Болалар радиоси – бу атама болалар учун махсус яратилган радио эшиттиришлар ва форматларни англатади. У илк бор 1920-йилларда, радиоэшиттиришларнинг пайдо бўлиш давридаёқ мавжуд бўлган[1], ва ҳозирги кунда ҳам, аввалгидек кенг тарқалган бўлмаса-да, ҳали ҳам мавжуд.

Тарихи

Дастлабки болалар радио эшиттиришлари 1921-йилда АҚШда[2][3], 1922-йилда эса Буюк Британияда эфирга узатилган[4]. Кейинчалик Норвегия[5] , Швеция, Австралия[6] ва Япония[7] каби бошқа давлатлар ҳам бу тажрибани давом эттирган.

Мамлакатлар бўйича

АҚСҲ

Америкада болалар учун махсус ёзилган илк радио эшиттиришлардан бири деб ёзувчи Жосепҳине Лаwренcе томонидан яратилган Ман ин тҳе Моон ҳикоялари ҳисобланади[2][8]. Бу дастур илк бор тахминан 1921-йил октябр ойида WЖЗ Неwарк радиостансиясида [2](ҳозирги номи WАБC) эфирга узатилган[9]. ва Wиллиам Ф. Б. МcНеарй томонидан айтилган эртаклардан иборат бўлган[2]. Ушбу дастурдан кейин турли „холалар“ ва „амаки“лар томонидан олиб борилган шунга ўхшаш эшиттиришлар тўлқини пайдо бўлди. Улар одатда ҳар куни соат 17:00–18:00 оралиғида ёки шанба тонгларида эфирга узатилган[10]. Аммо 1930-йиллардан бошлаб, асосий эътибор саргузашт жанридаги сериалларга қаратилди. Масалан, Литтле Орпҳан Анниэ, Жаcк Армстронг, тҳе Алл-Америcан Бой ва Cаптаин Миднигҳт каби дастурлар жуда машҳур бўлган. Шунга қарамай, Летъс Претенд каби эртак асосида саҳналаштирилган эшиттиришлар ҳам машҳурлигича қолган[11].

Буюк Британия

Cеcил Леwис, Л. Стантон Жеффериэс, Рех Палмер ва Артҳур Бурроwс 1922-йилда ББCда Чилдренъс Ҳоур (Болалар соати) номли дастурга асос солишди[12]. У ҳар куни соат 17:00 дан 18:00 гача эфирга узатилган. Дастлаб ушбу эшиттиришлар тартибсиз тарзда олиб борилган бўлса-да, вақт ўтиши билан у янада тизимли ва хилма-хил дастурларни ўз ичига олган кенг қамровли кўрсатувга айланди. Улар орасида: саҳна асарлари (энг машҳурлари: Тойтоwн, Норман анд Ҳенрй Бонес, Женнингс ат Счоол[12]), Степҳен Кинг-Ҳалл томонидан ўқилган маърузалар, табиат сирлари билан таништирувчи Зоо Ман каби кўрсатувлар мавжуд эди[13]. Баъзан ушбу дастурлар ҳам турли „холалар“ ва „амаки“лар – энг машҳури Дерек МcCуллоч (ёки „Унcле Маc“) томонидан олиб борилган. 1954-йилда мусиқага бағишланган Чилдренъс Фавоуритес номли янги дастур эфирга узатила бошланди. 1964-йилда Франк Гиллард Чилдренъс Ҳоур дастурини ёпиб, унинг ўрнига Сторй Тиме (Ҳикоя вақти) номли эшиттиришни йўлга қўйди[12]. Бу дастур 1967-йилда якунланди. Шунга қарамай, Чилдренъс Фавоуритес ўз фаолиятини давом эттириб[14], 1970-1980-йилларда Жуниор Чоиcе номи билан машҳурлигини сақлаб қолди[15].

Манбалар

  1. ↑ „Чилдрен & тҳе ББC: фром Муффин тҳе Муле то Тинкй Wинкй“. ББC. 2018-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Олд Радио Тимес (Септембер–Оcтобер 2021)“. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  3. ↑ „Эдитор’с Cоммент“ (1921-йил 16-декабр), с. 9. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  4. ↑ Cриселл, Андреw „Тҳе фирст программес“, . Ан Интродуcторй Ҳисторй оф Бритиш Броадcастинг. Роутледге, 2002 — 20-бет. ИСБН 0-415-24792-6. „Программес фор тҳе ёунг дате фром тҳе верй бегиннинг оф радио: Чилдрен'с Ҳоур оригинатед ин Бирмингҳам ин 1922“ 
  5. ↑ „Тре тимер мед Лøрдагсбарнетимен“ (нб-НО). НРК (2004-йил 7-декабр). Қаралди: 2019-йил 11-январ.
  6. ↑ Денисе Чапман.. „Дон’т тоуч тҳат диал! Чилдрен’с радио cлуб бадгес анд пинс“. Стате Либрарй оф Соутҳ Аустралиа. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  7. ↑ „Инфант Тиме“. НҲК. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  8. ↑ Аустин C. Лесcарбоура, Радио фор Эверйбодй: Wҳат тҳе Радио Телепҳоне Сервиcе Меанс анд Ҳоw ит Cан Бе Апплиэд ин тҳе Ҳоме анд Бусинесс. Сcиэнтифиc Америcан 1922, п. 166.
  9. ↑ Бен Гросс, И Лоокед анд И Листенед. 1954
  10. ↑ „Жувениле аcтион анд адвентуре сериэс“. Британниcа. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  11. ↑ 12,0 12,1 12,2 Ин Фронт оф тҳе Чилдрен. ББC Оне.
  12. ↑ „Р11 Чилдрен’с Ҳоур - ББC Wриттен Арчивес“. Қаралди: 2024-йил 10-март.
  13. ↑ „Сторй Тиме - ББC Программе Индех“ (1967-йил 29-сентябр). 2025-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-март.
  14. ↑ „Флашбак Дигитал Cоллеcтион“. Қаралди: 2014-йил 29-декабр.

Ҳаволалар