Asmo binti Umays
Асмо бинти Умайс (арабча: أَسْمَاء بِنْت عُمَيْس) аёл саҳобалардан бири бўлиб, учта машҳур саҳобалар Жа'фар ибн Абу Толиб[1], Абу Бакр Сиддиқ ва Алига турмушга чиққан[2].
Асмо бинти Умайс (арабча: أَسْمَاء بِنْت عُمَيْس)
| |
|---|---|
| Туғилган йили | тахминан 597-600 |
| Вафот этган йили | тахминан 658-661 |
| Дафн қилинган жойи | Баб ал-Сағир қабристони, Дамашқ, Сурия |
| Танилган соҳаси | саҳоба |
| Турмуш ўртоғи | |
| Фарзандлари |
|
| Ота-онаси |
|
| Қариндошлари |
|
| Оиласи | Бану Хатам (туғилган) Қурайш (никоҳ орқали) |
Ёшлик йиллари ва оиласи
Асмо бинти Умайснинг қачон туғилгани номаълум, у онасининг учинчи никоҳидан туғилган биринчи фарзанд бўлиб, таваллуд топган йили тахминан 597–600-йилларга тўғри келади. Асмо Маккада муҳожирлар оиласида туғилган. Унинг отаси Хатам қабиласидан Умайс ибн Маъд, онаси эса Ҳим’яр қабиласидан Ҳинд бинти Авф бўлган[3][4].
Асмо бинти Умайснинг Салма бинти Умайс исмли туғишган синглиси Ҳамза ибн Абдулмутталибга турмушга чиққан, ундан ташқари яна икки Салма бинти Умайс ва Авн ибн Умайс исмли сингиллари бўлган. Шунингдек, Зайнаб бинти Хузайма, Маймуна бинти ал-Ҳорис, Аббос ибн Абдулмутталибга турмушга чиққан Умму Фадл, ал-Соиб ибн ал-Ҳорис, Қатн ибн ал-Ҳорис ҳамда Маҳмия ибн ал-Жаз’ий исмли опа-сингиллари ҳам бўлган[3].
Асмо ва унинг синглиси Салма пайғамбар Муҳаммад ал-Арқам уйига кирганидан кейин яъни 614-йилнинг охири — 616-йил бошларида Исломни қабул қилганлар[4]. Асмо бинти Умайс Муҳаммаднинг учта яқин кишилари, саҳобалар Жаъфар ибн Абу Толиб, халифалар Абу Бакр Сиддиқ ва Алига турмушга чиққан.
Оилавий ҳаёти
Жаъфар ибн Абу Толиб билан турмуши
Бир қанча маълумотларга кўра Асмо бинти Умайс биринчи маротаба Ҳижознинг Бану Ҳилол қабиласидан бўлган Рабиа ибн Риёб ал-Ҳилолийга турмушга чиққан бўлиши мумкин. Биринчи эри Ислом дини пайдо бўлишидан олдин вафот этган.
Орадан кўп ўтмай Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим уруғидан бўлган Жаъфар ибн Абу Толибга турмушга чиққан. 616-йилда Асмо бинти Умайс эри билан бирга Ҳабашистонга ҳижрат қилган ва у ерда Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Муҳаммад ибн Жаъфар ва Авн ибн Жаъфар исмли уч нафар ўғилларини дунёга келтирган[4]. У Ҳабашистонда яшашни ёқтирмаган[5][4].
Асмо бинти Умайс ва эри Жаъфар ибн Абу Толиб 628-йилда Мадинага мусулмонлар Ҳайбарни фатҳ қилган пайтда қайтиб келишган[6][7].
629-йилнинг сентябр ойида Ғассонийларга қарши кечган Му’та жангида Жаъфар ҳам иштирок этган ва Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳа билан бирга шу жангда ҳалок бўлган[6][7].
Абу Бакр Сиддиқ билан турмуши
Жаъфар ибн Абу Толибнинг вафотидан кейин Асмо бинти Умайс Абу Бакр Сиддиққа турмушга чиққан. 632-йилда ал-Байдада Видолашув Ҳажига кетаётиб, ўғли Муҳаммадни дунёга келтирган[4].
Абу Бакр вафот этишидан олдин Асмо бинти Умайсга унинг жасадини ювишини ва ўша куни рўза тутмаслигини васият қилган[4].
Али билан турмуши
Абу Бакр вафот этгач, янги тайинланган халифа Умар Асмо бинти Умайсга 1000 дирҳам нафақа ажратган[4]. Орадан кўп ўтмай, Жаъфарнинг укаси Али ибн Абу Толиб Асмога уйланган ва Муҳаммад ибн Абу Бакрни ўз ўғлидек тарбия қилган. Уларнинг Яҳё ва Авн исмли яна икки нафар ўғиллари бўлган[4][8].
Ўлими ва дафн қилиниши

Асмонинг қабри (арабча: قَـبْـر) Мақбараҳ ал-Бāб ас-Сагҳирда (арабча: مَـقْـبَـرَة الْـبَـاب الـصَّـغِـيْـر) дафн этилган деб ишонилади[9]. Ушбу қабристон Суриянинг Дамашқ шаҳрида жойлашган[10][11].
Мероси
Асмо бинти Умайс пайғамбар Муҳаммаддан ҳадис ривоят қилган[3]. Саҳиҳ деб топилган бир қанча маълумотларга кўра у жаннатий аёлларидан ҳисобланади[12].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Кҳан, Аҳмад (1971). "Тҳе таннинг cоттаге индустрй ин пре-Исламиc Арабиа". Жоурнал оф тҳе Пакистан Ҳисториcал Соcиэтй 19 (2). ҳттпс://сеарч.проқуэст.cом/опенвиэw/7458б5ф05ф3б801c953cд8405c380867/1?пқ-оригсите=гсчолар&cбл=1819375.
- ↑ Али ибн ал-Атҳир. Усд ал-Гҳāбаҳ фи Маʿрифат ал-Ṣаḥāбаҳ, пп. 262-271.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Тассерон-Ландау, Э. (1998). Вол. 39: Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳетъс Cомпанионс анд Тҳеир Суccессорс, пп. 201, 202. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Букҳари 5:59:539.
- ↑ 6,0 6,1 Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
- ↑ 7,0 7,1 Муҳаммад ибн Умар ал-Wақиди. Китаб ал-Магҳази. Транслатед бй Фаизер, Р., Исмаил, А., & Таёб, А. (2011). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Роутледге.
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Деметер, Д. „Дамасcус – Баб ал-Сагҳир Cеметерй (دمـشـق – مـقـبـرة الـبـاب الـصـغـيـر)“. Сйриа Пҳото Гуиде (2014-йил 24-сентябр). Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ „Плаcес то Висит: Дамасcус“. Аҳлул Байт Дигитал Исламиc Либрарй Прожеcт (2014-йил 24-сентябр). 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ „Баб ал-Сагҳир cеметерй“. ИсламиcЛандмаркс.cом. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ Шайкҳ Ал-Садооқ. Ал-Кҳисаал, вол. 2 п. 363.