Buvayb jangi
Бувайб жанги (арабча: معركة البويب) – Кўприк жангидан кўп ўтмай Сосонийлар империяси ва Рошидун халифалиги ўртасида бўлиб ўтган жанг.
| Бувайб жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларнинг Сосонийлар империясига истилоси | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Сосонийлар империяси
| ||||||
Тарихи
Кўприк жанги Сосонийлар учун ҳал қилувчи ғалаба бўлиб, бу уларга Месопотамияга ҳужум қилган арабларни қувиб чиқаришга катта туртки берди. Шундан сўнг, улар катта қўшин билан Куфа яқинидаги Фурот дарёси бўйида мусулмон армиясининг омон қолган аскарлари билан жанг қилиш учун йўлга отландилар.
Халифа Умар минтақага ёрдам кучларини юборди, улар, асосан, Ридда урушлари пайтида мусулмонларга қарши курашган кишилардан иборат эди[1].
Жанг
Ал-Мусанно ибн Ҳориса яқинлашиб келаётган Форс қўшинини дарёни кесиб ўтишга мажбур қилди ва шу билан унинг қўшинлари бўлинмаларга бўлинган ҳолда рақибнинг сон жиҳатидан устун бўлган кучларини ўраб олишга муваффақ бўлди.
Уруш мусулмонлар учун катта ғалаба билан якунланди, бунда маҳаллий араб насронийларининг ўрни катта эди, чунки улар мусулмон қўшинига ёрдам беришга қарор қилган эди[2]. Тарихчи Табарийнинг ёзишича, сосонийлар қўмондони Миҳран бин Бадҳан Тағлаб қабиласига мансуб қул Жобир бин Абдуллоҳ томонидан ўлдирилган (кейинчалик, Миҳраннинг қуроллари ва кийимларини тақсимлаш борасида усталар ўртасида келишмовчилик юзага келган ва бу масала ал-Мусанно томонидан ҳал қилиниши керак эди)[2]. Араблар сосонийлар ва уларнинг иттифоқчиларига қарши урушларини янада кенгайтириш учун кучга эга бўлдилар[3].
Тарихийлиги
Исломшунос олим Фред Доннер бу жанг ҳақидаги ривоятни сохта деб ҳисоблайди, чунки жанг ҳақидаги асосий манбалардан бири бўлган Сайф ибн Умар баъзан воқеаларни бўрттиришга мойиллиги билан танилган[4].
Манбалар
- ↑ عطية القوصى. „عصر الخلفاء الراشدين“ (ар). ктаб ИНC.
- ↑ 2,0 2,1 Табари. Ҳисторй оф Табари (Персиан). Асатир Публишерс, Тҳирд Эдитион, 1984 — 1615-1616-бет.
- ↑ محمد بن سعد بن منيع الزهري. تكملة نواقص الطبقات الكبرى لابن سعد 1-2 (ар). ИсламКотоб, с. 822.
- ↑ Ал-Табари. Тҳе ҳисторй оф ал-Табали - Волуме ХИ Бланкиншип: . Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс — хвиии-бет. ИСБН 0-7914-0851-5.