Баҳром ад-Доий (арабча: بهرام الداعي‎‎, шунингдек „Баҳром доий [даъватчи]“) ёки Астарободлик Баҳром, ХИИ асрда яшаган форс миллатига мансуб Низорий исмоилийлар вакили бўлиб, 1113-йилдан 1128-йилгача Сурияда Ҳашшошийларнинг бош доийси ва етакчиси бўлган. Дамашқда низорийларнинг таянч давлатини тузиш уринишлари муваффақияциз якунланган бўлса-да, Шимолий ва Жанубий Сурияда низорийларнинг мавжудлигини шакллантиришда муҳим рол ўйнаган[1].

Баҳром ад-Доий
بهرام الداعي
Таваллуди
Фуқаролиги Низорий исмоилий давлати
Дамашқ амирлиги
Касби Миссионер, ҳарбий етакчи

Фаолияти

Баҳром Низорий исмоилийлар етакчиси Абу Иброҳим Асадободий исмли шахснинг жияни бўлган. Асадободий 1101-йилда салжуқийлар султони Барқиёруқ буйруғи билан амалга оширилган қирғинлар чоғида Бағдодда қатл этилган[2][3][4]. Асадободий аввалроқ Барқиёруқнинг элчиси лавозимида хизмат қилган[4].

Ўзидан аввалги етакчи Абу Тоҳир ас-Сайиғ қатл этилиб, Ҳалабда низорийлар тугатилганидан сўнг, Баҳром Аламут қалъасидан Сурияда низорийлар таянчини кенгайтириш мақсадида юборилган[1].

Ибн ал-Қаланисийнинг Дамашқда исмоилийларнинг мавжудлиги ҳақидаги асосий манбасига таянган ҳолда айтиш мумкинки, Баҳром фаолиятини Сурияда яширин тарзда яшаб, тарғиботчилик қилишдан бошлаган[5].

Ҳалабдаги низорийлар қудрати 1123-йилда Артуқийлар амири Белек Ғозий шаҳарни эгаллаганидан сўнг пасая бошлаган. Ушбу амир 1124-йилда бу фирқани шаҳардан қувиб чиқарган[1].

Баҳром ўз ҳомийси мардинлик артуқий амир Илғозий тавсияси билан Жанубий Сурияга жўнаган. Ўша пайтда бурийлар ҳукмдори Тугтегин тасарруфида бўлган Дамашқда таянч яратишга ҳаракат қилган. Бу даврда, яъни 1125-йилда Дамашқ Балдвин ИИ бошчилигидаги франк салибчилари таҳдиди остида эди. Ҳомс ҳамда бошқа ҳудудлардан келган исмоилийлар Тугтегин қўшинларига қўшилиб, 1126-йилда франкларга қарши Марж ас-Саффор жангида иштирок этган[5]. Шу сабабли Тугтегин Баҳромни мамнуният билан қабул қилган. Тугтегиннинг бош вазири Абу Али Тоҳир ибн Саид ал-Маздақоний (المزدقاني) низорийларга мойил бўлиб, Тугтегинни Дамашқда бир даъват маркази (дар ал-дава) ҳамда чегара қал’аси Баниасни Баҳромга беришга кўндирган. Баҳром бу қал’ани қайта мустаҳкамлаб, ўз таянчига айлантирган ва у ердан кенг кўламли ҳужумлар уюштирган. Эҳтимол, яна бир қанча ҳудудларни ҳам эгаллаган. 1128-йилга келиб уларнинг фаолияти шу даражада кучайганки, Ибн ал-Қаланисий таърифича, „бу ҳақда очиқча гапиришга ҳеч ким жур’ат этмаган“[5]. Шу боис Тугтегин Баҳром билан бўлган муносабатларидан хавотир ола бошлаган. Ибн ал-Қаланисий бу вазиятда ал-Маздақонийни айбдор деб билади, Ибн ал-Асир эса Тугтегиннинг ўзини мас’ул деб ҳисоблайди[6][7][1].

Ўлими

Баҳром 1128-йилда Ҳермон тоғининг ғарбий ён бағирларидаги Водий ат-Таймда маҳаллий қабилалар билан жанг чоғида ҳалок бўлган[3][5]. Унинг вафотидан сўнг Дамашқда исмоилийларнинг мавқеи пасая бошлаган. Унинг ўрнига яна бир форс доийси Исмоил ал-Ажамий тайинланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Мирза, Нассеҳ Аҳмад. Сйриан Исмаилисм: Тҳе Эвер Ливинг Лине оф тҳе Имамате, АД 1100-1260 (эн). Псйчологй Пресс, 1997 — 10–12-бет. ИСБН 9780700705054. 
  2. ↑ Леwис, Бернард (1967), Тҳе Ассассинс, Персеус Боокс, Неw Ёрк, пп. 52–53, 104–106
  3. ↑ 3,0 3,1 Сеттон, Кеннетҳ Меер; Балдwин, Маршалл W.. А Ҳисторй оф тҳе Cрусадес (эн). Унив оф Wисcонсин Пресс, 1969 — 111–120-бет. ИСБН 978-0-299-04834-1. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Ричардс, Д. С., Эдитор (2010), Тҳе Чрониcле оф Ибн ал-Атҳир фор тҳе Cрусадинг Период фром ал-Камил фи’л-Таърикҳ. Парт 1, 1097–1146., Ашгате Публишинг, Фарнҳам, УК, пп. 40–47
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Гибб, Н. А. Р., Эдитор (1932), Тҳе Дамасcус Чрониcле оф тҳе Cрусадес. Эхтраcтед анд транслатед фром тҳе Чрониcле оф ибн ал-Қалāниси, Лузаc & Cомпанй, Лондон, пп. 174–177, 179–180, 187–191
  6. ↑ Ричардс, Д. С., Эдитор (2010), Тҳе Чрониcле оф Ибн ал-Атҳир фор тҳе Cрусадинг Период фром ал-Камил фи’л-Таърикҳ. Парт 1, 1097–1146., Ашгате Публишинг, Фарнҳам, УК, пп. 260–261
  7. ↑ Wассерман, Жамес. [[1](ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=c10оДwААҚБАЖ&пг=ПТ117) Тҳе Темпларс анд тҳе Ассассинс: Тҳе Милитиа оф Ҳеавен] (эн). Симон анд Счустер, 2001 — 117-бет. ИСБН 9781594778735.