Аюмаа (абхазча: аҩымаа – бурчакли арфа) – абхазларнинг арфага ўхшаш, тирнаб чалинадиган қадимий мусиқа асбоби[1].

Аюмаа
Тури

торли чолғу асбоблари
Ўхшаш асбоблар

Арфа

Унинг узунлиги 700 мм, баландлиги 500 мм бўлиб, у бир бутун ёғочдан ясалади. Косанинг ичи ўйилиб, устки қисмига юпқа қопқоқ ўрнатилади. Аюмаа дастлаб 14 та от ёли ва думидан тайёрланган торларга эга бўлган ва ижрочи ўз овозига жўр қилиш учун ишлатган. Бугунги кунда аюмаа қайта ишланиб, нона интервали кенглигидаги хроматик товушқаторга эга бўлган ва унга 15 та ипак тор тортилган[2][3].

Келиб чиқиши

Грузия олимларининг кузатишларига кўра, арфанинг абхазча номи аюмаа ва унинг „икки қўлли“ деган маънони билдириб, худди инсон қўлига ўхшаши таъкидлаб ўтилган[4]. Айнан шу хулосани абхаз мусиқашунослари, осетин ва сванлар ҳам беришган[5][6].

Абхаз арфаси 9, 11, 14 ва ҳатто 18 торли бўлиши мумкин эди, бу фақат абхаз халқ анъаналари чолғу асбобларининг доимий ҳажмини билмаганлигини англатади, чунки аюмаа чалишнинг ижрочилик анъаналари халқ орасида яхши ўрганилмаган[7].

Абхазияда ҳукмдорларнинг сарой мусиқачиларига тегишли бўлган арфалар бутпарастларнинг зиёратгоҳларида сиғиниш билан боғлиқ муқаддас нарсалар сифатида сақланган[8].

Анъанавий маданият

Аюмаа асосан ркестр жўрлигида ижро этиладиган чолғу бўлиб, унинг садосида тарихий ва ҳарбий қўшиқлар ижро этилган.

Бундай чолғу асбобини маросимларда ижро этилганда Абхазияга ташриф буюрувчи ёшларнинг эътиборини тортди, унинг ижросида рақсга тушишди, ачарпин, аюмаа, аҳймаа ёки апхярца[9] ўйнаб завқланишди.

Мусиқий гуруҳлар

Абхазияда аюмаада композисияларни ижро этадиган кўплаб халқ чолғу ансамбллари мавжуд[10]. Энг машҳур „Гунда“ ансамбли оркестрларида халқ чолғу асбоблари саналган аюмаадан фойдаланишади[11].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Народные музыкальные инструменты Абхазии“. абҳазиа.про. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  4. ↑ Рахно Константин Юрьевич. Арфа Сырдона: закавказские параллели // Известия СОИГСИ. — 2018. — С. 38–49.
  5. ↑ Зо^^з^бд Эббббб. Зб6б^д^д&о. 3. Ьб^Ь^бо ^¿фЭ^^дЭд&о ЬоЭд&обб Ь^зббзшб ЗдЬбЬдй. ЭбЬб^д&о ^¿¿бшзд^гоЬ дшб^^бб^ооЬбшзоЬ. ш&о^оЬо: Эд@бод6д&5,. ХХИИИ. 249-354. (на грузин. яз.), 1987.. 
  6. ↑ Хашба И.М.. Из музыкальной культуры абхазов // Современное абхазское село: Этнографические очерки., 1967 — 72-бет. 
  7. ↑ Алборов Ф.Ш.. Музыкальная культура осетин, Владикавказ, 2004 — 152-бет. 
  8. ↑ Санакоев М.П.. Некоторые вопросы источниковедения истории осетинского народа., Цхинвали, 1979 — 99-бет. 
  9. ↑ Анкваб Марина Фѐдоровна. Роль традиции гостеприимства в народной педагогике абхазов // Историческая и социально-образовательная мысль. — 2015. — Т. 7, вып. 6—2. — С. 226–231. — ИССН 2075-9908. Архивировано 17 апрел 2021 года.
  10. ↑ „Ачамгур и апхиарца - все, что нужно детям Хуапа“ (ру). Спутник Абхазия (2016-йил 17-май). 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
  11. ↑ „"Сестры нартов" отметили юбилей: 40 лет ансамблю "Гунда"“ (ру). Спутник Абхазия (2017-йил 12-декабр). 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.