Дулкадир вилояти[1] ёки Мараш эялети (туркча: Мараş Эялети) Усмонийлар империясининг вилоятларидан бири бўлган.

Тарихи

Дулкадир бейлиги Усмонийларга бўйсунган энг сўнгги Онадўли бейликларидан бири эди. 1521-йилгача мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган ва 1530-йилда тўлиқ равишда империя таркибига қўшилган[2].

Вилоятнинг айнан қачон ташкил этилгани номаълум. Усмоний тарихчиси Ибн Кемалнинг ёзишича, Али ҳукмронлик қилган ҳудуд бешта санжакка бўлинган ва уларга марказий ҳукумат томонидан ҳокимлар тайинланган, бироқ бекларбеги тайинлангани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. 1526-йилги иcмал дефтерда ҳудуд „вилает“ эялет эмас, балки вилоят дея оддий минтақа сифатида тасвирланган. 1527-йилга оид деб ҳисобланган бир манбада Мараш Караман вилояти таркибида, Бозок эса Рум вилояти таркибида қайд этилган.

Дулкадир вилояти бош вазир Паргали Иброҳим пошо 1527-йилда Календероğлу қўзғолонини бостиргандан сўнг, мамлакатда тартибни таъминлаш мақсадида амалга оширилган маъмурий ўзгаришлар чоғида ташкил этилган бўлиши мумкин. Тарихчи Cелâлзâде Мустафа Çэлеби 1538-йилда ёзилган „Табакāтü'л-мемâлик“ асарида Дулкадир вилояти бекларбеги ҳақида маълумот берган[3].

Демографияси

ХВИ аср бошларида вилоят аҳолиси, асосан, туркманларнинг Дулкадир қабиласига мансуб кўчманчилардан иборат эди. 1526-йилги иcмал дефтер маълумотларига кўра, минтақада жами 69 481 хонадон (тахминан 350 минг киши) яшаган. Шулардан 48 665 (245 минг киши) мусулмон деҳқонлар, 18 158 киши Дулкадир кўчманчилари, 2 631 киши эса насронийлар бўлган. Минтақада 523 та қишлоқ, 3412 та овул, 62 та хўжалик, 64 та қишлоқ ва 35 та яйлов мавжуд эди[3].

1570–1580-йилларга келиб аҳолининг сони ортиб, 113 028 хонадонга (тахминан 550 минг киши) етган, улардан 70 368 нафари мусулмон деҳқонлар, 38 497 нафари кўчманчилар, 4 163 нафари насронийлар эди. Шу даврда вилоятда 2169 нафар тıмâр яъни ҳарбий хизматни ўташ шарти эвазига ер берилган кишилар ва 5500 нафар солиқ йиғувчилардан иборат бўлган. ХВИИ асрда эса бу рақамлар мос равишда 2869 та тимор ва 6800 солиқ йиғувчига етган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Соме Провинcес оф тҳе Оттоман Эмпире“. Геонамес.де. 2013-йил 8-сентябрдада асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.
  2. ↑ ; Бруcе Алан МастерсЭнcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Инфобасе) Публишинг, 2009-01-01 — 41-бет. ИСБН 978-1-4381-1025-7. Қаралди: 2013-йил 26-июн. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Şаҳин 1994, сс. 552–553.