Килдарелик Авлиё Бригид ёки Ирландия Бригиди (ирл.: Наомҳ Брíд; лотинча: Бригида; тах. 451 – 525) Ирландиянинг ҳомийси авлиё (ёки „она авлиё“) ва Патрик ва Колумба билан бирга унинг учта миллий азизларидан бири. Ўрта асрлардаги Ирландия гагиографиясига кўра, у бир нечта роҳибалар монастирларини, хусусан, Ирландиядаги энг муҳимларидан бири бўлган Килдарени ташкил этган бош роҳиба (аббесс) эди[1]. У ҳақида жуда кам тарихий фактлар мавжуд ва дастлабки ҳагиографиялар асосан латифалар ва мўжизавий эртаклар бўлиб, уларнинг баъзилари бутпараст фолклорга асосланган[2]. У кўп нарсалар, жумладан шеърият, сабоқ олиш, табобат, ҳимоя, темирчилик, чорвачилик ва сут маҳсулотларининг ҳомийси. Авлиё ўз исмини келт маъбудаси билан баҳам кўради. Бригид байрами 1-феврал бўлиб, у дастлаб насронийгача бўлган Имболc деб номланган, баҳорнинг бошланишини нишонлаган. 2023-йилдан бошлаб бу Ирландия Республикасида биринчи марта аёл номи билан аталган давлат байрами бўлади[3]. Ушбу байрам куни Дар Лугдач томонидан баҳам кўрилади, у анъанага кўра, унинг шогирди, яқин ҳамроҳи ва давомчиси бўлган.

Авлиё прото-келтлар *Бригантī дан олинган ма'буда Бригид билан бир хил номга эга.

Бригид ҳақиқий инсонми, йўқми деган баҳслар мавжуд. У ҳақида бир нечта тарихий фактлар бор ва дастлабки ҳагиографиялар „асосан латифалар ва мўжизавий ҳикоялар бўлиб, уларнинг баъзилари Ирландия бутпараст фолклорида чуқур илдиз отган“[2]. У Келтлар маъбудаси Бригид билан бир хил исм ва кўплаб бир хил хусусиятларга эга ва у билан боғлиқ кўплаб ғайритабиий ҳодисалар ва халқ урф-одатлари мавжуд[4]. Санас Кормаик ва Лебор Габала Эреннинг сўзларига кўра, авлиё сингари, Ирландия афсонасидаги маъбуда шеърият, шифо, ҳимоя, темирчилик ва уй ҳайвонлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, авлиёнинг байрами Гаэл анъанавий Имболc фестивалига тўғри келади[5]. :60–61Баъзи олимлар авлиёни маъбуданинг насронийлашуви деб ҳисоблайди; Бошқалари эса, унинг афсоналари маъбуданинг атрибутларини олган ҳақиқий одам эди деган тахминлар мавжуд. Ўрта асрлар санъати тарихчиси Памела Бергернинг таъкидлашича, насроний роҳиблари „ она маъбуданинг қадимий қиёфасини олиб, унинг номи ва функсияларини насроний ҳамкасбига пайванд қилишган“[6]. Дáитҳí Ó ҳÓгáин ва бошқалар авлиё маъбуда Бригиднинг ибодатхонасида бош друид бўлгани, уни христиан монастирига айлантириш учун мас'ул бўлган ва унинг ўлимидан сўнг маъбуда номи ва хусусиятлари авлиёга боғланган деб тахмин қилишади[5][7][8]. Ноэл Киссане, Тҳе Cатҳолиc Ҳисториcал Ревиэw журналидаги асарида у тарихий шахс бўлганини таъкидлайди[9][10].

  1. ↑ Жестиcе, Пҳйллис Г.. Ҳолй Пеопле оф тҳе Wорлд: А Cросс-Cултурал Энcйcлопедиа. АБC-CЛИО, 2004 — 140–-бет. ИСБН 9781576073551. Қаралди: 1-феврал 2013-йил. „Бригид оф Иреланд, ор оф Килдаре, ҳас беэн венератед синcе тҳе эарлй Миддле Агес, алонг wитҳ Патриcк анд Cолумба, ас оне оф тҳе тҳреэ натионал Чристиан патрон саинц оф Иреланд. Бй тҳе энд оф тҳе севентҳ cентурй, ат леаст тwо Латин биограпҳиэс ҳад беэн wриттен десcрибинг ҳер ас а ноблеман'с даугҳтер wҳо чосе то cонсеcрате ҳер виргинитй то Год, тоок тҳе веил ас а Чристиан нун, анд беcаме тҳе леадер оф а cоммунитй оф религиоус wомен—ор перҳапс оф ботҳ wомен анд мен. Cертаинлй, бй тҳе 7тҳ cентурй, тҳере wас ан импортант доубле монастерй ат Килдаре тҳат регардед ҳер ас иц фоундер.“ 
  2. ↑ 2,0 2,1 Фармер, Давид.
  3. ↑ „Ст Бригид'с Дай: Иреланд'с неw публиc ҳолидай, тҳе 1ст намед афтер а wоман“ (20-январ 2022-йил).
  4. ↑ Монагҳан, П., Тҳе Энcйcлопедиа оф Cелтиc Мйтҳологй анд Фолклоре (Неw Ёрк: Фаcц он Филе, Инc., 2004), пп. 59–60.
  5. ↑ 5,0 5,1 Ó ҳÓгáин, Дáитҳí.
  6. ↑ Бергер, Памела. Тҳе Годдесс Обсcуред: Трансформатион оф тҳе Граин Протеcтресс фром Годдесс то Саинт. Бостон: Беаcон Пресс, 1985 — 73-бет. ИСБН 9780807067239. 
  7. ↑ Wригҳт, Бриан.
  8. ↑ Лентз, Р., & Гателей, Э., Чрист ин тҳе Маргинс (Оссининг, НЙ: Орбис Боокс, 2003), п. 121.
  9. ↑ Бител, Лиса (2019). „Саинт Бригид оф Килдаре: Лифе, Легенд анд Cулт бй Ноэл Киссане (ревиэw)“. Тҳе Cатҳолиc Ҳисториcал Ревиэw. 105-жилд, № 2. 351–353-бет. дои:10.1353/cат.2019.0062. ИССН 1534-0708.
  10. ↑ Киссане, Ноэл. Саинт Бригид оф Килдаре: Лифе, Легенд анд Cулт. Дублин: Фоур Cоурц Пресс, 2017.