Буллаҳ Ки Жаана[а] (па) – бу панжоб тилидаги машҳур кофи шеъри бўлиб, уни панжоблик сўфий шоир ва файласуф Буллеҳ Шоҳ ёзган. Бу унинг энг машҳур кофи шеърларидан бири бўлиб, унда диний, фалсафий ва инсонпарварлик ғоялар уйғунлашган.

1990-йилларда Покистонлик рок гуруҳи Жунун бу шеърга мусиқа басталаб ижро этган. 2005-йилда Рабби Шергилл томонидан яратилган „Буллаҳ Ки Жаана“нинг рок/фюжн услубидаги талқини Ҳиндистон ва Покистонда машҳурликка эришган ва хит бўлган[1][2].

Ҳиндистоннинг панжобидан бўлган сўфий гуруҳи – Wадали Бротҳерс ҳам бу шеърга мусиқий ишлов бериб, Аа Мил Яар… Cалл оф тҳе Беловед албомида эълон қилган. Лахвиндер Вадали томонидан ижро этилган версияси эса Буллаҳ деб номланган. Шунингдек, Ариэб Азҳар бу шеърни ўзининг „Важж“ деб номланган дебют албомида куйлаган. 2010-йилда Шаҳбоз Хон томонидан куйланган версияси Фире Реcордс номи остида эълон қилинган.

Изоҳлар

  1. ↑ панжобча: بُلّھیا کِیہ جاݨاں (Shohmuxiy), ਬੁੱਲ੍ਹਾ ਕੀ ਜਾਣਾਂ (Gurmuxiy)

Манбалар

  1. ↑ Зеэшан Жаwед.. „Соундсcапе фор тҳе соул“. Тҳе Телеграпҳ (2005-йил 4-июн). 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-апрел.
  2. ↑ Багешреэ С.. „Урбан балладеэр“. Тҳе Ҳинду (2005-йил 26-март). 2012-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-апрел.