Бернардо Бертолуччи (италянча: Бернардо Бертолуccи; 1941-йил 16-март, Парма — 2018-йил 26-ноябр, Рим) — италиялик кинорежиссёр ва ссенарийнавис. У замонавий кино санъатининг энг нуфузли ва сермаҳсул намояндаларидан бири сифатида эътироф этилади[1]. „Сўнгги император“ (1987) филми билан энг яхши режиссёр учун „Осcар“ мукофотини олган биринчи италиялик режиссёр бўлган, шунингдек, БАФТА, „Сезар“ ва икки марта „Олтин глобус“ мукофотлари, Венецияда „Олтин шер“ ва Cаннес кинофестивалида фахрий „Олтин палма новдаси“ эгасидир.

Бернардо Бертолуccи
Таваллуди 16-март 1941-йил
Парма, Италия
Вафоти 26-ноябр 2018-йил(2018-11-26)
(77 ёшда)
Рим, Italiya bayrogʻi Италия
Фуқаролиги Italiya bayrogʻi Италия
Фаолият йиллари 1962 — 2018
Турмуш ўртоғи Адриана Асти (ажрашган)
Клар Пеплоу (турм. 1979)
Мукофотлари „Осcар“ (1988), Венецияда фахрий „Олтин шер“ (2007), фахрий „Олтин палма новдаси“ (2011)

Бертолуччи 22 ёшида Пер Паоло Пазолини ёрдамчиси сифатида кинога кириб, шу ёшда режиссёр сифатида дебют қилган. Унинг филмларида кўпинча сиёсат, инсоний муносабатлар, тарих, ижтимоий табақаланиш ва жамиятдаги турли ёпиқ мавзуларни кенг ёритади.

Биографияси

Бертолуччи Италиянинг Эмилиа-Ромагна вилоятидаги Парма шаҳрида туғилган. У ўқитувчи Нинетта ва шоир, санъацҳунос ҳамда кино танқидчиси Аттилио Бертолуччи оиласи вояга етган[2]. У 15 ёшиданоқ ижод қила бошлаган ҳамда ўзининг илк китоби учун „Премио Виареггио“ адабий мукофотига лойиқ кўрилган. Отаси Пазолинининг биринчи романини нашр этишга ёрдам берган эди, Пазолини эса Бернардони ўзининг „Аккаттоне“ (1961) филмида биринчи ёрдамчи режиссёр қилиб олган. 1958–1961-йилларда Сапиэнза университетининг замонавий адабиёт факултетида ўқиган, аммо уни тамомламай тарк этган. Укаси Жузеппе (1947–2012) театр режиссёри ва драматург бўлган.

Бертолуччи 2018-йил 26-ноябрда Римда 77 ёшида ўпка саратонидан вафот этган[3].

Кино фаолияти

1962-йилда Пазолини ссенарийси асосида биринчи тўлиқ метражли филми „Ажал“ (Ла cоммаре сеccа)ни суратга олган. Режиссёрнинг 1964-йилда чиқарилган „Инқилобдан олдин“ номли иккинчи филми Италияда совуқ кутиб олинган бўлсада, халқаро миқёсда кинотанқидчилар томонидан юқори баҳоланди ва кейинчалик режиссёр ижодидаги энг муҳим асарлардан бири сифатида эътироф этилди. Режиссёрнинг Моравиа Алберто романи асосидаги „Конформист“ (1970) филми „Осcар“ мукофотининг энг яхши мослаштирилган ссенарий номинациясига ва Берлин кинофестивалининг „Олтин айиқ“ мукофотига номзод бўлган[1].

1972-йилги „Париждаги сўнгги танго“ (Марлон Брандо ва Мария Шнайдер иштирокида) кучли баҳсларга сабаб бўлган. Филмдаги зўрлаш саҳнаси жамоатчилик томонидан кескин танқид қилинган. Актриса Мария Шнайдер кейинчалик ушбу жараёнда ўзини камситилган ва жинсий зўравонликка учрагандек ҳис қилганини баён этган. Режиссёр Бертолуччи эса 2013-йилда берган интервюсида актрисадан кадрда чинакам ғазаб ва тушкунлик эмоциясини олиш мақсадида сариёғдан лубрикант сифатида фойдаланиш ғоясини ундан сир сақлаганини тан олган[4]. Италия судининг қарори билан филм мусодара этилди, Бертолуччи эса тўрт ойлик шартли қамоқ жазосига тортилиб, беш йилга сайлов ва фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилинди. Кейинги филмлари — тарихий эпопея „1900“ (1976), „Ой“ (1979) ва „Кулгили одамнинг фожиаси“ (1981) ҳам баҳсли, аммо юқори баҳоланган.

Хитойнинг охирги императори Пуи ҳаётига бағишланган „Сўнгги император“ (1987) филми танқидчилар ва томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган, у 60-"Осcар" маросимида номзод бўлган тўққизта номинациянинг барчасини, шу жумладан энг яхши филм ва энг яхши режиссёр мукофотларини қўлга киритган[5]. Бу филм Хитой ҳукумати тақиқланган шаҳарда (Император саройи) суратга олишга рухсат берган биринчи бадиий филм бўлган. У „Шарқ трилогияси“ деб аталувчи уч филм — „Сўнгги император“, „Паноҳ бўлгувчи осмон“ (1990) ва „Кичик Будда“ (1993) — нинг биринчиси эди. Кейин Бертолуччи Италияга қайтиб, „Гўзалликни ўғирлаш“ (1996) ва „Орзу қилувчилар“ (2003) филмларини суратга олган.

2007-йилда Венеция кинофестивалида бутун фаолияти учун „Олтин шер“, 2011-йилда эса Cаннес кинофестивалида фахрий „Олтин палма новдаси“ билан тақдирланган[6]. Унинг охирги асари бўлмиш „Мен ва сен“ филми Никколо Амманити романи асосида яратилган бўлиб, 2012-йили Cаннес кинофестивалининг танловдан ташқари намойиш этиладиган филмлар қаторидан жой олди. Унинг вафотидан сал олдин ёзилган охирги ссенарийси „Акс-садо хонаси“ 2026-йилда италиялик режиссёр Андреа Паллаоро томонидан филмга айлантирилган.

Филмографияси

Бадиий филмлари

Йил Филм номи Асл номи Режиссёр Ссенарийчи
1962 „Ажал“ Ла cоммаре сеccа Ҳа Ҳа
1964 „Инқилобдан олдин“ Бефоре тҳе Револутион (Прима делла риволузионе) Ҳа Ҳа
1967 „Миллиард долларлик баллада“ Баллата да ун милиардо Йўқ Ҳа
1968 „Бир пайтлар Ғарбда“ Онcе Упон а Тиме ин тҳе Wест Йўқ Ҳикоя муаллифи
1968 „Шерик“ Партнер Ҳа Ҳа
1970 „Конформист“ Тҳе Cонформист (Ил cонформиста) Ҳа Ҳа
1972 „Париждаги сўнгги танго“ Ласт Танго ин Парис Ҳа Ҳа
1976 „1900“ 1900 (Новеcенто) Ҳа Ҳа
1979 „Ой“ Ла Луна Ҳа Ҳа
1981 „Кулгили одамнинг фожиаси“ Трагедй оф а Ридиcулоус Ман (Ла трагедиа ди ун уомо ридиcоло) Ҳа Ҳа
1987 „Сўнгги император“ Тҳе Ласт Эмперор Ҳа Ҳа
1990 „Паноҳ бўлгувчи осмон“ Тҳе Шелтеринг Скй Ҳа Ҳа
1993 „Кичик Будда“ Литтле Буддҳа Ҳа Ҳикоя муаллифи
1996 „Гўзалликни ўғирлаш“ Стеалинг Беаутй Ҳа Ҳа
1998 „Қамал остида“ Бесиэгед Ҳа Ҳа
2001 „Севги тантанаси“ Триумпҳ оф Лове Йўқ Ҳа
2003 „Орзу қилувчилар“ Тҳе Дреамерс Ҳа Йўқ
2012 „Мен ва сен“ Ме анд Ёу (Ио э те) Ҳа Ҳа
2026 „Акс-садо хонаси“ Тҳе Эчо Чамбер Йўқ Ҳа

Қисқа метражли филмлари

Йил Филм номи Изоҳ
1956 „Чўчқанинг ўлими“ (Тҳе Деатҳ оф а Пиг)
1956 „Канат“ (Тҳе Cабле) Шунингдек монтажчи ва оператор
1969 „Азоб“ (Агонй) „Севги ва ғазаб“ (Лове анд Ангер) филмининг қисми
2002 Ҳистоире д’эаух „Ўн дақиқага улғайган: Cелло“ (Тен Минутес Олдер: Тҳе Cелло) филмининг қисми

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Бернардо Бертолуccи обитуарй: эхтраординарй диреcтор оф висуаллй оуцтандинг cинема“. Сигҳт & Соунд, Бритиш Филм Институте (2018-йил 28-ноябр). Қаралди: 2021-йил 15-март.
  2. ↑ „Бернардо Бертолуccи Биограпҳй (1940-)“. Филм Референcе. Қаралди: 2010-йил 14-сентябр.
  3. ↑ „Осcар-wиннинг диреcтор Бертолуccи диэс“. ББC Неwс (2018-йил 26-ноябр). Қаралди: 2018-йил 27-ноябр.
  4. ↑ Маcнаб, Геоффрей. „Бернардо Бертолуccи: 'И тҳоугҳт И cоулдн'т маке анй море мовиэс'“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 1-феврал).
  5. ↑ Ҳарметз, Алжеан. „'Тҳе Ласт Эмперор' Wинс 9 Осcарс Анд Ис Намед Бест Филм оф 1987“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1988-йил 12-апрел). Қаралди: 2018-йил 29-ноябр.
  6. ↑ „Бернардо Бертолуccи то реcеиве Палме д'Ор ҳоноур“. ББC Неwс (2011-йил 11-апрел). Қаралди: 2012-йил 25-август.