Balgʻam
Балг`ам.
Та`рифи
Балғам – бронх – алвеола йўлларидан йўталганда ташқарига чиқадиган патологик ажралма ҳисобланади. Унинг таркиби шиллиқ, сероз суюқлик, қон ва нафас йўллари ҳужайралари ,тўқималар парчаланишидан ҳосил бўлган элементлар, кристаллар, микроорганизмлар , гелминтлар ва уларнинг тухумларидан иборат бўлиши мумкин. Балғамни текшириш нафас а’золаридаги патологик жараённи хусусияти, айрим ҳолларда эса этиологиясини аниқлаш имконини беради.

Балғамни характери

Микроскопда ўрганиш
Ясси эпителиялар – оғиз, ҳалқум, ҳалқум усти ва овоз боғламлари шиллиқ қаватининг ажралган эпителийлари. Ясси – ярим ясси эпителий ҳужайралари деярли барча ҳолларда учрайди. Улар кўп миқдордаги сўлакни оғиз бўшлиғида яллиғланиш жараёни элементлари билан аралашиши оқибатида кузатилади.
Силиндрсимон эпителиялар – бронх ва трахеяларни шиллиқ қавати эпителиялари. бронхиал астманинг ўткир хуружи, ўткир бронхит, юқори нафас йўлларини яллиг`ланишларидакўп миқдорда учрайди.
Макрофаглар – ўпка ва бронхларнинг турли яллиғланиш жараёнларида кузатилади. Кичик қон айланиш доирасида димланиш, ўпка инфаркти, Гудпасчер синдроми, ўпканинг идиопатик гемосидерозига
чалинган беморлар балғамида сидерофаглар аниқланади.'

аденокарсиномалар ва ясси ҳужайрали хавфли о`смаларда бемор балғамида ўсма ҳужайралари аниқланади.
Деярли барча текшириладиган балғамда лейкоцитлар, шиллиқли балғамда кам миқдорда, йиринглисида эса бутун кўрув майдонини қоплаган эритроцитлар аниқланади (ба’зан улар орасида эозинофиллар кўринади).
Консистенсияси
Балғамни консистенсияси унинг хусусияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, ёпишқоқ, қуюқ ва суюқ бўлиши мумкин. Балғамда протеолитик ферментлар ва патоген микробларнинг кўпайиши мукополисахаридни фаол парчалайди ва унинг қуюқлашишини камайтиради. Балғамнинг қуюқлашиш даражаси ўпкадаги яллиғланиш фаоллигининг кўрсаткичларидан бири ҳисобланади: бактериал яллиғланиш кучайса балғам суюқлашади, муваффақиятли антибактериал терапия ўтказиш жараёнида қуюқлашади ва бир кеча-кундузда ажраладиган миқдори камаяди.
Миқдори
Кам миқдордаги балғам нафас йўллари шамоллаганда (ларингит, трахэит, ўткир бронхитни эрта босқичида, бронхиал астмани хуруж кузатилмаган даврида, бронхопневномияда) кузатилади. Ўпка тўқимаси ва бронхларда бўшлиқлар бўлганда кўп миқдорда балғам ажралади (бронхоэктаз касаллиги, ўпка абсесси, эмпиэма ёрилганда, ўпка қон билан тўлиб бронхлар кўп миқдорда плазмани ўзига шимиб олганда, ўпка шиши).
Қаватларга ажралиши
Йирингли балғамни ма’лум муддат ушлаб турганда унинг икки (йирингли ва қон зардоби) ёки уч қаватга (йирингли, қон зардоби ва юзасида шиллиқ парчалари) ажралиши кузатилади. Балғамнинг икки қатламга ажралиши ўпка абсессига, уч қатламга ажралиши бронхоэктаз касаллиги ва ўпка силига (сўнггисида каверналар бўлганда) хос.
Рангги ва тиниқлиги
Балғамнинг рангги ва тиниқлиги унинг хусусиятига боғлиқ бўлиб, унинг асосини кўпроқ нима ташкил этишига (шиллиқ, йиринг) ва нафас олгандаги заррачаларга боғлиқ. Шиллиқ балғам одатда, рангсиз ва ёпишқоқ бўлиб, ўткир бронхитда кузатилади. Сероз балғам ҳам рангсиз, суюқ, кўпикли бўлиб, о`пка шишида кузатилади. Шиллиқ – йирингли сариқ ёки кўкимтир, ёпишқоқ балғам сурункали бронхит, ўпка сили ва қатор бошқа касалликларда ажралади. Ярим суюқ кўкимтир – сариқ, йирингли балғам ўпка абсессси ёрилганда кузатилади. Қонли балғам кузатилади: тоза қонли - ўпкадан қон кетганда (сил, рак, бронхоэктатик касалликлар), аралаш, мисол учун шиллиқли – йирингли қон шиллиқлари билан (бронхоэктазларда). Шиллиқли - кўпик аралаш қонли (ўпка инфаркти, кичик қон айланиш доирасида димланиш бўлганда), йирингли – қонли, ярим суюқ, жигарранг (ўпка гангренаси ва абсессида).
Балғамда турли ташқи аралашмалар бўлса, қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
- Оқ – тегирмонда ишловчиларда;
- Қора – шахтёрларда;
- Кўк – метилен кўки ва ултрамаринли бўёқлар билан ишловчиларда.
Ҳиди
Ташқарида, бронхларда ёки ўпкада юзага келган патологик бўшлиқларда балғам узоқ туриб қолганда (анаэроб муҳитда оқсиллар чириб, парчаланиши оқибатида индол,скатол, сероводород ҳосил бўлиши оқибатида) ҳид пайдо бўлади. Янги ажралган балғамда одатда ҳид бўлмайди. Сурункали бронхитларда уларнинг дренаж фаолияти бузилганда балғам қўланса – ёмон ҳидли бўлади. Ўта ёмон ҳидли балғам – бронхоэктаз касаллигида, ўпка абсессида ба’зан ўпка сили ва хавфли ўсмаларда (некрозга учраганда) кузатилади. Ўпка гангренасида балғамдан чириган ҳид келади.
Турли хил қо`шимчаларнинг бўлиши
Кўрув майдонида ягона эритроцитлар барча балғамда аниқланади. Қон аралаш балғамда эса (ўпкадан қон кетганда, ўпка инфарктида, ўпкадаги димланишларда) у кўп миқдорда бўлади
Эластик толалар – ўпка тўқимаси парчаланишларида (ўпка сили, абсесси, ўсмаси) аниқланади.
Фибрин толалари – фибриноз бронхитда, силда, актиномикозда ва крупоз зотилжамда кузатилади.
Шарко-Лейден кристаллари балғамда эозинофиллар билан учрайди. Уларнинг пайдо бўлишига эозинофилларнинг парчаланиши сабаб бўлади. Ушбу кристалларнинг балғамда бўлиши беморда бронхиал астма борлигидан далолат беради. Ба’зан гижжалар билан зарарланганда ҳам учраши мумкин.
Холестерин кристаллари, ёғ кислоталари, балғам бўшлиқларда узоқ қолиб кетганда (ўпка абсесси, бронхоэктазлар) аниқланади. Эозинофилларнинг балғамда аниқланиши бронхиал астмани ва бронхоспазм билан кечувчи бронхитнинг асосий лаборатор белгиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у дорилар чақирган зотилжам ва Леффер синдромида ҳам аниқланади.
Куршман спираллари – бронхиал астмани ташҳислашда аҳамиятли, балғамнинг шаклга эга бўлмаган бошқа таркибий қисмидан кескин фарқ қилувчи штопорга ўхшаш бурамали трубачалар бо`либ улар бронхлар эпителийсининг ко`чишидан ҳосил бо`лади.
Ясмиқ ёки гуручсимон таначалар (Кох линзалари) – эластик толалар, сил таёқчалари ва детритлардан тузилган, катталиги тўғноғич бошчаси ёки нўхатдек ёки творогсимон консистенцияли, кўкиш-сариқ рангли анчагина қаттиқ ва ўпканинг кавернозли силида аниқланади.
Йирингли пробкалар (Дитрих пробкалари) - бронхоэктаз касаллиги ва ўпка гангренасида учрайдиган детрит, бактерия ва ёғ кислоталари кристалларидан тузилган, катталиги тўғноғич бошидек бўлган оқ ёки сариқ-малла рангли юмалоқ нарса кўринишида. Ҳалқум ва томоқдан бўғма касаллигида (дифтерия ) ажраладиган плёнкалар – фибрин ва некрозга учраган ҳужайралардан тузилган, айрим жойлари қон билан бўялган, чеккалари узуқ-юлуқ кулранг тузилма.
Ўпканинг некрозга учраган бўлакчаси – ўпка абсесси ва гангренасида учровчи, таркибида эластик толалар ва донадор қора пигментлар ба’зан бириктирувчи то`қима, қон томирлари, лейкоцитлар ва эритроцитлар сақловчи турли катталикдаги тузилмалар.
Эхинококк – пуфакчалари кулранг-оқ ёки сариқ рангда ба’зан ўзида қон, катталиги кичик нўхатдек ба’зан ёнғоқ ва ундан ҳам катта бўлган тузилмалар. Ўпкадаги эхинококк кистасини янги ёрилиб йўталганда кўп миқдорда рангсиз суюқлик ажралади.

Балғамнинг реаксияси
Аксарият ҳолларда балғамни реаксияси ишқорли. У бузилганда ва ошқозон шираси аралашганда кислотали бўлади ҳамда қон тупуришни қонли қайт қилишдан ажратиш имконини беради.

Бактериоскопик текшириш
Ушбу текширув учун балғам иккита предмет ойнаси орасига суртилади. Бактериоскопик текширишда қатор микроорганизмларни ажратиш мумкин. Жумладан, капсулали граммусбат пневмококк , стрептококк ва стафилококк, грамманфий клебсиэлла (капсулали Фредлендер диплобацилласи), Пфейффер кичик таёқчаси ва бошқалар. Уларнинг барчаси кам миқдорда соғлом одамларнинг нафас йўлларида учрайди ва организм учун ноқулай бўлган шароитда патоген хусусиятга эга бўлади. Бундай ҳолларда балғамда кўп миқдорда юқорида қайд этилган бактериялар топилади.

Бактериологик текшириш
Балғамни озиқлантирувчи муҳитга экиш. Бактериоскопик текшириш усули ёрдамида тахмин қилинаётган қўзғатувчи аниқланмаган ҳолларда бактериологик текшириш усулидан фойдаланилади. Бактериологик текшириш микроб турини, вирулентлигини ҳамда дориларга чидамлилигини аниқлаш имконини беради. Бу эса монанд даволаш учун дориларни танлаш имкониятини яратади.
Балг`амли ё`тални даволаш принсиплари.
- балг`ам ко`чирувчи воситалар – буларни ёпишқоқ балг`амда буюрилади. Бу воситалар бронхлар шиллиқ қаватидаги безларни рефлектор тарзда стимуллаб, балг`ам ко`чишини енгиллаштиради.
- мукорегулятор воситалар – булар балг`ам секрециясини камайтиради. Бронхиал астмада уларни қо`ллаш мумкин эмас.
- муколитик воситалар - булар бронхиал секрет ажралиб чиқишини нормаллаштиради. Бу воситалар асосан бронхит, трахеит ва зотилжамда берилади.
- антигистамин препаратлар – булар агар балг`ам аллергия оқибати бо`лсагина буюрилади.
Ҳаволалар
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „МОКРОТА: ЧТО ЭТО ТАКОЕ? ВИДЫ МОКРОТЫ ПРИ КАШЛЕ“. коделак. Қаралди: 29-май 2022-йил.
- ↑ „Общий анализ мокроты“ (рус тилида). Ҳелих. Қаралди: 29-май 2022-йил.
- ↑ Балг`амни текшириш — 153-158-бет.