Darya Naumova
Даря Сергеевна Наумова (беларусча: Дар'я Сяргееўна Навумава; 1995-йил 26-август, Беларусия, Могилёв вилояти, Поток қишлоғи) — беларуслик оғир атлетикачи, дастлаб −75 кг вазн тоифасида иштирок этган. 2016-йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг кумуш медали совриндори[1] ва 2020-йили Токиода бўлиб ўтган олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2019- йилги Европа чемпиони. 2018-йилги жаҳон чемпионати совриндори. Беларус Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Даря Наумова | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1995-йил 26-август Могилёв вилояти, Поток қишлоғи, Беларус Республикаси |
| Бўйи | 1.65 м |
| Вазни | 77.89 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
Таржимаи ҳоли
Даря Сергеевна Наумова 1995-йил 26-августда Беларуснинг Могиёв вилояти, Кличевский тумани, Поток қишлоғида туғилган. Слобода номли мактабда таҳсил олган[2]. Даря мактабнинг 10-синфига қадар ядро ва диск улоқтириш билан шуғулланган. Кейин эса оғир атлетикага ўтган ва бўйи пастлиги туфайли катталар даражасида мусобақалашиш қийинлиги мураббийлар томонидан тушунтирилган. Бобруйск олимпия захиралари мактабини тамомлаган. Ҳозирда Беларус давлат университетининг юридик факултетида 2-мутахассислик учуб ўқимоқда[манба керак]. Бобруйскда яшайди.
Оиласи
- Отаси — Сергей Михайлович Наумов.
- Онаси — Ирина Матвеевна Наумова.
- Катта опаси — Полина (1987-йилда туғилган), коллежда ўқитувчи, ёшлигида оғир атлетика билан шуғулланган.
- Ўртанча опаси — Марина (1990-йилда туғилган), мактабда ўқитувчи.
Сиёсий қарашлари
2020-йилда Беларусдаги норозиликлар бостирилганидан кейин мамлакатнинг амалдаги ҳукуматини қўллаб-қувватловчи спорт арбобларининг очиқ хатига имзо чекди[3][4].
Фаолияти
Халқаро майдондаги дебютини 2012-йилда ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида −69 кг вазн тоифасида амалга оширган. Кейинчалик 75 кг вазн тоифасида иштирок этган[5].
2018-йил ноябр ойи бошида Ашхободда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида −81 кг вазн тоифасида беларуслик спортчи умумий 245 килограмм оғирликни кўтариб, кумуш медални қўлга киритган. Шу билан бирга, даст кўтаришда 137 кг., силтаб кўтаришда эса 108 кг натижа билан кичик бронза медалига сазовор бўлди.
2019-йилда Батумида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Даря −76 кг вазн тоифасида жами 242 кг вазнни кўтариб, чемпион унвонига сазовор бўлган. Даст кўтаришда иккинчи ўринни (106 кг), силтаб кўтаришда эса биринчи ўринни (136 кг) олган.
Асосий натижалари
| Йил | Мусобақалар | Манзил | Оғирлик тоифаси | Даст кўтариш | Силтаб кўтариш | Жами | Ўрин |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 2014-йил | Оғир атлетика бўйича Европа чемпионати | Тбилиси, Грузия | −75 кг | 108 кг | 133 кг | 241 кг | 4 |
| 2015-йил | Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати | Ҳюстон, АҚШ | −75 кг | 115 кг | 142 кг | 257 кг | 5 |
| 2016-йил | Ёзги Олимпия ўйинлари | Рио-де-Жанейро, Бразилия | −75 кг | 116 кг | 142 кг | 258 кг |
Манбалар
- ↑ „Даря Наумава“. 2016-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-август.
- ↑ „Леди «железных игр»: кличевлянки на деле доказали, что штанга им по плечу“. 2016-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-август.
- ↑ „Стало известно, кто подписал открытое письмо спортсменов, выступающих за власть“ (ру). спорт.тут.бй (2020-йил 24-ноябр). 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-ноябр.
- ↑ „Подписи“. атҳлетес.бй. 2020-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-декабр.
- ↑ „Наумова Дарья“. 2016-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-август.
