Ареография — астрофизиканинг Марснинг сирт тузилишини хариталаштириш билан шуғулланувчи бўлими. Марс ҳариталари визуал кузатишларга асосан тузилган. Марс сиртида „денгиз“ деб аталувчи катта-катта қорамтир доғлар, улар атрофида ёруғ қитъалар ва қутблар атрофида „қутбий дўппилар“ деб аталувчи оқ доғлар кузатилади. Марснинг кичик қорамтир доғлари „кўллар“ ва „воҳа“лар дейилади. Кўпинча, Марс каналлари шундай „воҳаларда“ кесишади. Оч қорамтир жойлар — „ботқоқлик“, денгизнинг учбурчаксимон туртиб чиққан жойи „кўрфаз“ дейилади. Кўпчилик „денгизлар“ Марснинг жанубий ярим шарида жойлашган. Уларнинг энг қорамтирлари — Маре Сирениум, Маре Cиммериум, Маре Тиррениум, Сйртис Мажор, Сабарнс сунус бир-бири билан туташган ҳолда 0° дан 30° гача ареографик кенгликлар орасида жойлашган. Жан.614 даги кўпчилик „кўрфаз“ларнинг учи шимолига йўналган. Марсда ареографик узунлик Сабаэнс сунус „кўрфаз“идан бошлаб ҳисобланади. Шимолий ярим шардаги „денгиз“лар камдан-кам туташган бўлади. Уларнинг энг каттаси Маре Аcидалинр — учи жанубийга қараган учбурчакли қора доғ шаклида. Марс денгизларининг ранги ва қорамтирлик даражаси мавсумга қараб ўзгариб туради. Марс тоғларининг энг баланди 5 км дан ортиқ эмас. Америка космик кемаси „Маринер-4“ ёрдамида 1965-йил 15-июлда олинган Марс сиртининг фотосуратларида Ойдаги каби ҳалқасимон тоғлар (кратерлар) ва тизма тоғларни кўриш мумкин. Марс сиртида диаметри 4 км дан ортиқ бўлган кратерлар сони 10000 тача деб тахмин қилинади. „Маринер-4“да олинган расмларда Марс сиртининг фотосуратлари келтирилган. Бунда „Маринер-4“да расмга олинган жойлар ҳам белгиланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил