Atmosfera turlari
Атмосфера – Ерни ўраб турган ҳаво қобиғи. Юнонча атмос – буғ, спҳаиро – шар маъносини билдиради. Атмосфера Ер билан бирга айланади. Ер юзини самодан келадиган метеор жисмлардан, Қуёшнинг тирик жонлар учун зарарли бўлган ултрабинафша нурларидан сақлайди. Атмосфера бўлмаганида Ер юзи кундузи +120 °C гача қизиб, тунда эса – 180 ° −200 °C гача совиб кетар эди. Ҳаво қобиғи Ер юзини шаффоф кўрпа каби асраб туради.
Ернинг ҳаво қобиғи асосан икки хил газдан, я'ни, азот ва кислород аралашмасидан иборат. Ҳаводаги газларнинг 78% ини азот, 21% ини кислород ташкил этади. Булардан ташқари ҳавода карбонат ангидрид, бошқа қазлар, сув буғлари, чанглар ҳам бор. Ернинг юза қисмидаги ҳаво]][[ қобиғида азот
78.09%, кислород 20.94%, аргон 0.93%, карбонат ангидрид 0.03% ни ташкил этади. Бошқа газлар эса (криптон Кр, ксенон Хе, неон Не, гелий Ҳе, водород Ҳ2, озон О3, радон Рн, метан CҲ4, аммиак НҲ3, водород пероксиди Ҳ2О2, ва бошқалар), тахминан 0,01% ни ташкил этади. Ҳавода доим 3-4% сув буғлари ҳам мавжуд.
Атмосферанинг турлари
Тропосфера
Тропосфера – атмосферанинг қуйи қатлами тропос – юнонча сўз бўлиб, айланмоқ, ўзқармоқ дегани. Ўртача қалинлиги 10–11 км, қутблар устида 8–9 км, экваторда 18 км гача етади. Ҳаводаги барча сув буғлари шу қатламда. Бу қатламдабулутлар пайдо бўлади. Ёғинлар ёғади, об-ҳаво ўзгариб туради, тирик мавжудотлар шу қатламда яшайди. Юқорига кўтарилган сари ҳар 1000 м да ҳарорат 6 °C пасаяди.[1][сайт ишламайди]
Стратосфера
Стратосфера – юнонча стратум – қатлам тропосферадан юқорида жойлашган. Юқори чегараси 40–50 км баландда. Стратосферанинг қуйи қисмида ҳарорат -45 °C дан -75 °C гача пасаяди. Лекин юқорига кўтарилган сари ҳаво исиб, +10 °C гача кўтарилади. [2]
Мезосфера ва термосфера
Мезосфера ва термосфера - юнонча месос – ўрта ва тҳерме - иссиқ атмосферанинг юқори қатламларидир. Бу қатламларда ҳаво жуда сийрак ва коинотдан келадиган нурлар та'сирида электр токини яхши ўтказадиган бўлиб қолган. Қутб ёғдулари, Юлдуз учиши ҳодисалари шу қатламларда рўй беради.
Атмосферани ўрганиш Инсон қадим замонлардан об-ҳавони, атмосферада бўладиган ҳодисаларни кузатиб келади. Атмосферада рўй берадиган айрим ҳодисалар ҳаво айниб, ёмғир ёғишидан, бошқа ҳодисалар эса ҳаво очилиши, қуёшли кунлар бўлишидан дарак беришини одамлар қадимдан англаб олганлар. Инсон учун об-ҳавони олдиндан билиш жуда зарур.
Ҳозирги вақтда атмосфера, унда рўй берадиган ҳодисалар дунёнинг турли жойлардаги минглаб метеорологик стансиялар ида ўрганилади. Бу ишда электрон ҳисоблаш машиналари, компютерлар, ҳаво шарлари, метеорологик ракеталар, Ернинг сун'ий йўлдошларидан фойдаланилади. Барча ма'лумотлар махсус илмий тадқиқот институтларида ўрганилиб, [об-ҳаво] хариталари тузилади ва об-ҳавода рўй берадиган ўзгаришлар э'лон қилиб турилади Метеорологияда атмосфера босими Об-ҳавонинг хулқ-атворини башорат қилиш ва о'рганишда буни ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Булутлар, циклонлар, бо'ронлар, шамоллар ва бошқалар. Улар асосан атмосфера босимининг о'згариши билан шартланади.
Бироқ, атмосфера босими кўзга кўринадиган нарса эмас, шунинг учун концепцияни тушунадиган, аммо аслида нима эканлигини билмайдиган одамлар кўп.
Манбалар
- Атмосфера таркиби[сайт ишламайди]
- Атмосфера
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |