Bamiya
Бамия, Гамбо (Ҳибисcус эсcулентус Л.) – гулхайридошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бўйи 2,5 м гача боради. Ташқи кўриниши ва гуллаши билан ғўзага ўхшайди. Ватани – Шарқий Африка. Навлари сабзавот ва тола берадиган гуруҳларга бўлинади. Ҳиндистон, Африка ва АҚШда тола олинадиган навлари экилади. Етилмаган кўсаксимон меваси сабзавот кўкат тарзида суюқ овқат ва салатларга ишлатилади. Мевасида 3% оқсил, 0,5% ёғ, 8% углеводлар, пишган уруғи таркибида 18% мой бор. Мевасини хомлигича ейиш, пишириш, қовуриш, консервалаш мумкин. Пояси оқ дағал тола беради; қовурилган уруғидан сунъий кофе тайёрланади. Тропик, субтропик мамлакатларда, Шимолий Америка, Жанубий Европа, Закавказе, Крим, Украинанинг жануби, қисман Марказий Осиёда, асосан, сабзавот экини сифатида етиштирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |