Armita Geravandning vafoti
Армита Гераванд (форсча: آرمیتا گراوند) 17 ёшли эронлик қиз бўлиб, 2023-йил 1-октябрда исломий ҳижобни мажбуран татбиқ этувчи ходимлар билан даъво қилинган тўқнашувдан сўнг Теҳрон метрополитенида кома ҳолатига тушиб қолган[1][2]. У ҳарбий госпиталнинг реанимация бўлимида ушлаб турилган[3], 2023-йил 22-октябрда у ерда унинг мия фаолияти тўхтагани эълон қилинган[4], 28-октябрда эса вафоти расман маълум қилинган[5]. Бу ҳодиса Маҳса Аминийнинг ўлими билан қиёсланмоқда ва Германия ташқи ишлар вазири томонидан „чидаб бўлмас“ деб аталгани хабар қилинган[3][2].
Армита Гераванднинг қабри | |
| Сана | 1-октябр 2023 (кома) 28-октябр 2023 (ўлим) |
|---|---|
| Манзил | Теҳрон метрополитени |
| Жойлашув | Теҳрон, Эрон |
| Сабаб | баҳсли |
Армита Теҳрондаги 11-синфда ўқийдиган санъат лицейи ўқувчиси эди.
Армита профессионал таэквондо спортчиси эди. У бу спорт тури билан 2013-йилдан бери профессионал тарзда шуғулланиб келган бўлиб, жанговар спорт — яккама-якка жанг спорти бўйича „3-“ даражасига эга эди. Армита Теҳрондаги „Анаҳид Разм“ таэквондо жамоаси аъзоси бўлиб, „Пом Оне“ камари эгаси эди.
Армита корейс маданиятига қизиққан ва корейс мусиқа гуруҳи БТС мухлиси эди. У БТСнинг асосий аъзоларидан бири — Жиминнинг чеҳрасини чизган ва Жимин ҳамда Жунгкоокнинг кийиниш ва соч турмаги услубини тақлид қилган.
Тарихи
Геравандлар оиласининг асл келиб чиқиши Эроннинг Луристон вилоятидаги Куҳдашт туманига қарашли Тарҳан ҳудудидан ҳисобланади[6]. Эрон қонунчилигига кўра, аёллар қатъий исломий кийиниш қоидалари доирасида сочларини ўраб, кенг кийимлар кийиши мажбурий ҳисобланади[7]. Бу қоидаларга риоя қилмаганлар жамоат олдида танбеҳ, жарима ёки йўл-йўриқ патрули (одатда „ахлоқ полицияси“ деб аталади) томонидан ҳибсга олиниши мумкин[3].
Ҳодиса
2023-йил 1-октябр куни, 17 ёшли Армита Гераванд икки дугонаси билан бирга Теҳрон метрополитенига кириб кетаётгани кузатилган. Орадан бироз ўтиб, дугоналари уни ҳушсиз ҳолда поезддан судраб чиқариб, тиббий ёрдам чақирган ва у шифохонага олиб кетилган[2]. У шифохонага травматик бош миясининг шикастланиши ташхиси билан ётқизилган[8].
Бир гувоҳнинг айтишича, Гераванд метро вагонига кирганидан кўп ўтмай, ҳижобни назорат қилувчи ходима у билан бошига рўмол ўрамагани учун талашиб қолган. Баҳс зўравон тус олган ва ҳижоб назоратчиси унга жисмонан ҳужум қилган. Теҳрон ва Ҳумаҳ метрополитен компанияси ҳисоботига кўра, Армита чиққан ТWМ-ЭМ-1203 русумли метро вагони бир нечта видеокузатув камераларига эга[9]. Шунга қарамай, Эрон ахборот агентликлари ҳозирга қадар вагон ичидан бирор тасвирни эълон қилмаган[3][10].
Айбловлар
Норвегияда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ҳенгаw маълумотига кўра, Гераванд бошига рўмол ўрамагани учун ахлоқ полицияси ходимлари томонидан тўхтатилган, қисқа тортишувдан сўнг унга ҳужум қилиниб, у йиқилиб тушган, бунинг натижасида боши урилиб, ҳушини йўқотган[7][11]. Эрон расмийлари эса ҳар қандай жисмоний тўқнашув бўлганини рад этиб, у паст қон босими туфайли ҳушидан кетганини даъво қилмоқда[3][10].
Метро бекатидаги кузатув камераси ёзувида Гераванд бошида рўмолсиз ҳолда яна икки қиз билан бирга вагонга кириб бораётганини кўрган. Орадан кўп ўтмай, дугоналари уни вагондан ҳушсиз ҳолда ташқарига кўтариб чиқади[3]. Эрон давлат ОАВлари бу тасвирлар ўзларининг ривоятини тасдиқлашини иддао қилса-да, унда Гераванд комага тушиб қолишига олиб келган вагон ичидаги воқеалар акс этмаган[7]. Амнистия Халқаро ташкилотининг далиллар лабораторияси таҳлилига кўра, видеонинг бир неча қисмлари тезлаштирилган ва вақт белгиларига асосланиб, ёзувда 3 дақиқа 16 сониялик танаффус мавжуд[12].
Оқибатлар
Гераванднинг онаси[13] ва уни суҳбатга олаётган кундалик газета Шарқ мухбири ҳибсга олинган[7]. Гераванд жойлаштирилган шифохонанинг реанимация бўлими хавфсизлик ходимлари томонидан қўриқланган[7].
22-октябр куни Эрон давлат ОАВлари Армита Гераванд бир неча ҳафта давом этган комадан сўнг мия фаолияти тўхтаган, деб эълон қилган[4]. 28-октябр куни эса Армита Гераванднинг вафоти расман маълум қилинган[5].
Ушбу ҳодиса 2022-йил 16-сентабр куни ахлоқ полицияси қўлида бўлган пайтда шубҳали шароитларда вафот этган, 22 ёшли курд аёл Маҳса Аминийнинг ўлими билан қиёсланмоқда[3]. Аминийнинг ўлими Эрон бўйлаб умуммиллий норозилик намойишларига сабаб бўлган эди[4][14][15]. Намойишларга жавобан, режим фаолларга нисбатан босимни кучайтириб, ҳижоб қонунларини янада қатъийлаштирди[7]. Гераванд иши халқаро миқёсда кескин танқид ва мустақил тергов ўтказиш ҳақидаги чақириқларга сабаб бўлган[3][7][12]. Эрон ҳукумати эса халқаро танқидларни „аралашувчан“ дея рад этган[16].
Манбалар
- ↑ „Ираниан теэнагер Армита Гераванд ис 'браин деад': стате медиа“. Реутерс.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Wиллингер, Катҳарина. „Мäдчен им Иран им Кома: Эин неуэр Фалл Амини?“ (де). Тагессчау (2023-йил 4-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 Даниэл Аркин.. „Ан Ираниан гирл ис ҳоспитализед, фуэлинг неw оутраге ат тҳе моралитй полиcе“. НБCНеwс.cом (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Ираниан теэнагер Армита Гераванд ис 'браин деад': стате медиа“. Реутерс (2023-йил 22-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 5,0 5,1 „Ираниан теэнагер Армита Гераванд диэс афтер аллегед cонфронтатион, ИРНА репорц“. Реутерс (2023-йил 28-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ Фарзад Саификаран.. „آرمیتا گراوند، دختری که نمیخواست قضاوت شود“ (фа). ББC Неwс فارسی (2023-йил 24-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 7,6 Фарназ Фассиҳи.. „Wитҳ Ираниан Гирл ин Cома, Суспиcион Фаллс он Говернмент“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ „Иран: Теэн Армита Гераванд 'браин деад' афтер ҳижаб инcидент“. ДW Неwс (2023-йил 22-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ Солмаз Икер. „چرا افکار عمومی روایت جمهوری اسلامی درباره آرمیتا را باور نمیکند؟“ [Wҳй доэс тҳе публиc опинион нот белиэве тҳе нарративе оф тҳе Исламиc Републиc абоут Армита?] (фа). ИранWире.cом (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 10,0 10,1 Wинтоур, Патриcк; Парент, Деэпа. „Иран ургед то релеасе фулл CCТВ оф wҳат лед то теэнаге гирл'с cома“. Тҳе Гуардиан (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ Салем, Мостафа; Ребане, Теэле; Акбарзаи, Саҳар; Карадшеҳ, Жомана. „Ираниан аcтивисц аccусе моралитй полиcе оф ассаулт афтер теэнаге гирл ҳоспитализед“. CНН (2023-йил 4-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ 12,0 12,1 „Армита Гараwанд: Индепендент инвестигатион инто счоолгирл'с cритиcал инжуриэс неэдед амид моунтинг эвиденcе оф а cовер уп ин Иран“. Амнестй Интернатионал (2023-йил 6-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ „Ригҳц гроуп сайс мотҳер оф Армита Гераванд аррестед ин Иран - Х платформ“. Реутерс (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ Шоура Ҳашеми.. „Ҳоw Тҳе Жина Револутион Ин Иран Ис Лике Но Отҳер Мовемент Ин Исламиc Републиc“ (2023-йил 11-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ Амберин Заман.. „А еар синcе Маҳса Амини'с киллинг, Иран'с Курдс браcе фор ренеwед cраcкдоwн“ (2023-йил 15-сентябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ „واکنشهای بینالمللی به وضعیت آرمیتا گراوند در بیمارستان؛ ایران خواستار "عدم مداخله" شد“ (фа). رادیو فردا (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.