Азобўёқлар – молекуласида ароматик радикаллар (ба’зи гетероциклик бирикмалар)ни бирлаштирувчи бир ёки бир неча азогуруҳ бўлган органик бўёвчи моддалар. Одатда азобўёқлар таркибига муайян сондаги аминогуруҳ, оксигуруҳ ва бошқа гуруҳлар киради. Азогуруҳ сонига қараб моно-, ди-, три- ва полиазобўёқлар бўлиши мумкин. Азобўёқлар молекуласи таркибида ауксохромлар бўлади. Азобирикмаларда эса ауксохромлар бўлмайди. Азобўёқлар хилма-хиллиги ва сифати жиҳатидан бўёқлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Уларни ҳосил қилиш учун, аввало, ароматик аминлар диазотирлаш реаксиясига киритилади. Бунда ҳосил бўлган диазобирикмаларга, одатда ароматик аминлар ёки феноллар та’сир эт-тириб, азобўёқлар олинади. Азобўёқлар кислотали, асосли, эримайдиган бўёқлар ва бошқаларга бўлинади. Булардан ташқари, пигмент азобўёқлар, лок азобўёқлар, мой ва спиртда эрийдиган азобўёқлар, ацетат ипагини бўяйдиган азобўёқлар ва бошқа бўлади. Азобўёқлар тўқимачилик саноатида, лок-бўёқ, полиграфия, кўнчилик, қоғоз, резина саноатида ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади (қаранг Синтетик бўёқлар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил