Chetan (buta)
Четан (Сорбус Л.) — раънодошларга мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Ўрта Осиёда Туркистон, Зарафшон, Ҳисор, Дарвоз, Угом, Чатқол, ПомирОлай, Фарғона тоғларида 3 тури: кизил Четан (С.тиарисчаниcа), туркистон Четани (жагиси) (С. туркестаниcа) ва форс Четан (бута) (С. персиcа) учрайди. Қизил Четан ко'пинча, арча, оқ қайин, шилви кабилар билан бирга денгиз сатҳидан 1800–3000 м баландаикда аралаш ўрмонлар ҳосил қилиб усади. Бо'йи 3–5 м. Илдизи 7–8 м чукурликкача таркалади. Гуллари йирик, июн ойида гуллаб, август-сентабрда мева беради. Меваси қизил, тахираччиқ ёки ширин, биринчи совукдан кейин қўнғир тусга киради. Мевасида С. витамини, 4—13,7% қанд моддаси, уруғида 22% мой, пўстлоғида 14% таннид бор. Ёғочидан мебел ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Баргларидан жигарранг бўёқ олинади. Қизил Четанни уруғидан, илдизпоясидан ко'пайтириш мумкин. Четан 60—100 йил яшайди. Четаннинг ҳамма турлари қимматли о'рмон, мевали, манзарали ва асал берувчи ўсимлик ҳисобланади.
| Черкез | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Салсола ричтери | ||
Атиргулдошлар оиласига мансуб дарахтлар ва буталар туркуми, манзарали ва мевали ўсимлик. Шимолий ярим шарнинг мўтадил минтақаларида 100 га яқин тури ўсади. Меваси 2—5 уйли майда олма. Айниқса, кўпроқ оддий П. (С.ауcупариа) экилади. Дарахти (бал. 15 м гача) ёки бутасининг пўстлоғи силлиқ, кулранг, меваси юмалоқшарсимон ва қизил. Қушлар учун озиқ ҳисобланади. Меваси таркибида 4—8% қанд (фруктоза, глюкоза, сахароза), 2,7% гача олма, лимон, узум ва каҳрабо кталари, пектин ва ошловчи моддалар, аскорбинка (200 мг% гача), каротин (20 мг%) ва витамин РР мавжуд. Пўстлоғида 14% танин, уруғида эса 22% гача мой мавжуд. Сентабр октабр ойларида пишади. Р. вегетатив усуллар (парҳиш, илдизидан, бачкисидан, пайвандлаш) билан кўпайтирилади. Меваси янгилигида истеъмол қилинади. Қандолат и.Четанда, мармелад, пастила, мураббо, шунингдек, вино, ликёр, сирка, квас тайёрлашда ишлатилади.
Европанинг Шимоли-ғарбида ва Сибирда сибир Р.си (С. сибириcа) ўсади. Қрим, Жануби-ғарбий Европа, Ўрта денгиз атрофларида боғ Р.си (С. доместиcа) боғларга экилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |