Ayritom
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Айритом — ўзбек халқининг қадимий тарихи ва маданиятидан гувоҳлик берувчи кўҳна шаҳар ха-робаси. Термиз шаҳридан 18 км шарқда, Амударё қирғоғида жойлашган. Даст-лаб А. яқинида Амударё тубидан одам ҳайкалчалари ишланган фриз (пирамон) парчалари топилган (1932), 1933-йил М. Е. Массон раҳбарлигидаги Термиз ар-хеология комплекс экспедицияси А.да қазиш ишлари олиб бориб, яна 7 та фриз бўлаклари ҳамда будда ибодатхонаси ха-робасини топган. Фризлар 1-ИИ асрларга оид бўлиб, уларда қўшнай, чилтор, уд, ноғора чалаётган созандалар ва гулчам-барлар, мева солинган идишлар кўтариб олган йигит-қизлар ифодаланган. Бундан ташқари А.дан милоддан аввалги ИИ аср охири ва . ИВ асрларга оид иккита қабр топилиб, уларнинг биридан қурол-яроғлари билан бирга дафн қилинган жангчининг, иккинчисидан идиш-товоқлар ҳамда зеб-зийнатлари билан кўмилган аёлнинг скелетлари чиққан. 1963-66 йилларда А.да Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси (Б. Турғунов) ҳам қазиш ишлари олиб борган. Деворларининг калинлиги 1,5 м, бал. 2-2,5 м бўлган 15 га яқин эшик ва деразасиз хоналар (диний маросимлар ўтказилган хоналар) топилган. Хоналарга юқоридан махсус зиналар орқали тушилган. 1978-йилда олиб борилган қазилмада юнон алифбосида 6 қатор қилиб битилган ёзуви бор ҳайкал тагкурсиси топилган. А. моддий-маданий ёдгорликлари ўзбек халқининг кушонлар давридаги тарихини маданий меросини, урф-одатларини ва бошқа ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |