Атика бинти Зайд ал-Адавийя (арабча: عاتكة بنت زيد‎‎) – ВИИ асрда Арабистонда ижод қилган ислом олимаси, шоира, пайғамбар Муҳаммаднинг шогирди, саҳоба. Иккинчи халифа Умар ибн ал-Хаттобнинг хотини.

Атика бинти Зайд
عاتکة بنت زيد
Унвони Шаҳидларнинг хотини
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Атика бинти Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Роз ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Малик

тах. 600
Вафоти тах. 672
Мадина, Ҳижоз, Дамашқ халифалиги (ҳозирги Саудия Арабистони)
Мадина
Дини Ислом
Турмуш ўртоқ(лар)и
Фарзандлари Иёд ибн Умар
Ота-онаси
Эра эрта ислом даври
Танилган соҳаси Муҳаммаднинг саҳобаси
Касби шоир
Қариндошлар

Ёшлик йиллари

Атика бинти Зайд Маккадаги Қурайш қабиласининг Бану Адий уруғидан Зайд ибн Амр ва Умму Курз ал-Ҳадрамийнинг қизи эди[1]:186[2]. Саид ибн Зайд эса унинг акаси бўлган[3]:296[2]. Отаси 605-йилда ўлдирилган[4]:102–103.

Муҳаммад 610-йилда ўзини пайғамбар деб эълон қилганида, Атика бинти Зайд ҳали бола бўлган бўлиши мумкин[5]:281. Акаси Саид ўша вақтда исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган ва имон келтирганлардан эди[5]:116[6]:299, ундан кейин Атика ҳам мусулмон бўлган[7]:186.

Шахсий ҳаёти

Атика бинти Зайд бир неча бор турмуш қурган.

Биринчи турмуши

Атиканинг биринчи эри унинг амакиваччаси Зайд ибн ал-Хаттоб[8] бўлиб, ундан камида йигирма ёш катта эди. Зайд ҳам мусулмон бўлиб[9]:294, шу сабабли 622-йилда мусулмонларнинг Мадинага умумий ҳижрати вақтида уларга Атика ҳам қўшилган бўлиши мумкин[10]:186[8].

Уларнинг никоҳи ажралиш билан якун топган бўлиши мумкин, чунки 632-йилнинг декабр ойида Зайд Ямома жангида вафот этишидан олдин Атика бошқа киши билан турмуш қурган эди[11].

Иккинчи турмуши

Атиканинг иккинчи эри Абдуллоҳ ибн Абу Бакр бўлган[12]:186[13]:101.

Абу Бакр ўғлига Атикани талоқ қилишни буюриб, унга жазо берган[14][15]. Бироқ Балозурий Ахмад ибн Яҳёнинг айтишича, Абу Бакр ўглининг хотини билан ажралишини буюришига Атиканинг бепуштлиги сабаб бўлган[16]:267. Абдуллоҳ отасининг сўзига кириб, Атика билан ажралган, бироқ бундан чуқур қайғуга ботган[14][15]. Орадан вақт ўтиб, яна қайта Атика билан бирга бўлган.

Абдуллоҳ Атикага ўзининг ўлимидан кейин бошқа турмуш қурмаслик шарти билан унга катта миқдорда мол-мулк қолдирган[17]:186[18][19]:267[20] ва Мадинада 633-йилнинг январида Тоиф қамалида олган эски жанг жароҳатидан вафот этган[21]:76[20].

Учинчи турмуши

Бўлажак халифа, Атиканинг амакиваччаси Умар унга қайта турмуш қуриш ҳуқуқидан воз кечиш нотўғри эканлигини айтган[22]:187[23]. Умар халифа бўлганидан кейин[24]:70 Атика никоҳ қасамини бузганини билган Ойша унга хабар йўллаган. Хабарга кўра, Ойша Абдуллоҳнинг Атикага ажратган мулкини қайтариб беришини сўраган. Буни эшитган Умар ҳам хотинига ерни қайтариб беришни буюрган[25]:187[26][27]:268. Абдуллоҳга берган назрига каффорат қилиш учун Умар Атикага тенг миқдорда пул ажратган[28]:267.

Умар билан турмуш қурганидан сўнг Атика Иёд исмли ўғлини дунёга келтирган[29]:204. Умар 644-йил ноябрида ўлдирилган.

Тўртинчи турмуши

Умарнинг вафотидан кейин Атика Зубайр ибн Аввомга турмушга чиққан[30]:101. Никоҳ шартномасида Атика Зубайрнинг унга қўл кўтармаслигини, ўз хоҳишига кўра масжидга боришига рухсат беришда давом этишини ва унинг ҳеч қандай ҳуқуқларини чеклаб қўймаслигини шарт қилиб қўйган[31][32]:88[33]. 656-йил декабрида Зубайр Туя жангида ҳалок бўлган[34]:83–86. Атика турмушга чиққан барча эркаклар шаҳид бўлганини кўрган одамлар кимки шаҳид бўлишни истаса, Атикага уйлансин, дея бошлашган. Зубайрнинг ўлимидан кейин Исломнинг тўртинчи халифаси Алининг ўзи Атикага турмуш қуришни таклиф қилган, бироқ Атика уни ҳам шаҳид бўлишини истамай, рад жавобини берган[35] :268. Шундай бўлса-да, Али масжиддан чиқаётган пайтда Али ибн Мулжам томонидан жароҳатланган ва орадан икки кун ўтиб вафот этган. Атикага уйланмай туриб ҳам Алининг шаҳид бўлганини кўрган одамларнинг аёлга нисбатан қарашлари ўзгарган.

Сўнгги никоҳи

Атиканинг бешинчи ва охирги никоҳи халифа Алининг ўғли, ўзидан анча кичик бўлган Ҳусайн ибн Али билан бўлиб, улар орасидаги фарқ йигирма ёшдан ортиқроқ эди. Ҳусайн 680-йилнинг октябрида Карбало жангида ўлдирилган[36]:89[37][38]:268. Бироқ Атика ундан олдин вафот этган бўлиши мумкин.

Ўлими

Атика 672-йилда[39] Умавийлар халифаси Муовия И даврида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  2. ↑ 2,0 2,1 Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  3. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  4. ↑ Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
  5. ↑ 5,0 5,1 Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
  6. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  7. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  8. ↑ 8,0 8,1 Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  9. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  10. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  11. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  12. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  13. ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Смитҳ, Г. Р. (1994). Волуме 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  14. ↑ 14,0 14,1 Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  15. ↑ 15,0 15,1 Абботт, Н. (1942). Аишаҳ – тҳе Беловед оф Моҳаммед. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс.
  16. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  17. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  18. ↑ Аҳмед, Л. (1992). Wомен анд Гендер ин Ислам: Ҳисториcал Рооц оф а Модерн Дебате, п. 76. Неw Ҳавен & Лондон: Яле Университй Пресс.
  19. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  20. ↑ 20,0 20,1 Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  21. ↑ Жалал ал-Дин ал-Суюти. Ҳисторй оф тҳе Cалипҳс. Транслатед бй Жарретт, Ҳ. С. (1881). Cалcутта: Тҳе Асиатиc Соcиэтй.
  22. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  23. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  24. ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал Русуал wаъл-Мулук. Транслатед бй Бланкиншип, К. Й. (1993). Волуме 11: Тҳе Чалленге то тҳе Эмпирес. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  25. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  26. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  27. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  28. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  29. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  30. ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Смитҳ, Г. Р. (1994). Волуме 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  31. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани. Ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба вол. 8 #11448.
  32. ↑ Абботт, Н. (1942). Аишаҳ – тҳе Беловед оф Моҳаммед. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс.
  33. ↑ Аҳмед, Л. (1992). Wомен анд Гендер ин Ислам: Ҳисториcал Рооц оф а Модерн Дебате, п. 76. Неw Ҳавен & Лондон: Яле Университй Пресс.
  34. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  35. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  36. ↑ Абботт, Н. (1942). Аишаҳ – тҳе Беловед оф Моҳаммед. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс.
  37. ↑ Аҳмед, Л. (1992). Wомен анд Гендер ин Ислам: Ҳисториcал Рооц оф а Модерн Дебате, п. 76. Неw Ҳавен & Лондон: Яле Университй Пресс.
  38. ↑ Шурайди, Ҳ. (2014). Тҳе Равен анд тҳе Фалcон: Ёутҳ версус Олд Аге ин Медиэвал Арабиc Литературе. Леиден: Брилл.
  39. ↑ Аҳмед, Л. (1992). Wомен анд Гендер ин Ислам: Ҳисториcал Рооц оф а Модерн Дебате, п. 76. Неw Ҳавен & Лондон: Яле Университй Пресс.