Дукак ёки Дуқақ (туркча: Дукак бей, туркманча: Дукак бег ёки Дукак Демир ýаýлй; Тўлиқ исми: Туқақ Темур Ялиғ) — Ўғуз бейи ва субошиси (қўшин сардори). У Салжуқийлар сулоласининг асосчиси Салжуқбийнинг отаси бўлган. Дукакбейнинг набираси Тўғрулбек милодий ХИ асрда Салжуқийлар салтанатига асос солган.

Дукакбей
Туғилиши Номаълум
Вафоти Тахминан 924-йилда
Отаси Кереқучи
Дини Тангричилик
Касби Бей, Субоши

„Туқақ Темур Ялиғ“ қадимги туркий тилда „темир камон“ ёки „темир камонли“ деган маънони англатади.

Тарихи

Милодий 750-йилда ташкил топган Ўғуз Ябғу давлати

Дукак ва унинг фаолияти ҳақида жуда кам маълумотлар мавжуд, чунки у ҳақидаги маълумотларнинг аксарият тафсилотлари ноаниқ ва кейинчалик яратилган ёзма ёки оғзаки манбалардан иборатдир. Дукакбей манбаларда асосан Данданакон жангидан сўнг тилга олина бошланган[1]. Дукакбей ва унинг машҳур авлодлари асли ўғуз туркманларининг қиниқ уруғидан бўлишган. Отасининг исми Кереқучи бўлиб, у манбаларда маҳаллий темирчи ёки чодир тикувчи уста эканлиги айтилган.

Форс тилида ёзилган "Маликнома" („Шоҳлар китоби“) достонида Хазар хоқонига хизмат қилган Дукак исмли жангчи ҳақида сўз боради. Хазарлар давлати кейинчалик парчлангач, хазарлар Куманларга сингиб кетган. Шундан сўнг у Ўғуз Ябғу давлати билан иттифоқ тузган ва умрининг охиригача бу давлат учун хизматлар қилган[2].

Илк ўрта асрларга оид манбаларда Дукакбей ҳаётининг сўнгги даврларида Ўғуз Ябғу давлати ҳарбийлари ва ўғуз туркманлари орасида катта мавқега эга бўлганиги қайд этилган. Дукакбейинг „Темир камон“ лақаби унинг оддий аскар бўлмаганини тасдиқлайди. Чунки ўқ ва камон ўғуз туркманларининг маданиятида қудрат белгиси ҳисобланган[3]. Тахаллусини ҳисобга олганда Дукакбейнинг Ўғузлар давлати олий бош қўмондони ёки қудратли давлат арбоби бўлганини тахмин қилиш мумкин[1].

Ташқи алоқалари

Дукакбей мансуб бўлган ўғуз-туркман Қиниқ қабиласининг рамзи.

Дукакбей Ўғуз Ябғуда муҳим шахс бўлса-да, унинг бошқа нуфузли давлат арбоблари билан муносабатлари мураккаб эди. Чунки Дукакбей уларнинг бошқа туркий қабилаларни босиб олиш сиёсатига қаршилик қилиб келган. Дукакнинг ўғли Салжуқ ҳам худди шундай фикрда бўлган ва бу Ўғуз Ябғу давлати таркибидаги бошқа туркийларнинг бу давлатни тарк этиб, Мовароуннаҳрдаги янги ватанга кўчиб ўтган Салжуқбейга келиб қўшилишига асосий сабаб айнан шу масала бўлган бўлиши мумкин. Кейинчалик бу воқеа муҳим аҳамият касб этган, чунки ўша пайтда туркманлар деб аталган салжуқийлар Хуросонда қудратли кучга айланган эди. Бу эса уларга кучли рақиб Ғазнавийларга қарши курашиш имконини берган[4][5][6].

Араб тарихчиси Али ибн ал-Асирнинг ёзишича, Дукакбейнинг ўғуз ҳукмдори билан муносабатлари шунчалар мураккаб бўлганки, „улар ҳатто баъзи масалаларда жанжаллашиб ҳам қолишган, лекин охир-оқибат муросага келишган ва Дукак ябғу бўлиб қолаверган“[7][8].

Ўлими ва мероси

Дукак 924-йилда вафот этган деб тахмин қилинади. Ўлимидан сўнг ўғли Салжуқ ўғуз-туркман қўшинининг олий бош қўмондони этиб тайинланган. 961-йилда у ўзига оид қўй, эчки ва отлари билан Ўғуз Ябғу давлатини тарк этиб, бир қанча туркман қабилалари билан Моваронунаронга кўчиб ўтади. Салжуқбей ва унинг издошлари ислом динини қабул қилгандан сўнг, Ўғуз Ябғу туркманлари мусулмон бўлмагани учун бу давлатга солиқ тўлашдан бош тортган. Салжуқий ва унинг қиниқ уруғи кейинчалик ўзларининг мустақил бейлигига асос солган[9][10].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Öзгüденли, Осман Гази „Оригинс оф Слежуқс“, . Ҳисторй оф Селжуқс (Туркиш) Туран: . Анкара: Графикер Яйинлари, 2012 — 27-бет. 
  2. ↑ Пеаcоcк 2010.
  3. ↑ Дани, Аҳмад. Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа. УНЕСCО, 1992 — 146-бет. 
  4. ↑ Пеаcоcк, Андреw. Эарлй Селжūқ Ҳисторй: А Неw Интерпретатион. Роутледге, 2010 — 92–93-бет. 
  5. ↑ Öзгüденли 2012.
  6. ↑ Пеаcоcк, Андреw. Тҳе Греат Селжук Эмпире. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2015 — 33–40-бет. ИСБН 978-0-7486-3827-7. 
  7. ↑ Бартҳолд, Василй. Фоур Студиэс он тҳе Ҳисторй оф Cентрал Асиа, Волуме ИИИ. Леиден, Нетҳерландс: Э.Ж.Брилл, 1962 — 100-бет. 
  8. ↑ Пеаcоcк, Андреw. Эарлй Селжуқ Ҳисторй. Тайлор & Франcис, 2013 — 27–33-бет. ИСБН 9781135153694. 
  9. ↑ Сиcкер, Мартин. Тҳе Исламиc Wорлд ин Асcенданcй: Фром тҳе Араб Cонқуэсц то тҳе Сиэге оф Виэнна. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2000 — 51–54-бет. 
  10. ↑ Пеаcоcк 2015.