Баиден жанги (хитойча: 白登之戰) — милоддан аввалги 200-йилда Хан империяси ва Хун хоқонлиги ўртасида бўлиб ўтган йирик тўқнашув.

Баиден жанги
Ҳунларнинг Буюк Хитой Деворига ҳужуми

Саналар Милоддан аввалги 200-йил
Уруш ери Байден тог'и, Пинчен
(ҳозирги Датонг, Шанхи)
Натижа Хунларнинг г'алабаси[1][2]
Қўмондонлар
Метехон Император Гаозу
Кучлар
20,000–40,000[3]
(Қаранг: Кучлар)
320,000[4]

Тарихи

Хитойдаги ички урушлар ва Син сулоласининг қулашидан сўнг, Лю Банг (Гаозу) ўзини янги Хан сулоласининг императори деб эълон қилди. Шу вақт ичида шимолда Моду хоқон бошчилигидаги хунлар (Хионгну) кучайиб, Хитой чегараларига хавф сола бошлаган эди. Хан императори шимолий чегараларни мустаҳкамлаш мақсадида қўшин тортади.

Жанг бориши

Байденда хунлар ва хитой қўшинлари тўқнашуви

Хан китоби (Ҳаншу) маълумотларига кўра, хунлар ўзларининг ҳақиқий кучини яшириб, Хан қўшинини пистирмага тузоққа туширишади. Император Гаозу Пинчен яқинидаги Байден тоғида хунлар томонидан қамал қилинади. Этти кунлик қамалдан сўнг, император хунлар билан сулҳ тузишга ва Модунинг хотинига совғалар юбориш орқали қамалдан чиқиб кетишга муваффақ бўлади.

Тарихчи Рене Груссенинг ёзишича, хунлар дастлаб Шанси вилоятига бостириб кирган ва Лю Банг қўшинлари томонидан чекинишга мажбур қилинган. Бироқ, чекинаётган кўчманчиларни таъқиб қилиш давомида император Байден платосида қуршовга тушиб қолган.[5]

Кучлар нисбати

Хитой манбалари хун қўшинини 400 000 киши деб кўрсаца-да, замонавий тарихчи Лев Гумилев буни шубҳа остига олади. Унинг фикрича, яйловлар ва логистика имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, хун қўшини тахминан 20 000 – 40 000 атрофида бўлган бўлиши мумкин.[6] Хан қўшинларининг сони эса 300 000 дан ортиқ бўлгани айтилади.

Оқибати

Ушбу жангдан сўнг Хан империяси хунлар билан очиқ уруш олиб боришга ожизлик қилишини тушуниб етди. Император Гаозу хунлар билан "Ҳеқин" (никоҳ дипломатияси) сиёсатини бошлашга мажбур бўлди. Унга кўра, Хитой маликалари Моду хоқонга хотинликка берилган ва мунтазам равишда ўлпон (ипак, шароб ва озиқ-овқат) тўлаб турилган.

Шунингдек қаранг

Манбалар

  1. ↑ Лев Гумилев, Тҳе Ҳунс, 1960, 5-бет [1]
  2. ↑ Чанг (2007), с. 158.
  3. ↑ Лев Гумилев, Тҳе Ҳунс, 1960, 5-бет
  4. ↑ Чанг (2007), с. 158.
  5. ↑ Гроуссет (1970), с. 27.
  6. ↑ Тҳе Ҳунс (1960), с. 5.

Адабиётлар

  • Лев Гумилев, Тҳе Ҳунс, 1960.
  • Чанг, Чун-шу (2007), Тҳе Рисе оф тҳе Чинесе Эмпире, Вол. И, Университй оф Мичиган Пресс.
  • Гроуссет, Ренé (1970), Тҳе Эмпире оф тҳе Степпес: А Ҳисторй оф Cентрал Асиа.