Азизи Банк — Афғонистондаги энг йирик тижорат банкларидан бири.

Азизи Банк
‍عزیزی بانک
Асосий маълумотлар
Тури Хусусий
Фаолияти Тижорат банки
Асос солинган 2006-йил июн
Бойлиги
Ходимлари 1,326[1]
Раҳбарият Мирwаис Азизи (Раис)
Бошқарувчи жамияти Азизи Гроуп
Шўба ташкилотлари Афғонистон Ислом банки (собиқ Бакҳтар Банк)
Сайти азизибанк.аф

Унинг бутун Афғонистон бўйлаб 56 та филиали (шу жумладан қўшимча хизмат кўрсатиш шохобчалари) ва 88 га яқин банкоматлари (АТМ) мавжуд.[1] Банк 2006-йил 13-июнда ўз фаолиятини бошлаган ва бош офиси Афғонистоннинг Қобул шаҳридаги Вазир Акбар Хон маҳалласида жойлашган.[2] Мирwаис Азизи банк асосчиси ва раиси ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда Азизи Банкда 1326 нафарга яқин ходим ишлайди, уларнинг 12 фоизини аёллар ташкил этади.[1][3] 2021-йилги Толибон ҳужуми пайтида, Толибоннинг баъзи аъзолари Қандаҳордаги Азизи Банкнинг аёл ходимларини кузатиб бориб, уларга ишга қайтмасликни буюрган эди.[4]

Фарҳад Азизи

Фарҳад Азизи
Таваллуди 1982
Фуқаролиги Афғонистон, БАА
Таълими Тулса университети
Суффолк университети (МБА)
Касби Тадбиркор, инвестор
Фаолият йиллари 1989-йилдан ҳозиргача
Дини Ислом
Унвони Азизи Девелопменц CЕО'си, Азизи Банк раиси
Отаси Мирwаис Азизи
Мукофотлари Арабиан Бусинесс: 100 Инспиринг леадерс (2018)

Фарҳад Азизи — БААда фаолият юритувчи тадбиркор,[5][6] миллиардер, инвестор ва „Азизи Девелопменц“ компанияси Бош ижрочи директори .[7][8] [9][10] У ушбу банкка 2006-йилда 7,5 миллион доллар устав капитали билан асос солган ва кейинчалик бу кўрсаткич 80 миллион долларга етган.[11][12] У кўчмас мулк, банк иши, инвестиция ва меҳмонхона соҳаларида фаолият юритувчи, 1989-йилда ташкил этилган „Азизи Гроуп“ компаниялар гуруҳи бош директори ҳисобланади.[13]

2018-йил ҳолатига кўра, у афғон миллатига мансуб энг бой шахс ва оила вакили ҳисобланади. У 2018-йил март ойида „Арабиан Бусинесс“ нашрининг „Яқин Шарқдаги 100 та илҳомлантирувчи етакчилар“ рўйхатига киритилган.[14][15] Фарҳад Азизи нефт маҳсулотлари монополиясига эга бўлган Афғонистоннинг энг бой одамларидан бири сифатида тан олинган.[16] „Азизи Девелопменц“ — Дубайда жойлашган кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.[17]

Ёшлиги

Болалигида отаси Мирwаис Азизи билан Афғонистондан Дубайга кўчиб ўтгач, улар 1989-йилда „Азизи Гроуп“га асос солишган.[18]

Тулса университети битирувчиси бўлган Азизи, Бостон-Суффолк университетида молия менежменти бўйича МБА даражасини олган. Ўқишни тугатгандан сўнг, Фарҳад Яқин Шарққа қайтишдан олдин бир муддат Европада бўлган.[19]

Фаолияти

2007-йилда „Азизи Девелопменц“ компанияси ташкил этилди. 2006-йилда эса Афғонистондаги энг йирик тижорат молия институти бўлган Азизи Банкка асос солинган эди.[9] Шунингдек, улар Афғонистондаги нуфузли банклардан бири саналган Бакҳтар Банкни (ҳозирги Афғонистон Ислом банки) сотиб олишган.[20]

2008-йилги молиявий инқироз ва 2009-йилдаги Дубай уй-жой бозоридаги пасайишдан олдин, „Азизи Девелопменц“ Дубайда ҳали қурилмаган (офф-план) об’эктларни сотган. Аксарият харидорлар тўловларни давом эттира олмаганида, Азизи уларнинг депозитларини қайтариб беришни буюрган.[21]

2013-йилда компания лойиҳаларни қуришни қайта тиклади. Ҳозирги кунда компаниянинг Дубайдаги портфели 45 миллиард амирлик дирҳамидан (АЭД) ошади.[22] Унинг дастлабки 80 миллион доллар инвестиция билан бошланган „Азизи Ҳотак Гроуп“ нефт бизнеси 10 та давлатда фаолият юритади.[23]

Компаниялари

Азизига тегишли компаниялар ва ташкилотлар рўйхати:

  • Азизи Ҳотак Генерал Традинг Гроуп
  • Азизи Инвестменц
  • Азизи Девелопменц
  • Азизи Банк
  • Бакҳтар Банк (ҳозирги Афғонистон Ислом банки)
  • Азизи Ҳоспиталитй
  • Азизи Фоундатион

Шунингдек қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Оур Профиле“. Азизи Банк. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Азизи Банк“. Афгҳанистан Банкс Ассоcиатион. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  3. ↑ „Аннуал Репорт 2017“. Азизи Банк. 2025-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  4. ↑ „Афгҳан фемале банк эмплоеэс форcед оут оф жобс ас Талибан такес cонтрол“. Ал Арабия Нетwорк. Реутерс (2021-йил 13-август). Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  5. ↑ „Фарҳад Азизи: 'Лоcатион ҳас алwайс беэн тҳе кей cритериа фор а пропертй'с десирабилитй'“ (2021-йил 10-август).
  6. ↑ Раҳал, Набила. „Азизи "ундер-промисес анд овер-деливерс" wитҳ 2.7км-лонг cрйстал лагоон то бе cомплетед аҳеад оф счедуле“ (2022-йил 18-март).
  7. ↑ Тҳомас, Абй Сам „Фоллоw Тҳе Леадер: Азизи Девелопменц CЕО Фарҳад Азизи“. Энтрепренеур (2019-йил 10-июн).
  8. ↑ „Азизи Девелопменц ис финаллй реадй то таке он а 'биллион-плус михед-усе иcониc' прожеcт ин Дубаи: CЕО“. гулфнеwс.cом (2021-йил 17-июн).
  9. ↑ 9,0 9,1 Барнард, Луcй. „Азизи прессес аҳеад wитҳ тҳоусандс оф апартменц ин Дубаи“. Тҳе Натионал (Абу Дҳаби) (2015-йил 30-март).
  10. ↑ Счреcк, Адам. „2нд Афгҳан банк wитҳ Дубаи тиэс дефендс линкс“. Десерет Неwс (2010-йил 7-сентябр). 2018-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Грегсон, Жонатҳан. „Wорлд'с Бест Банк Аwардс 2018: Асиа-Паcифиc“. Глобал Финанcе (2018-йил 1-май).
  12. ↑ „Дубаи девелопер пушес неw лаунч деспите супплй wорриэс“. гулфнеwс.cом (2019-йил 11-сентябр).
  13. ↑ Ҳаллиган, Неил. „Буилд анд тҳей wилл cоме: Азизи CЕО Фарҳад Азизи“. Арабиан Бусинесс (2017-йил 26-октябр).
  14. ↑ „100 Инспиринг Леадерс ин тҳе Миддле Эаст“. Арабиан Бусинесс (2018). Қаралди: 2018-йил 6-август.
  15. ↑ „100 Инспиринг Леадерс Ин Тҳе Миддле ЭастМирwаис : Азизи“. Арабиан Бусинесс (2018-йил 1-март).
  16. ↑ Кҳан, Сармад „Cитйсcапе 2022: Азизи планс 195бн спендинг анд лаунч оф Дубаи'с сеcонд-таллест тоwер“. Тҳе Натионал (2022-йил 22-ноябр).
  17. ↑ „УАЭ девелопер Азизи лаунчес неw дивисион то адд Дубаи ретаил портфолио“. АрабианБусинесс. Қаралди: 2024-йил 23-январ.
  18. ↑ „Поwер Ҳоур 2021: Фарҳад Азизи, CЕО оф Азизи Девелопменц, Ранкс 11тҳ“ (2022-йил 8-сентябр).
  19. ↑ „Азизи Девелопменц' Парк Авенуэ ис ноw 40% cомплете“. www.традеарабиа.cом.
  20. ↑ Моҳаммади, Зармина. „Фирст Исламиc Банк Ин Афгҳанистан Опенс Фор Бусинесс“. ТОЛОнеwс (2018-йил 25-апрел).
  21. ↑ Ҳаллиган, Неил. „Тиме то деливер фор Азизи Девелопменц“. Арабиан Бусинесс (2016-йил 17-апрел).
  22. ↑ „УАЭ'с Азизи реcордс $350м ҳоме салес ат Cитйсcапе“. Арабиан Бусинесс (2017-йил 17-сентябр).
  23. ↑ Фентон, Сузанне. „Азизи Инвестменц планс 55 Дубаи прожеcц“. Гулф Неwс (2008-йил 4-июн).

Қўшимча ўқиш учун

Ҳаволалар

Расмий сайти