У бошланғич рус тилини ҳам ўрганган.

Космик саёҳати

Ануша Ансорий космик саёҳатга, дунёда тўртинчи космик сайёҳ бўлиши кутилаётган Япониялик ишбилармон Дайсуке Эномотонинг дублёри сифатида тайёрланган эди. 2006-йилнинг 21-август куни Дайсуке Эномотонинг космик саёҳати тибиий текширув натижаларига кўра тўхтатилди. Эртаси куни унинг дублёри — Ануша Ансорий космик экипажнинг асосий таркибига киритилди ва унинг космик саёҳати амалга ошиши ойдинлашди.

Ўша йилнинг 18-сентябр куни УТC бўйича соат 4:09да «Союз ТМА-9» космик кемаси бортдаги экипаж аъзолари: россиялик Михаил Тюрин, америкалик Майкл Лопес-Алегрия ва Ануша Ансорий Қозоғистондаги Бойқўнғир шаҳридаги космодромдан учишни бошлади. Ушбу учиш амалга ошганида, Ануша Ансорий дунёда илк аёл космик-саёҳатчиси, илк аёл-мусулмон ва илк эронлик (ҳозирда АҚСҲ фуқароси бўлганига қарамай) бўлди.

20-сентябр куни УТC бўйича соат 5:21да космик кема ХКСнинг «Звезда» модули уланмасига бириктирилди. Ануша Ансорий космосдаги стансияда ўтказган саккиз кунни бир нечта амалиёт ва тажрибаларни амалга оширди. Ушбу тажрибалар асосан космик радиациянинг ва вазнсизлик ҳолатининг экипаж аъзоларига ва турли микроорганизмларга таъсири ҳақида бўлган. Ансорий шунингдек космик стансияда блог юриган дунёдаги илк инсон бўлди.

Ўша йилнинг 29-сентябр куни УТC бўйича соат 1:13да Ануша Ансорий «Союз ТМА-8» космик кемаси экипажи билан ерга қайтди. Ушбу экипажга Ансорийдан ташқари россиялик Павел Виноградов ва америкалик Жеффри Уилямс кирган эди. Экипаж кемасининг ерга қўниши муваффақиятли амалга ошди ва Қозоғистоннинг аниқланган ва белгиланган жойида қўнди.

Ансорийнинг космик стансиядаги иши ва ўзини тутиши экипаж аъзоларининг қолган иштирокчилари томонидан яхши баҳоланди. Унинг учишидан олдин, америкалик астронавт Майкл Лопес-Алегрия космик сайёҳларни космосга чиқариш усули тўлиқ ишланмаган ва ҳали эрта деб айтган эди.

Манбалар

  1. ↑ "Аноушеҳ Ансари Проуд оф Беинг Ираниан Муслим ", 2008-12-10. Фарс неwс агенcй. Иқтибос: «И ҳаве алwайс адвертисед мй Персиан рооц анд И’м проуд то до со. И алwайс старт мй сторй бй теллинг эверёне тҳат И wас борн ин Иран анд шоw тҳе мап оф Иран wитҳ мй плаcе оф биртҳ, Машҳад.»Манба Текширилди 6 март 2010-йил.
  2. ↑ Азербайджанка полетит в космос (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-04-08 санасида архивланган). «Ансари, которая родилась в 1967 году в Тегеране в азербайджанской семье, с детства мечтала стать астронавтом».
  3. ↑ Дай.Аз. Азербайджанка полетела в космос (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-31 санасида архивланган). «Наша соотечественница родилась в Тегеране и после исламской революции эмигрировала в США».
  4. ↑ На МКС полетит в качестве космического туриста американская миллионерша Ануше Ансари, эмигрантка из Ирана
  5. ↑ Космос и Кондопога, 2007-04-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-04-22
  6. ↑ Азербайджанка полетит в космос

Ҳаволалар