Иккита Британия енгил танклари ё'қ қилинишидан олдин, Америка самолётидан ко'риниши

Басра жанги бу - Ироқ урушидаги илк қонли ҳарбий жангларидан бири ҳисобланади. Ироқ ва Британия кучлари ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган.

Хронология

Босқиннинг бошидаёқ Басра шаҳри халқаро коалиция ҳаво кучлари томонидан шиддатли бомбардимонларга учрайди. Шаҳарни Ироқ армиясининг 3-армия корпуси ҳимоя қилган. Британия томонидан 7-зирҳли бригада иштирок этган. 23-март куни шаҳар чеккасида жанглар бошланди, Ироқ армияси қарши ҳужумга о'тди. [ аниқлаш ]

25-март куни Британиянинг Чалленгер 2 танки Шат Ал Басра канали яқинида бошқа шундай танкдан отилган о'қ туфайли ё'қ қилинган. Портлаш натижасида иккита танкчи ҳалок бо'лди, танк ишдан чиқади[1].

26-март куни Британиянинг иккита Феникси Басра осмонида уриб туширилди.

27-март куни Британия қўшинлари Басра теле/радио стансиясини эгаллаб олгани ҳақидаги хабар тарқалади[2]. Худди шу куни Британия қўшинлари Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик зирҳли жангда қатнашдилар, бу жангда Шотландиянинг қироллик Драгун гвардияси ҳеч қандай талофат кўрмай, 15 ёки 14 та Т-55 Ироқ танкларини йўқ қилади[3].

Апрел ойи бошида тиббиёт воситаларининг етишмаслиги ҳамда қамал натижасида шаҳарда вабо эпидемияси авж олди[4].

4-апрел куни яна иккита Британия Феникси Басра осмонида уриб туширилди.

7-апрел куни 7-бригада аскарларидан бир босқинчи қўшинлар шаҳарнинг барча ҳудудларига, жумладан, шаҳар марказига ҳам кирганини, Басрада 4000 аскар, 200 танк ва юзлаб зирҳли транспортёрлар борлигини ма’лум қилади. Ироқ шайхларидан бири шаҳар бошқарувчиси этиб тайинланди. Шаҳарда Али Ҳасан ал-Мажиднинг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди [5], бироқ кейинчалик бу маълумот рад этилди. Америка самолёти ташлаган ҳаво бомбаси портлаган жойда "Кимёгар Али" жасади о`рнига 17 нафар тинч аҳолининг мурдаси топилган[6].

Шаҳарга ҳужум қилиш

2003-йил, 24-мартда Британиянинг 847-денгиз ҳаво кучлари эскадрони Қувайтнинг Викинг Кампида жойлашган қуруқликдаги кучларнинг моддий-техник заҳирасига мас'ул қилинди. Разведка ва ташиш учун Wестланд Газелле ва Wестланд Лйнх АҲ.7 вертолётларидан фойдаланилган. 11 кундан кейин эскадрон жанубий Басра атрофидаги 43 та нишонни зарарларсиз ё'қ қилди.

Танклар ко'магида инглизлар шаҳар чеккаларини эгаллашга киришдилар. 27-март куни Қироллик денгиз пиёдаларининг Британия 3-махсус кучлари бригадаси (3-махсус кучлар бригадаси) танклар ёрдамида Абу ал-Хасиб шаҳри чеккасида икки марта рейдлар о'тказди; КМП махсус кучларининг 3-бригадасининг 40-баталони (40 та командо) разведка пайтида Ироқ қо'шинларининг шаҳар атрофидаги позицияларини аниқлади[7].

6-апрел куни 42-махсус кучлар баталони Шотландия қироллик драгун гвардиясининг Чалленгер 2 танклари эскадрони ёрдамида шаҳарга жанубдан ҳужум қилиб ироқликларни қийин вазиятда қолдирди. Майк ротаси (М) шаҳардаги 5 та ко'прикни эгаллаб олди. Қироллик денгиз пиёдаларининг 539-ҳужум баталони ва СЕАЛ отряди Шатт ал-Араб дарёси бо'йлаб сув ё`ли билан шаҳарга киришга ҳаракат қилди, аммо Эрон патрул кемалари уларга то'сқинлик қилди. Ж ротаси Президент саройига яқинлашганда, Ҳарриэр ИИ ҳарбий транспорти сарой қо'риқчилари устига 500 кглик ҳаво бомбасини ташлаб, уларни о'з позициясидан чиқиб кетишга мажбур қилди. Оммавий қирг`ин қуролларини топиш учун СЕАЛ отряди Кимёгар Алининг уйига ё`л олишади[8].

Йиллар о`тиб бу қирг`ини уйиштирганлар инглизлар қилган ишларининг хато эканлигини тан олишган.

Эслатмалар

  1. ↑ Боард оф инжурй репорт
  2. ↑ „Британцы захватили телевидение и радио Басры | Новости. Новости дня на сайте Подробности“. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-январ.
  3. ↑ „Бритиш троопс дестрой 14 Ирақи танкс“. 2018-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-ноябр.
  4. ↑ „В Басре начинается эпидемия холеры — МедПортал.ру“. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-январ.
  5. ↑ „Газета. Ру — Труп «Химического Али» найден британцами в Басре“. 2012-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-январ.
  6. ↑ Дочертй & Гарласcо, «Офф Таргет» (2003), пп. 28-33
  7. ↑ Росситер, Мике, Таргет Басра , Cорги, 2009 ИСБН 0552157007 ИСБН 978-0552157001, п.260-263
  8. ↑ Росситер, Мике, Таргет Басра , Cорги, 2009 ИСБН 0552157007 ИСБН 978-0552157001, п.323-328

Адабиётлар