BMT ustavi
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу саҳифани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
БМТ устави — моҳиятига кўра замонавий халқаро ҳуқуқ ютуқларини ўзида мужассамлаштирган беназир ҳужжат. БМТ устави "Биз, Бирлашган Миллатлар халқлари, қатъият билан… " сўзлари билан бошланувчи муқаддима ва 111 моддадан иборат бўлиб, 19 бобни ўз ичига олади. БМТ уставининг бирламчи лойиҳаси 1944-йилнинг август-октябр ойларида Думбартон-Окс (АҚШ)да бўлиб ўтган конференцияда собиқ Совет Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва Хитой вакиллари томонидан ишлаб чиқилди. „Катта учлик“ раҳбарлари иштирокидаги Қрим (Ялта) конференциясида (1945-йил, феврал) тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун тинчликсевар кучлар билан ҳамкорликда универсал халқаро ташкилот яратиш масаласи ҳам қизғин муҳокама қилинди. Уч буюк давлат Совет иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия раҳбарлари 1945-йил 13-февралда эълон қилинган қўшма коммюникелларида аввалги келишувларга мувофиқ ташкилот Уставини тайёрлаш учун 1945-йил 25-апрелда Сан-Франсиско шаҳрида Бирлашган Миллатлар конференсиясини чақириш зарурлиги таъкидланди. Тинчликни таъминлашнинг туб масалаларида ушбу ташкилотнинг фаолияти буюк давлатларнинг хамфикирлиги принсипи асосида бўлиши белгилаб қуйилди[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси