Chin masjidi
Чин масжиди (озарбайжонча: Çин мəсcиди) – ХИВ асрга оид тарихий масжид. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида, Ширвоншоҳлар саройи яқинида, Ичери-шеҳернинг бир қисми ҳисобланувчи Кичик Гала кўчасида жойлашган. Бино Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 2-августдаги 132-сон қарори билан миллий меъморий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган[1].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Боку | Ширвоншоҳлар саройи яқини, Ичери-шеҳер, Кичик Гала кўчаси |
| Йўналиши | Ширвон-Абшерон архитектура мактаби |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Лойиҳа муаллифи | Фазлуллоҳ Имом ибн Усмон Ширвоний |
| Бинокорлик | 1375—1376 |
| Ҳолати | қайта тикланган; Нумизматика музейи сифатида фаолият юритади |
Тарихи
Масжид фасадидаги кириш эшиги тепасида жойлашган эпиграфик ёзувга кўра, бино 1375-йилда (ҳижрий 777) қурилган. Шунингдек, масжид Фазлуллоҳ Имом ибн Усмон Ширвоний васиятига кўра қурилгани ҳам таъкидлаб ўтилган. Шу сабабга кўра ҳам масжид баъзан ушбу шахс номи билан ҳам аталади[2][3].
Фасаддаги бошқа эпиграфик ёзувлардан маълум бўлишича, ёдгорлик 1772–1773-йилларда (ҳижрий 1186-йил) Мас’уд Али томонидан реставрация қилинган[4][5].
2012-йилда Ичери-шеҳер Давлат тарихий-архитектура қўриқхонаси томонидан музейда катта таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилган[6].
Архитектуравий хусусиятлари
Масжид интерерининг жанубий қисми деворидаги тўртбурчак шаклда бўлиб, ёнлари ҳошияланган сталактик меҳроб Ширвон-Абшерон меъморчилик мактаби асосида яратилган[7], қирраларида кичик бўшлиқлар мавжуд[8].
Масжиднинг асосий жабҳаси ассиметрик шаклда бўлиб, бинонинг кириш яъни портал қисми классик усулда яратилган[8][9].
Порталнинг аниқ профилланган тўртбурчак шаклдаги рамкаси, профилли бўшлиғи ва арабча эпиграфик сарлавҳаси классик услубда ишланган. Шаҳарнинг ўрта асрлардаги шарқий услубда яратилган порталлари орасида ушбу масжиднинг кириш қисми классик усулда ишланган ўзига хос порталлардан бири ҳисобланади[8][10].
Экспозиция
Масжидда қадимий тангалар ҳам сақланади, шунингдек, уларнинг ўзига хос алоҳида кўргазмаси ҳам мавжуд. Музейнинг асосий экспозицияси Озарбайжонда пул муомаласи бошланганидан буён турли даврларда мавжуд бўлган Сосонийлар, Сафавийлар, Ширвоншоҳлар ва бошқа даврларга оид пул бирликлари, тангалар ва бошқа қизиқарли қадимий экспонатлар ҳисобланади. Кўргазмалар алоҳида даврларга бўлинган ва турли витриналарга гуруҳланган. Даврнинг умумий хусусиятлари, ўзига хос хусусиятлари, турлари ва ўша даврдаги валюта бирликларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар витриналардан ташқаридаги алоҳида доскаларга ойлаштирилган[11].
Галерея
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı əразисиндə дöвлəт мüҳафизəсинə гöтüрüлмüş даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəринин əҳəмиййəт дəрəcəлəринə гöрə бöлгüсüнüн тəсдиқ эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикаси Назирлəр Кабинетинин қəрарı“. э-қанун.аз. 2022-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ „"Çин" мəсcиди“ (аз). сcwра.гов.аз. Қаралди: 2018-йил 15-март.
- ↑ „ÇİН МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
- ↑ „"Çин" мəсcиди“ (аз). сcwра.гов.аз. Қаралди: 2018-йил 15-март.
- ↑ „ÇİН МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
- ↑ „ÇİН МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.аз/#монумент19 „ÇİН МƏСCİДİ“ (ин Азербаижани). ичеришеҳер.гов.аз. Арчивед фром аз/#монумент19 тҳе оригинал он 19 Жануарй 2017. Ретриэвед 15 Марч 2018.
- ↑ „"Çин" мəсcид - қəдим сиккəлəрин нüмайиş олундуğу мəкан“ (аз). азертаг.аз. Қаралди: 2018-йил 15-март.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 „"Çин" мəсcиди“ (аз). сcwра.гов.аз. Қаралди: 2018-йил 15-март."Çин"%20%20мəсcиди "„Çин“ мəсcиди" (ин Азербаижани). сcwра.гов.аз. Ретриэвед 15 Марч 2018.