Даина жамияти (литовча: „Даинос“ драугижа) – Литва халқ анъаналари ва қўшиқларини тарғиб қилган маданий ташкилот эди. Бу жамият бастакор Жуозас Наужалис томонидан ноқонуний маданий жамият сифатида ташкил этилган ва 1905-йилда подшо ҳукумати томонидан расмий рўйхатга олинган. 1899-йилдан 1944-йилгача Каунас шаҳрида фаолият юритган ушбу жамият турли тадбирлар, концертлар, ҳаваскор театр томошаларини уюштирган. 1924-йилда биринчи Литва Қўшиқ Байрамини ташкиллаштирган.

Тарихи

Биринчи жаҳон урушидан олдин

Литва миллий уйғониш даврида литваликлар тобора фаоллашиб бордилар. 1885-йилда Пруссия литваликлари Бирутė жамиятини ташкил этдилар, шунингдек, Рига ва Санкт-Петербургда кичикроқ литва маданий жамиятлари ташкил этилди. Аммо бу каби жамиятлар Литвада ноқонуний эди, чунки руслаштириш сиёсати ва литва матбуоти тақиқи жуда қатъий эди. „Даина“ жамияти 1899-йилда Каунас шаҳрида бастакор Жуозас Наужалис томонидан ташкил этилган. Ноқонуний ташкилот сифатида у кўпинча черков хорига ниқобланиб фаолият юритган ва аъзолари литва тилида эркинроқ куйлашлари учун қишлоқларга саёҳатлар уюштирган. Подшо ҳукумати 1905-йилги Россия инқилоби сабаб сиёсатини юмшатгач, жамият 1905-йил 19-апрелда расмий рўйхатдан ўтказилиб, қонунийлаштирилди. Жамиятнинг илк оммавий чиқиши 1905-йил 5-мартда бўлиб ўтди. Унда „Америка ҳаммомда“ номли комедия саҳналаштирилди ва хор тахминан 14 та халқ қўшиғини ижро этди. Тадбир Каунас шаҳар театрида бўлиб ўтди.

Жамият ўзининг хор жамоаси (50–75 қўшиқчи), торли квартети, ҳаваскор театр труппасига эга эди ва турли мусиқа кечалари, консертлар, чиқишлар ташкил қилган. Бу тадбирлар кўпинча Жонас Басанавиčиус, Мйколас Бирžиšка, Софижа Кймантаитė-Čиурлиониэнė, Габриэлиус Ландсбергис-Žэмкалнис, Петрас Леонас каби фаолларнинг маърузаси ёки нутқлари билан бирга ўтган. 1907-йилда жамият Дорпат университетидаги литвалик талабалар учун маблағ йиғиш консертини ташкил қилган, 1909-йилда Винcас Кудирка вафотининг 10 йиллигини эслаб ўтган, 1910-йилда Šанčиаидаги Саулė жамияти литва мактаби учун маблағ йиғиш кечасини ўтказган, 1911-йилда эса Россия империясида қуллик бекор қилинганининг 50 йиллигига бағишланган театр чиқишини уюштирган. Биринчи жаҳон урушидан олдин жамият 50 дан ортиқ консерт ва спектаклларни саҳналаштирган, жумладан: 1907-йилда Марcелинас Šикšнйснинг „Пилėнų кунигаикšтис“ (Пилėнаи князи), 1907-йилда Антон Чеховнинг „Уйланиш таклифи“, 1908-йилда Жулиусз Сłоwаcкининг „Миндаугас“, 1911-йилда Вйдūнаснинг „Прабоčиų šэšėлиаи“ (Аждодлар сояси), 1911-йилда Žэмаитėнинг „Трйс мйлимос“ (Уч севгили) асарлари. 1908-йилда жамият литва спектакллари репертуарини кенгайтириш мақсадида драма асарлари танловини ташкил қилган. 1908, 1911 ва 1914-йилларда жамият Каунасда литва санъати кўргазмаларини ташкил қилган (улар аввал Вилнюсда Литва санъат жамияти томонидан кўрсатилган). Жамият тадбирларни фақат Каунасда эмас, балки Укмергė, Кернавė, Кėдаиниаи, Журбаркас ва Середžиусда ҳам ўтказган.

Урушлараро

Манбалар