Bulandi (tuman)
Буланди тумани — Оқмўла вилоятининг марказий қисмида жойлашган. Туман 1930-йили Макинский тумани номи билан ташкил топган. Аҳолиси 34,768 киши (2013). Майдони 6 400 км². Туманнинг маъмурий маркази — Макинск шаҳри.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Оқмўла вилояти |
| Маъмурий маркази | Макинск |
| Асос солинган санаси | 1930-йил |
| Аким | Балпан Мурат Сағатович |
| Расмий тиллар | қозоқ, рус |
| Аҳоли (2013) | 34,768[1] |
| Зичлиги | 5,4 киши./км² |
| Миллатлар таркиби |
Руслар - 44,80% Қозоқлар - 35,19% Олмонлар - 6,24% Украинлар - 4,82% Ингушлар - 2,29% Белоруслар - 1,78% Татарлар - 1,51% бошқалар - 3,37%[2][3] |
| Динлар таркиби | христианлар, мусулмонлар |
| Майдони | 6 400 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 71646 [4] |
| Почта индекси | 020500-020513[5] |
| Автомобил рақами коди | C, 03 |
| Расмий сайти | ҳттп://астраҳан.акмол.кз/а/42/опен/индех.ҳтмл |
| Харитада | |
|
| |
Географияси
Туман Оқмўла вилоятининг марказий қисмида жойлашган. Шимолий томонидан Бурабай, шимоли-шарқидан Енбекшилдер, шарқидан Оқкўл, жанубида Астрахан, жануби-ғарбида Отбосар, ғарбида Сандиқтау туманлари билан чегарадош. Туман ҳудуди орқали 343,7 км автомобил йўли ўтади, унинг 31 км республика, 110 км вилоят, 202,7 км туман аҳамиятига эгадир. Олмаота — Остона — Петропавловск темир йўли ва Остона — Кўкчатов автомобил йўли ўтади.
Аҳолиси
Туман аҳолисининг сони 36 638 киши, уларнинг ўртача зичлиги 1 км²-га 7,3 кишидан тўғри келади. Туман аҳолисининг миллий таркиби (1-январ 2010-йил):[2][3]
- руслар — 16 426 киши (44,80 %)
- қозоқлар — 12 903 киши (35,19 %)
- олмонлар — 2 289 киши (6,24 %)
- украинлар — 1 767 киши (4,82 %)
- ингушлар — 839 киши (2,29 %)
- белоруслар — 653 киши (1,78 %)
- татарлар — 554 киши (1,51 %)
- поляклар — 192 киши (0,52 %)
- арманлар — 174 киши (0,47 %)
- бошқалари — 871 киши (2,38 %)
- Умумий — 36 668 киши (100,00 %)
Тарихи
1936-йили 29-июлда Шимолий Қозоғистон вилоятининг, 1939-йили 14-октябрда Оқмўла вилоятининг таркибига кирди. 1957-йили туман маркази Вознесенка қишлоғидан Макинск шаҳрига кўчирилди. 1963-йили январ ойида туман парчалиниб, 1964-йили қайтадан ташкиллаштирилди. 1997-йили 14-ноябрдан бошлаб Буланди тумани бўлиб номланмоқда. Туман маркази — Макинск шаҳри, 1914-йили қишлоқ мавқеи билан ташкил топиб, 1945-йили туман аҳамиятига эга шаҳар мақоми берилди.
Катта қишлоқлари
- Ойнакўл қишлоғи
- Амангелди қишлоғи
- Вознесен қишлоғи
- Данилов қишлоғи
- Еркўл қишлоғи
- Журавлев қишлоғи
Ижтимоий соҳа
Туманда 14 та клуб, 30 та кутубхона, 40 дан зиёд умумий билим берувчи мактаблар (иккитаси мактаб-бола боғча), мусиқа мактаби, болабоғчалар, касбий-техник училиш, 30 та тарихий обидалар, 5 та монумент бор. Тиббиёт маҳкамаларидан туман касалхонаси, шифохона, 8 қишлоқ шифокорлик амбулаториялар, тез ёрдам стационарлар, 3 та фелдшер-акушерлик, 24 та фелдшерлик пунктлар халққа хизмат қилмоқда. Қозоқ тилида „Буланди тани“ ва рус тилида „Вести Буланди“ ижтимоий-сиёсий газеталари чиқарилади[6].
Манбалар
- ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года
- ↑ 2,0 2,1 Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года
- ↑ 3,0 3,1 Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009
- ↑ Телефонные коды
- ↑ Почтовые индексы Казахстана
- ↑ Қозоқ Энсиклопедияси ИИ том
Ҳаволалар
- Информация о раёне на сайте области (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-03 санасида архивланган)
- Буландинси в регионалной социалной сети (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-03 санасида архивланган)