Биг Cат, Литтле Cат
Биг Cат, Литтле Cат (таржимаси: Катта мушук, кичик мушук) — 2017-йилда ёзувчи ва рассом Элиша Cоопер томонидан яратилган болалар учун расмли китоб. Асар Маcмиллан Боокс нашриётининг шўба корхонаси Роаринг Броок Пресс томонидан нашр этилган. Ҳикояда катта, оқ мушук янги оила а’зоси бўлган кичик, қора мушукни илиқ кутиб олади. Вақт ўтиб, оқ мушук о’лади ва бу бу ҳолат яна янгидан бошланади: оила янги мушукчани қабул қилади. Cоопер ушбу ҳикояни ёзишга ўз оиласида шунга ўхшаш воқеа юз бергани илҳом манбаи бўлганини айтган. Танқидчилар китобни, айниқса, иллюстрацияларининг соддалиги ва ҳиссий чуқурлиги учун юқори баҳолашган. Уларнинг фикрича, Cоопернинг битта рангдаги расмлари ҳикоянинг мазмунини янада кучайтирган. Бу услуб аввалги Cоопер асарларидаги одатий рангли ва тафсилотли расмлардан фарқ қилади. Китоб кенг ижобий шарҳлар олган ва 2018-йилда Cалдеcотт Ҳонор мукофоти билан тақдирланган.
| Муаллиф(лар) | Элиша Cоопер |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Расмли китоб |
| Нашр этилган санаси | 2017-йил 14-март |
| Нашриёт | Роаринг Броок Пресс, Маcмиллан |
| Саҳифалар сони | 32 |
| Мукофот(лар) | Cалдеcотт Медал, Чарлотте Золотоw Аwард (юқори баҳоланган) |
| ИСБН | 978-1-62672-371-9 |
| ОCЛC | 1023776336 |
| Веб-сайт | элишаcоопер.cом |
Сюжети
Бир оиланинг ягона оқ мушугининг ёлғизлиги бир куни уйга янги кичик қора мушук келиши билан барҳам топади. Оқ мушук янги келган митти мушукчани меҳр билан кутиб олади. Вақт ўтиши билан улар бирга улғайишади, лекин бир куни оқ мушук о’лади. Оила а’золари ва қора мушук уни чуқур қайг’у билан эслайди. Орадан вақт ўтиб, бир куни оила янги оқ мушукчани уйга олиб келади. Шундай қилиб, ҳаёт сикли яна янгидан бошланади.
Ёзиш ва иллюстрациялар
Китобдаги иллюстрациялар соддалиги билан ажралиб туради, бироқ уларда муайян ритм ҳам мавжуд[1][2][3][4]. Қора-оқ рангдаги бу иллюстрациялар Cоопер учун услубий жиҳатдан янгилик бўлиб, Публишерс Wеэклй нашри уларни япон рассоми ишларига ўхшатган[3][5][6]. Cоопер, Тҳе Ҳорн Боок Магазине учун ёзган Мартҳа Парраванонинг сўзлари билан айтганда, „ҳаракат энергия ва шахсиятга тўла образларни яратиш“ мақсадида қалин, дадил чизиқлардан фойдаланган[7]. Асосан монохром тарзда чизилган расмлар орасида бир нечта рангли фонли саҳифалар ҳам мавжуд – уларнинг аксари сариқ, биттаси эса кулранг[3][1]. Киркус Ревиэwс таъкидлаганидек, бу фонлар мушукларнинг ҳиссий ҳолатини акс эттиради[1].
Яратилиш тарихи ва нашр
Элиша Cоопер ушбу китобни ёзишга шахсий ҳаётий тажрибаларидан илҳом олган. У болалигида фермер хўжалигида улғайган ва ҳайвонларнинг ҳаёт сиклига — уларнинг кетиши ва янгиларининг пайдо бўлишига ўрганиб қолган[8]. Улг’айгач, Cоопер оиласи билан икки мушукни асраб олади. Орадан бир неча йил ўтиб, мушуклардан бири о’лган. Шунда Cоопер қизининг болалигида ўзи каби ўлим тушунчасига кўп дуч келмаганини пайқади[9].
Cоопер китобни бир вақтда ҳам ёзиб, ҳам суратларини чизган, чунки у сўзлар ва тасвирларнинг уйғунлигини “бир-бирини кучайтирадиган яхши жамоа ўйинчилари”га ўхшатади[9]. У одатда акварел билан чизади, аммо Биг Cат, Литтле Cат мавзуси учун монохром услуб кўпроқ мос деб ҳисоблаган[9]. Китобни яратишда у Кевин Ҳенкеснинг Киттен'с Фирст Фулл Моон номли Cалдеcотт мукофотига сазовор асаридан илҳом олган. Бу икки китоб мавзу ва визуал услуб жиҳатидан ўхшаш[9][3]. Биг Cат, Литтле Cат 2017-йил 14-март куни Роаринг Броок Пресс (Маcмиллан Чилдрен’с Публишинг Гроуп таркибидаги нашриёт) томонидан нашр этилган[1].
Китобхонлар томонидан қабул қилиниши ва мукофотлар
Китоб танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Бооклист учун юлдузли шарҳ ёзган Лоллй Гепсон шундай тушунтирди: „Cоопер, шубҳасиз, мушукларнинг хатти-ҳаракатларини чуқур тушунади ва севади, бу унинг мушукларнинг дам олаётгани ва турли ҳолатларини тасвирлашида яққол кўринади“[10]. Шунингдек, китоб Тҳе Буллетин оф тҳе Cентер фор Чилдренъс Боокс[6], Киркус Ревиэwс[1], Тҳе Ҳорн Боок Магазине[7], Публишерс Wеэклй[4] ва Счоол Либрарй Жоурналда ҳам юлдузли шарҳлар олди. Счоол Либрарй Жоурналда кутубхоначи Паиге Меллингер асарни „уй ҳайвонларининг ҳаёт сиклига нисбатан мулойим ва меҳрибона қараш“ деб таърифлади[2].
Расмлар 2018-йилги Cалдеcотт Ҳонор мукофотига сазовор бўлди. Мукофот қўмитаси китобнинг „оддий ва қувончли кундалик ҳаёт тартиблари орқали икки дўст мушукнинг бир-бирига чуқур боғланган ҳаётини ва улардан бирининг йўқотилишининг таъсирини кўрсатганини“ алоҳида қайд этди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Биг Cат, Литтле Cат“. Киркус Ревиэwс. 84-жилд, № 23. Деcембер 1, 2016.
- ↑ 2,0 2,1 Меллингер, Паиге (Фебруарй 2017). „Биг Cат, Литтле Cат“. Счоол Либрарй Жоурнал. 63-жилд, № 2.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Робинсон, Лоллй „Биг Cат, Литтле Cат“. Cаллинг Cалдеcотт (2017-йил 21-сентябр). Қаралди: 2019-йил 10-май.
- ↑ 4,0 4,1 „Биг Cат, Литтле Cат“. Публишерс Wеэклй. 264-жилд, № 49. Деcембер 2017. 21-бет.
- ↑ Даниэлсон, Жулиэ; Жонкер, Травис (2017-07-11). „Тҳе Еар ин Пиcтурес“. Тҳе Ҳорн Боок Магазине. 94-жилд, № 4. 42–46-бет.
- ↑ 6,0 6,1 Стевенсон, Дебораҳ (2017). "Биг Cат, Литтле Cат бй Элиша Cоопер (ревиэw)"]. Тҳе Буллетин оф тҳе Cентер фор Чилдрен'с Боокс 70 (6): 262. дои:10.1353/бcc.2017.0094. ҳттпс://мусе.жҳу.эду/артиcле/646026.
- ↑ 7,0 7,1 Парравано, Мартҳа В. (2017). „Биг Cат, Литтле Cат“. Тҳе Ҳорн Боок Магазине. 93-жилд, № 2. 66–67-бет.
- ↑ Cоопер, Элиша „Биг Cат, Литтле Cат - Боокс“. www.элишаcоопер.cом. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-май.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 „Интервиэw wитҳ Элиша Cоопер“ (эн-УС). Cйбилс Аwардс (2018-йил 3-апрел). Қаралди: 2019-йил 10-май.
- ↑ Гепсон, Лоллй „Биг Cат, Литтле Cат.“. Бооклист Онлине (2017-йил 1-январ). Қаралди: 2019-йил 10-май.