Avaz Muhammad inoq
Аваз Муҳаммад иноқ, Авазбий (1750–1804) – Муҳаммад Амин иноқнинг ўғли, ўзбек қўнғиротлар сулоласидан. Иноқлардан. Хива хони (1790-йил дан). А. М. И. ҳукмронлиги даврида Хива хонлигини иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида кўп ишлар қилинган, Хивада катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилган (масалан, Хивадаги Жума масжиди ва минораси (1789) қайта қурилган).
| Аваз Муҳаммад иноқ | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1750 |
| Вафоти |
1804 Хива |
Ҳокимиятга келиши
1790-йилда Хоразмда ўзбек қўнғиротлар оиласининг вакили, Муҳаммад Амин иноқнинг ўғли Аваз иноқ Хива хонлигида ҳокимият тепасига келади. У ҳам ўзидан олдинги хонлар каби чингизий сохта хонлар номидан мамлакатни бошқарган. Аваз Муҳаммад иноқ марказий ҳокимият аҳамиятини кучайтириш учун отаси бошлаган сиёсатни давом эттирди.
Аваз Муҳаммад иноқ мамлакат иқтисодиётини тиклаш сиёсатини давом эттирди. Унинг ҳукмронлиги даврида Хоразмда йирик ирригация ишлари олиб борилди. Давлат нисбатан тинчлик ва сиёсий барқарорликни сақлаб қолди.
Аваз Иноқ бошқаруви даврида доимо Хива ҳокимиятига қарши исён кўтарган Орол қабилалари билан жанг қилишга мажбур бўлади. 1793-йилда қўзғолонга ака-ука Хўжа Мурод Сўфи ва Тўра Мурод Сўфилар (ўзбек қўнғиротлари оиласидан чиққан) бошчилик қиладилар. Қўзғолон бостирилади. Хива ҳукмдорларига Оролни ниҳоят забт этиш учун тахминан 18 йил керак бўлади[1]. Оролбўйи қабилалари фақат Муҳаммад Раҳимхон И (1806-1825) давридагина тўлиқ босиб олинади.
Жанубий Туркманистон ерларидан такя қабиласи ҳукми билан суриб чиқарилган туркманлар Аваз Муҳаммад иноқ даврида (1790—1804) Хоразмга келадилар. Аваз иноқ уларни Омонқулининг қуйироғидаги (Хўжайли шаҳрининг жанубидан 10 км узоқликда) кенагас қабиласи ҳудудига жойлаштиради. Аваз иноқ ҳукмронлик қилган даврда Товқара денгиз суви қуриган ва у ерлар деҳқончилик қилиш учун яроқли бўлиб қолган[2].
Ташқи сиёсати
Аваз Муҳаммад иноқ даврида Бухоро амирлиги билан нисбатан тинч муносабатлар сақланиб қолган. Россия империяси ва Усмонли империяси билан дипломатик алоқалар ҳам йўлга қўйилган.
1793-йил апрелда Хивадан Оренбургга икки хива элчиси – Искандар Аллабердиев ва Раҳимбой Дўстмуродов етиб келади. 1793-йил октябр ойида рус элчиси маёр Бланкеннагел Хивага келган. 1794-йилда Хива элчиси Аваз Муҳаммадбий Россияга боради[3].
Вафоти
Аваз Муҳаммад иноқ 1804-йилда вафот этиб, Хивада дафн этилган. Унинг вафотидан кейин Хоразмда ҳокимият унинг ўғли Элтузархон (1804—1806) қўлига ўтади.
Манбалар
- ↑ „ХИВИНСКОЕ ХАНСТВО И ПРИНЦИПЫ ЕГО УПРАВЛЕНИЯ. Приход к власти представителей династии Кунград и их мероприятия по укреплению институтов государственности“. хоразмий.уз. Қаралди: 22-октабр 2023-йил.
- ↑ Гулямов Я. Г., История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней. Ташкент. 1957, с.202
- ↑ Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ первой половине ХИХ века. Ташкент. 2005, с.230
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
- Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
- Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Узбекистана в источниках. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |