2019-йилда сақланиб қолган масжид минораси.

Боб Гедид масжиди, Эски масжид номи билан ҳам танилган (юнонча: Εσκί Τζαμί, туркча: Эски Cамии маъноси – „эски масжид“) – Эгей денгизидаги Кос оролида, жануби-шарқий Грецияда жойлашган, Усмонийлар даврига оид масжид эди. У 1933-йилги зилзилада қаттиқ шикастланган, бир неча йилдан сўнг, 1935-йилда бутунлай бузиб ташланган. Бугун асл иншоотдан фақат унинг саккиз қиррали тош минораси сақланиб қолган.

Тарихи

Баъзи мантиқан асосли – бироқ ишончи унча катта бўлмаган – тахминларга кўра, Боб Гедид масжиди 1586-йилда қурилган[1], яъни орол усмонийлар томонидан забт этилганидан бир неча ўн йиллардан кейин қурилиш амалга оширилган. Агар бу тўғри бўлса, сақланиб қолган минора оролдаги энг қадимги усмоний ёдгорлиги бўлади[2]. Бази бошқа қарашларга кўра, унинг қурилиши (ва аниқки таъмири) 1777-йил охирида амалга оширилган, бунинг учун Моурабит ҳожи Мустафо оға ва унинг рафиқаси маблағ ажратган[3].

У қалъа тепалигида, бугун Диагорас майдони бўлган жойда, Кос шаҳрининг ўша пайтдаги мусулмон маҳалласининг энг чекка қисмида жойлашган эди, бу ҳудуд зич қурилган бўлган. Эски масжиднинг шарқ томонида намоздан олдин ювиниш ва покланиш учун ишлатиладиган очиқ фаввора, шунингдек, кичик қабристон бўлган[4]. Унинг номи – Боб Гедид – „янги дарвоза масжиди“ деб таржима қилинади, ва у Янги Қапı масжиди (худди шу маънода) номи билан ҳам танилган[1].

Масжид 1933-йилда Косни ларзага келтирган зилзилада қаттиқ шикастланган ва сўнг янги шаҳар режасини амалга ошириш мақсадида, минорасидан ташқари қисми тахминан 1935-йилда бузиб ташланган[4].

Меъморчилик

Эски масжиднинг ягона сақланиб қолган унсури – минора – баландлиги 11,35 метр бўлиб, унга ичкаридан кириш мумкин; у саккиз қиррали шаклда тикланган ва масжиднинг шимоли-ғарбий томонида, иншоотнинг қолган қисми билан туташ ҳолда қурилган[4]. Ҳовлида фаввора ҳам бўлган: у миноранинг шимолий томонида қурилган бўлиб, унда масжид ҳақидаги битик мавжуд ва қурилиш йили сифатида 1586-йил кўрсатилган[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Каймакçı & Öзгüн 2018, с. 189.
  2. ↑ „ΜΟΥΣΟΥΛΜΑΝΙΚΑ ΜΝΗΜΕΙΑ ΠΟΛΗΣ ΚΩ“ [Муслим Монуменц оф Кос Тоwн] (Греэк). аэгеанисландс.гр. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
  3. ↑ Конук 2008, с. 78–79.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Эски Мосқуэ“. дисcоверингкос.cом. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.

Адабиётлар

Ҳаволалар


36°53′28″Н 27°17′10″Э / 36.89111°Н 27.28611°Э / 36.89111; 27.28611