Атие Султон (усмонли туркча: عطیه سلطان‎‎; 18-24-йил 2-январ – 185-йил 11-август) – Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Маҳмуд ИИ ва Первизифелек хонимнинг қизи, султон Абдулмажид И ва Абдулазизнинг ота бир синглиси.

Атие Султон
Туғилиши 1824-йил 2-январ
Топкапı саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 11-август 1850-йил(1850-08-11)
(26 ёшда)
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Султон Маҳмуд ИИ мақбараси, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Аҳмад Фетҳий пошо
(турм. 1840; ваф. 1850)
Фарзандлари
Сулола Усмонийлар
Отаси Маҳмуд ИИ
Онаси Первизфелек хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Атие Султон 1824-йил 2-январда Топкапı саройида туғилган. Унинг отаси султон Маҳмуд ИИ султон Абдулҳамид И ва Накшидил Султоннинг ўғли бўлган, онаси эса Первизфелек хоним эди[1][2]. Атие Султоннинг ўзидан бир ёш кичик Ҳадиче Султон[3] ҳамда тўрт ёш кичик Фотма Султон исмли туғишган сингиллари бўлган, бироқ уларнинг иккаласи ҳам ёшлигида вафот этган[4].

Атие Султон ақлли ва истеъдодли қиз сифатида таърифланган, шеърият ва адабиётга қизиққан. У ўзидан атиги ўн ой катта бўлган Абдулмажид И нинг энг яқин ўгай синглиси эди. Кўпинча ёшлигида ўғил бола кийимида Абдулмажиднинг кетидан эргашиб саройдан ташқарига чиққан[5].

Никоҳи

Атие Султон 1840-йил 8-январда Абдулмажид И ҳукмронлиги даврида Родосизода Аҳмад Фетҳий пошога унаштирилган[1][6]. Никоҳ 1840-йил 25-июнда бўлиб ўтган. Уларнинг никоҳини Шайх ул-ислом Меккизаде Мустафо Осим афанди 1001 кумуш халта миқдоридаги маҳр эвазига ўқиган. Тўй 1840-йил 7-августда Долмабаҳçэ саройида етти кун давом этган[6]. Ўша пайтда Атие 16 ёшда, Аҳмад Фетҳий эса 39 ёшда эди. Бу Аҳмад Фетҳий пошонинг иккинчи никоҳи бўлиб, аввалги никоҳидан Меҳмед Бесим бей ва Маҳмуд Жалоледдин пошо (у Абдулмажиднинг қизи Жемиле Султонга уйланган) исмли икки ўғли, Фердоне хоним, Солиҳа Ягона хоним ва Эмине Гузиде хоним исмли уч қизи бўлган[7].

Жуфтликка яшаш учун Арнавуткой саройи берилган. Бундан ташқари Атие Султон Куручеşме саройи, Каğıтҳанеда жойлашган Эсма Султон саройи ва Эюпхон вилласида яшаган[8][9]. Никоҳдан кейин пошо Атиениннг саройига кўчиб ўтган. Кейинчалик Атие Султон эрининг ундан аввал ҳам уйланганини билгач, уни кучли рашк қилиб, саройдан чиқиб кетмаслигини талаб қилган. Ҳатто эри кечалари ишлари сабаб саройга қайтмай қолганида ҳам Кузгунчукдаги аввалги саройига одам юбориб, у ерда бор-йўқлигини текширтирган[10].

Атие Султон ва Фетҳий пошонинг икки қизи бўлган. Биринчи қизи Сение Хонимсултон 1843-йил 4-октябрда, иккинчи қизи Фериде Хонимсултон эса 1847-йил 30-апрелда туғилган[8][9][11]. 1843-йилда Истанбулга келган Чарлес Wҳите Атие Султон ҳақда қуйидагиларни айтган:

Атя адабиёт ҳомийсидир, шунингдек, шоир сифатида ҳам исте’доддан холи эмас[12].

Вафоти

Атие Султон 1850-йил 11-августда 26 ёшида вафот этган ва Истанбулдаги Диванёлу ҳудудида жойлашган отасининг мақбарасига дафн қилинган[8].

Фарзандлари

Исм Туғилган йили Вафот этган йили Изоҳлар
Сение Хонимсултон 1843-йил 3-октябр[11] 1913-йил 10-декабр[13] 1860-йилда Эюп саройида[14] Ҳусайн Ҳусну пошога турмушга чиққан. Унинг Абдулкарим пошо исмли бир ўғли ва Фаҳире хоним ва Радие хоним исмли икки невараси бўлган[11][15]. Вафотидан кейин Яҳё Афанди қабристонига дафн қилинган[16].
Фериде Хонимсултон 1847-йил 30-май[11] 1920-йил декабр[13][16] 1868-йилда[16] Маҳмуд Недим пошога[11] турмушга чиққан ва бир ўғил кўрган[17]. Вафотидан кейин Яҳё Афанди қабристонига дафн қилинган[16].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Улуçай 2011, с. 195.
  2. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 557.
  3. ↑ Улуçай 2011, с. 197.
  4. ↑ Улуçай 2011, с. 201.
  5. ↑ Улуçай 2011, с. 203.
  6. ↑ 6,0 6,1 СУНАЙ, Серап (2013-04-01). "Танзимат'ıн İлк Сарай Дüğüнü: Султан ИИ. Маҳмуд'ун Кıзı Атийе Султан'ıн Аҳмед Фетҳи Паşа иле Эвленмеси" (тр). Беллетен 77 (278): 119–150. дои:10.37879/беллетен.2013.119. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/пуб/тткбеллетен/иссуэ/57219/808264. 
  7. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 558.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Улуçай 2011, с. 196.
  9. ↑ 9,0 9,1 Сакаоğлу 2008, с. 559.
  10. ↑ Япуcу, Олcай Пуллукçуоğлу. Ан Элегант Сениор Буреауcрат Родослузаде Аҳмет Фетҳи Паша, 2020 — 389-бет. Қаралди: 2022-йил 17-март. 
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 Реşад, Экрем; Осман, Ферид. Мусаввер невсâл-и Османî, 1912 — 79-бет. 
  12. ↑ Чарлес Wҳите. Тҳреэ еарс ин Cонстантинопле; ор, Доместиc маннерс оф тҳе Туркс ин 1844. Лондон, Ҳ. Cолбурн, 1846 — 9-бет. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданıнıн сüргüн ве мирас öйкüсü. Гри Яйıн, 1991 — 157–158-бет. 
  14. ↑ Араcı, Э.. Донизетти Паşа: Османлı сарайıнıн İталян маэстросу, Санат дизиси. Япı Креди Яйıнларı, 2006 — 113-бет. ИСБН 978-975-08-1153-1. 
  15. ↑ Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010 — 81 н. 58-бет. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Şэҳсувароğлу, Ҳалûк Й. „Арнавуткöй саҳилсарайı (Боğазиçи лисеси)“ (тр). Акşам (1948-йил 30-октябр). Қаралди: 2022-йил 11-март.
  17. ↑ Бей, Меҳнет Сüрейя. Османлı девлетинде ким кимди, Кüğ яйıнı. Кüğ Яйıнı, 1969 — 143, 261-бет. 

Адабиётлар

  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.