David Nepomuceno
Давид Рамос Непомуcено (1900-йил 9-май — 1939-йил 27-сентябр) Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган илк филиппинлик спортчи. Енгил атлетика спортининг югуриш тури билан шуғулланган ва 1924-йил Парижда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Филиппиннинг ягона вакили сифатида иштирок этган. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ҳарбий-денгиз флотида денгизчи бўлиб хизмат қилган ва хизмат давомида ҳалок бўлган. 1925-йилда 100 метр масофани ўша даврдаги жаҳон рекордидан атиги икки бутун ўндан бир сонияга ортиқроқ вақт кўрсаткичи билан босиб ўтган.
Дастлабки фаолияти
Непомуcено, асосан, 100 метр югуриш баҳсларида қатнашган. У ва филиппинлик бошқа бир спортчи Фортунато Cаталон 1920-йилларда жаҳон даражасидаги спринтерлар ҳисобланиб, улар Узоқ Шарқ мусобақаларида иштирок этишган[1][2].
Олимпиада ўйинлари
Филиппин 1918-йилда Халқаро Олимпия Қўмитасига қўшилганидан сўнг 1924-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида мамлакат спортчиларининг иштирок этиши шарт эди[3]. Саралаш баҳсларида Непомуcено 100 ярд масофани 9.45 сонияда босиб ўтди, бу ўша пайтдаги жаҳон рекордидан атиги бешдан бир сонияга секинроқ эди[4]. Спортчида ушбу Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган ягона Филиппин вакили бўлган, у, шунингдек, Олимпиадада иштирок этган илк филиппинлик спортчи ҳам эди. Непомуcенога ўйинларда Миллий жисмоний тарбия директори доктор Регино Йланан ҳамроҳ бўлган, шунингдек, унинг мураббийи сифатида хизмат қилган[5][6].
Олимпиадага етиб бориш учун Непомуcено ва Йланан 33 кун давомида Маниладан Марселга пароходда сафар қилишган. Сўнгра поездда Парижга очилиш маросимидан 1 ҳафта олдин етиб келишган[7]. Непомуcено Филиппин жамоасидан ягона спортчи бўлганлиги сабабли миллатлар парадида байроқдор ҳам бўлган[8]. Шу вақтда Филиппин ҳали АҚШ колонияси бўлганлиги сабабли Франсия Олимпия Қўмитаси унга икки байроқ кўтариши кераклигини айтган, юқорида Америка байроғи, пастда эса Филиппин байроғи бўлиш керак эди[9]. 24 ёшида Непомуcено Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида иштирок этган илк Филиппин ва Жануби-Шарқий Осиё вакилига айланган[1].
Олимпиадада спортчи 100 метр ва 200 метр масофаларга югурди, аммо ҳар иккала мусобақада ҳам чорак финалга чиқиш учун етарли кўрсаткични қайд эта олмаган[10]. Унинг муваффақияцизлиги бир неча омилларга боғлиқ эди, жумладан, узоқ денгиз сафари, қисқа тайёргарлик ва югуришдан олдин 2 та оғир байроқни кўтариш мажбурияти[1][9]. Бир журналдаги интервюсида Непомуcено шундай деган эди: „Сана юнг мга сусунод са акин ай ҳинди маранасан анг наранасан ко (Умид қиламанки, мендан кейин келадиганлар мен бошимдан кечирган нарсаларни бошдан кечирмайдилар)“[11]. Шу тариқа Непомуcено ўзининг илк ва сўнгги Олимпиадасида иштирок этган[1].
Шахсий ҳаёти
Непомуcено АҚШ армиясининг Филиппин Скаутлари сафида хизмат қилган ва кейинчалик Америка Қўшма Штатлари денгиз флоти таркибига қўшилган[8][12].
Непомуcенонинг Cрисогоно исмли фарзанди бўлган[1]. Cрисогоно енгил атлетика соҳасида расмий шахс сифатида фаолият юритган[13]. Cрисогононинг Жосепҳ ва Да Винcи исмли ўғиллари бўлган[1].
Непомуcено 1939-йил 27-сентябрда 39 ёшида хизмат пайтида вафот этган[8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Давид Непомуcено, Пионеэр Филипино Олймпиан фром Оас, Албай“ (эн-УС). ДАТЕЛИНЕ ИБАЛОН (2024-йил 2-август). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ „Непомуcено, Давид“. Пҳилиппине Олймпиан Ассоcиатион (2024-йил 7-август). 2024-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ Сатумбага-Виллар. „Еар 100: Пиной атҳлетес cоме фулл cирcле ин Парис Гамес“ (эн). Манила Буллетин (2024-йил 24-июл). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ „Броwн анд Wҳите Вол. 31 но. 54 — 9 Май 1924 — Тҳе Леҳигҳ Дигитал Арчивес“. веридиан3.либ.леҳигҳ.эду (1924-йил 9-май). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ Ҳенсон. „Cелебратинг тҳе 26 Греатест Филипино Олймпианс“. Пҳилстар.cом (2012-йил 29-июл). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ Иñиго, Маноло. „Йланан легаcй а тоугҳ аcт то фоллоw“. Пҳилиппине Даилй Инқуирер (2001-йил 7-сентябр). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ Ҳенсон. „Но опенинг параде ин Парис“. Пҳилстар.cом (2024-йил 16-май). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Гарcиа. „Wорлд-Cласс Атҳлете: Давид Непомуcено Ис Тҳе Фирст Филипино Олймпиан Wҳо Cомпетед Ин Франcе 100 Еарс Аго“ (эн-УС). Лифестйле Асиа (2024-йил 9-август). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.Гарcиа, Алон (Аугуст 9, 2024). „Wорлд-Cласс Атҳлете: Давид Непомуcено Ис Тҳе Фирст Филипино Олймпиан Wҳо Cомпетед Ин Франcе 100 Еарс Аго“. Лифестйле Асиа. Ретриэвед Септембер 1, 2024.
- ↑ 9,0 9,1 „ПАРТ ИИ: ПҲ атҳлетиcс старс таке турн ас Олймпиc флаг-беарерс“ (эн). Спин.пҳ (2024-йил 23-июл). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ „Давид Непомуcено Олймпиc Ресулц“. спорц-референcе.cом. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-октябр.
- ↑ Лачиcа. „Давид Непомуcено, 1ст Филипино Олймпиан, смилинг сwеэтлй фром ҳеавен“ (эн). Манила Буллетин (2024-йил 11-июл). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ Линг, Ҳупинг. Асиан Америcан Ҳисторй анд Cултуре: Ан Энcйcлопедиа: Ан Энcйcлопедиа. Роутледге, Марч 17, 2015 — 298-бет. ИСБН 978-1-317-47645-0.
- ↑ „Стриcкен Непо леавес ИCУ“. Манила Стандард (1991-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.