Bezmiâlem Sulton
| Безмиâлем Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Долмабаҳçэ масжиди (Безмиалем Волида Султон жоме масжиди) | |||||
| Усмонийлар давлати Волида Султони | |||||
| Тенуре | 1839-йил 2-июл – 1853-йил 2-май | ||||
| Ўтмишдоши | Накşидил Султан | ||||
| Давомчиси | Пертевниял Султон | ||||
| Туғилиши |
тах. 1807 Грузия | ||||
| Вафоти | 1853-йил 2-май | ||||
| Дафн этилган жой | |||||
| Турмуш ўртоғи |
Маҳмуд ИИ (турм. 1822; ваф. 1839) | ||||
| Фарзандлари | Абдулмажид И | ||||
| |||||
| Уй | Усмонийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Безмиâлем Султон (шунингдек, Базимиалам тарзида ёзилган, усмонли туркча: بزم عالم سلطان; тах. 1807-йилда туғилган – 1853-йил 2-майда вафот этган[1]) – Усмонийлар империяси султони Маҳмуд ИИ нинг хотини, султон Абдулмажид И нинг онаси, Волида Султон.
Ёшлиги
Базимиалам деб ҳам аталган Безмиâлем Кадıн 1807-йилда Грузияда туғилган[2][3][4]. Султон Маҳмуд ИИ нинг ўгай синглиси ва унинг энг севимли маслаҳатгўйи Асмо Султон томонидан тарбияланган[5]. Сарой ҳарамига киришидан аввал бақувват аёл бўлгани ва ҳаммом хизматчиси бўлгани айтилади[3][4]. Юзи гўзал, қўллари эса ғоят оқ рангли ва чиройли аёл бўлган[6]. Базимиалам расмий таълим олмаган бўлса-да, жуда ақлли аёл эди. 1822-йилда у султон Маҳмуднинг хотинларидан бирига айланган ва унга „Учинчи Кадıн“ унвони берилган. 1832-йилда эса „Иккинчи Кадıн“ унвонига кўтарилган[7]. 1823-йил 25-апрелда Базимиалам ўзининг ягона ўғли, бўлажак султон Абдулмажид И ни дунёга келтирган[8].
Волида Султон
Дастлабки йиллари
1839-йилда Абдулмажид И тахтга чиққач, унинг онаси Базимиалам Волида Султон бўлди[4][9][8]. Баъзи манбаларда унинг эри султон Маҳмуд сил касаллигига чалингани учун эмас, балки ичкиликбозликка берилиши туфайли вафот этгани айтилади. Шу сабабдан ҳам Базимиалам Абдулмажидни отасининг шароб омборларини йўқ қилишга кўндирган, деб хабар берилади[10]. Ўғли тахтга чиққан пайтида атиги 16 ёшда бўлгани учун Безмиалем унинг регенти бўлмаган бўлса-да, давлат бошқарувида унга ёрдам берган. Безмиалем ўта оқ рангли, тўқ сарғиш-сочли аёл эди. Қомати нозик, бармоқлари жуда чиройли б’лган. Ўғли тахтга ўтирганда 31 ёшда эди ва шу сабабли Волида Султон сифатида жуда ёш кўринарди.
1842-йилда Абдулмажид онаси учун Йıлдıз саройида янги хоналар қуришни буюрди. Ўша пайтда Усмонийлар империясида урф бўлган франсуз услубида жиҳозланган бу хоналар „Каср-и Дилкушâ павилёни“ деб атала бошланди. Қурилиш ишлари Базимиаламнинг вафотидан кейин якунланди[11]. Чарлес Wҳите 1844-йилда Базимиаламнинг даромадларининг бир қисми фуқаролик рўйхатидан йиллик тўлов, бир қисми эса „ҳадя ва жамғармалар меваси“дан иборат бўлганини ёзган. Тарихчи унинг йиллик жами даромадини 100 000 инглиз фунтига баҳолаган[12].
Базимиалам ақлли, ёқимли ва хайрия ишларига меҳр қўйган аёл сифатида шуҳрат қозонди ва тарихдаги энг севимли ва ҳурматли Волида Султонлардан бири бўлди. Бундан ташқари, айрим элчилар уни асрлар ичидаги энг нуфузли Волида Султон деб атаганлар.
Абдулмажидга таъсири
Базимиалам ўғли Абдулмажиднинг устидан катта таъсирга эга эди[13]. Унинг ҳарамдаги ҳукмрон мавқеи ва ўғлига нисбатан тас’ир кучи Абдулмажид 1850-йилда Онадўлига сафарга кетган чоғида унга ёзган хатларида яққол кўринади. У хатларида оила аъзоларининг Абдулмажидни кетиш чоғида қандай кузатгани ҳақида ёзган[14]. Базимиалам тез-тез ўғлига хатлар ёзиб турган, ёзувлардаги хатолар Базимиаламнинг келиб чиқиши содда оиладан бўлганини, расмий таълим олмаганини кўрсатиб турган бўлса-да, Абдулмажид уларга воситачиларсиз шахсан ўзи жавоб қайтарган. Базимиаламнинг шахсий муҳрида: „Девлетлü, ифетлü Валиде Султан-ı âлиşан Ҳазретлери“ деган ёзув, иккинчи, янада дабдабалироқ муҳрида эса: „Муҳаббеттен Муҳаммед олду ҳâсıлҳаммед Муҳаббеттен олду ҳâсıлҳаммед Муҳаббеттен олд Ҳâмâмâмуза“ деган сатрлар битилган эди. Абдулмажид Истанбулни тарк этганида пойтахт бошқарувини онасига топширган.
Бошқа хатларида эса Базимиалам кадıнларнинг барчаси султон ҳақида сўраётгани, болаларни шахсан ўзи ҳаммомга олиб боргани, ҳамма унинг учун дуо қилаётгани ҳақида ёзган. У ўғлининг соғлигидан хабардор бўлишни истаган. Ўғли юборган матоларни кадıнларга, опа-сингиллари ва укаларига тарқатиб чиққанини ёзган. Базимиалам ўғлига йўллаган мактубларида иқболларидан бирининг эгизак ўғил туғганини хабар қилган ва ниҳоят унинг қайтишини нишонлашга тайёргарликлар ҳақидаги қувончли сўзлар билан якунлаган[1].
Меъморчилик
Бошқа нуфузли Усмонийлар аёлларига ўхшаб Базимиалам ҳам санъат ва меъморчилик ҳомийси эди. 1845-йилда у Олтин Шох устида „Cиср-и Жадид“ (Янги кўприк) ва „Волида кўприги“ номи билан машҳур бўлган ёғоч кўприк қурдирган[15]. Ўша йили Базимиалам Енибаҳçэда „Гуребâ-йи Мüслимîн“ касалхонаси, фаввора ва масжидини ҳам бунёд эттирган[9]. Шунингдек, у Маккада яна бир „Гуребâ-йи Мüслимîн“ касалхонасини бунёд эттирган[16][17].
Базимиалам Истанбул бўйлаб кўплаб чашмалар қурдирди. Улардан биринчиси 1839-йилда Абдулмажид тахтга чиқиши билан Бешиктош-Мачкада барпо этилди. Иккинчиси 1841-йилда Силиврикапининг Узунюсуф маҳалласида қурилди. „Üлçэр фаввораси“ номи билан машҳур бўлган учинчи фаввора 1843-йилда Султонаҳметдаги Üлçэр маҳалласида барпо этилди. Ўша йили у Топкапıда яна бир фаввора қурдирган. 1846-йилда Бешиктошнинг Жиҳаннума маҳалласида яна бир фаввора қад ростлади. 1852–1853-йилларда Тарабя маҳалласида ҳам фаввора қурилди. Яна иккита фавворалар Алибейкуйда ва Галата минораси яқинида, „Берекетзода фаввораси“ номи билан машҳур жойда барпо этилган[16][17].
Базимиалам Султон 1841-йилда Силиврикапидаги Абдуллоҳ оға фавворасини, ўша йилнинг ўзида Қосимпошодаги яна бир фавворани ва 1851-йилда Топкапıдаги Меҳмед ИИ Фотиҳ фавворасини таъмир эттирди. Шунингдек, яна 3 та севил қурдирган бўлиб, улардан 2 таси Мадинада жойлашган. Бири Ҳамза ибн Абдулмутталиб қабри томон йўлда, иккинчиси эса 1851-йилда шу йўлдаги Дамашқ дарвозаси ташқарисида, „Севил боғи“ деб аталган жой яқинида қурилган. Учинчи севил Ҳусайн ибн Алининг Карбалодаги мақбараси ҳовлисида барпо этилган[16][17].

1850-йилда Базимиалам умр йўлдоши султон Маҳмуднинг мақбараси яқинида „Дâрüлмаâриф“ (Волида мактаби)ни ташкил қилди. Бу муассаса давлат идоралари учун ҳам, Дорилфунунга бўлган эҳтиёжни қондириш учун ҳам давлат хизматчиларини тайёрлар эди. Мактабда литография босмахонасини ҳам йўлга қўйиб, унинг кутубхонасига Виcтор Ҳуго, Ламартин, Бодлер ва Густаве Флауберт каби франсуз муаллифларининг 546 жилд қимматли асарларини туҳфа қилди. 1933-йилдан бери Истанбул қизлар гимназияси айнан шу бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг яқинида бошланғич мактаб ҳам очилган. Базимиалам Бейкозда яна бир мактаб, 1841-йилда эса Эдирнекапı Молла маҳалласининг Акши қисмини ҳам ўз ичига олган ҳудудда яна бир бошланғич мактаб очган[16][17].
Базимиалам, шунингдек, Долмабаҳçэ саройи яқинида Долмабаҳçэ масжидини ҳам бунёд эттирди. Масжид лойиҳасини Гарабед Балян ва унинг ўғли Нигоğаёс Балян ишлаб чиққан. Масжид кичик, бироқ баланд гумбазли намозхона ва унинг олдидаги ҳақиқий сарой кўринишидаги кенг павилёндан иборат. Меъморчилик услуби бутунлай неоклассик бўлиб, масжиднинг минораси балконигача Коринф устунлари тарзида лойиҳалаштирилган[18]. Масжид қурилиши Базимиалам ҳаётлигида бошланган бўлса-да, унинг вафотидан кейин якунига етган[19][20].
Вафоти
Базимиалам Султон 1853-йил 2-майда[8] Бешиктош саройида[21] ўша пайтда Истанбулда авж олган сил касаллигидан вафот этган. Вафотидан кейин эри султон Маҳмуд ИИ мақбарасига, Истанбулнинг Диванёлу кўчасида дафн қилинган[22][23].
Фарзандлари
Султон Маҳмуд ва Безмиâлемнинг 1 ўғли бўлган:
- Абдулмажид И (1823-йил 25-апрелда туғилган – 1861-йил 25-июнда вафот этган, Фотиҳ туманидаги Ёвуз Салим масжидида дафн этилган) – Усмонийлар империясининг 31-султони.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Давис 1986, с. 13.
- ↑ Фреэлй, Жоҳн. Инсиде тҳе Сераглио: Привате Ливес оф тҳе Султанс ин Истанбул. Пенгуин, Жулй 1, 2001 — 247-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Гоодwин, Годфрей. Тҳе Привате Wорлд оф Оттоман Wомен, 2007 — 157-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Алан, Палмер. Тҳе Деcлине анд Фалл оф тҳе Оттоман Эмпире. Фабер & Фабер, 2011. ИСБН 978-0-57-127908-1.
- ↑ Счиффер, Реинҳолд. Ориэнтал Панорама: Бритиш Травеллерс ин 19тҳ Cентурй Туркей. Тайлор & Франcис, 1999 — 191-бет.
- ↑ Сакаоğлу, Неcдет. Фамоус Оттоман Wомен. Авеа, 2007 — 212-бет.
- ↑ Тüрклüк араşтıрмаларı дергиси, Иссуэс 19-20. Факüлте, 2008 — 352-бет.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Сакаоğлу 2008, с. 525.
- ↑ 9,0 9,1 Улуçай 2011, с. 179.
- ↑ „Wомен ин Поwер 1800–1840“. Wорлдwиде Гуиде то Wомен ин Леадершип. Қаралди: 2019-йил 18-май.
- ↑ İрез, Ферял. ХИХ. йüзйıл Османлı сарай мобилясı. Ататüрк Кüлтüр Меркези, 1988 — 26-бет.
- ↑ Давис 1986, с. 14.
- ↑ Буṭрус Абū Маннаҳ. Студиэс он Ислам анд тҳе Оттоман Эмпире ин тҳе 19тҳ Cентурй, 1826-1876. Исис Пресс, 2001 — 82, 102-бет. ИСБН 978-9-754-28187-3.
- ↑ Давис 1986, с. 12-13.
- ↑ Сумнер-Бойд. Строллинг Тҳроугҳ Истанбул. Роутледге, Май 6, 2016 — 461-бет. ИСБН 978-1-136-82135-6.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Сакаоğлу 2008, с. 532.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 17,3 „БЕЗМİÂЛЕМ ВÂЛİДЕ СУЛТАН (ö. 1853)“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2019-йил 19-май.
- ↑ Рустем, Унвер. Оттоман Бароқуэ: Тҳе Арчитеcтурал Рефашионинг оф Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Истанбул. Принcетон Университй Пресс, Фебруарй 19, 2019 — 270-бет. ИСБН 978-0-691-18187-5.
- ↑ Мüлайим, Селçук; Акşит, İлҳан. Туркиш Арт анд Арчитеcтуре ин Анатолиа & Мимар Синан. Алşит, 2005 — 173-бет. ИСБН 978-9-757-03922-8.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 533.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 529.
- ↑ Улуçай 2011, с. 180.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 529-30.
Адабиётлар
- Улуçай, М. Чагатой. Падишоҳларнинг аёллари ва қизлари. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
- Сакаоğлу, Наждат. Бу мулкнинг аёл султонлари: Валиде султонлар, хотунлар, ҳасекилар, қадин эфендилар, султон эфендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2.
- Давис, Фанни. Усмонли хоними: 1718–1918-йиллардаги ижтимоий тарих. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1986. ИСБН 978-0-313-24811-5.
Ҳаволалар
Викиомборда „Безмиâлем“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.