Asl metallar
Qiyofa
Асл металлар — Олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлар (рутений, родий, палладий, осмий, иридий). Кимёвий жиҳатдан турғун, қийин эрувчан (олтин, кумушдан ташқари), зангламайди, улардан ясалган буюмлар кўркамлиги билан ажралиб туради. Олтин, кумуш ва платинанинг пластиклиги юқори. Кимёгарлар платинани ўрганиб, платинали металлар гуруҳини аниқлашди. Улар орасида Ердаги энг оғир металл — Осмий ҳам бор. У қўрғошиндан икки марта, темирдан эса деярли уч марта оғир. Платинадан махсус кимёвий идиш — платина тигели тайёрланади. Бу металларнинг шу хусусиятлари техникада ва ҳаётда кенг ишлатиладиган қотишмаларида ҳам намоён бўлади[1].
| Металл номи | Солиш-гирма оғирлиги г/см1 | Эриш температураси, °С | Қаттиқлиги, Н бўйича кг/мм2 |
|---|---|---|---|
| Рутений (Ру) | 12,2 | 2450 | 200 |
| Палладий (Пд) | 1262 | 1550 | 30 |
| Кумуш (Аг) | 10,6 | 960,0 | 20 |
| Осмий (Ос) | 22,5 | 2700 | 350 |
| Иридий (Ир) | 22,4 | 2443 | 160 |
| Платина (Пт) | 21,6 | 1769 | 30 |
| Олтин (Ау) | 19,6 | 1063 | 18 |
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
Ҳаволалар
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |