El Temür
Эл Темüр (хитойча: 燕帖木兒; мўғулча:ᠡᠯᠲᠡᠮᠦᠷ; 1333-йилда вафот этган) этник қипчоқ[1] амалдор бўлиб, у Юан сулоласига хизмат қилган. Эл Темüр 1328-йилда пойтахт Хонбалиқда Тўғон Темüр (Венсзун императори)ни Юан императори қилиб тахтга ўтқазган давлат тўнтаришининг бошида турган[2]. Хонбалиқдаги реставрациячилар Тўғон Темüр ва Эл Темüр раҳбарлигида Икки пойтахт урушида ғалаба қозонишди. Шанду қўшинлари таслим бўлгач, Тўғон Темüр укаси Кусала (Минсзун императори) фойдасига тахтдан воз кечди. Кусала Чиғатой хони Элчигидей томонидан қўллаб-қувватланган ва Хонбалиқда уни кутиб олиш нияти борлигини эълон қилган. Бироқ Кусала Тўғон Темüр билан зиёфатдан атиги тўрт кун ўтиб кутилмаганда вафот этади, гўёки Эл Темüр уни заҳарлаб ўлдирган, сўнг у про-Кусала амалдорларини қатл қилдириб, ҳокимиятни ҳарбий саркардалар қўлига топширган. Уларнинг зўравон бошқаруви Юан сулоласи таназзулини бошлаб берган.
| Эл Темüр | |
|---|---|
| Вафоти | Май 1333 |
| Фарзандлари |
|
Қизи Данашири Тўхон Темüр (Хуизун императори)га турмушга чиққан ва ундан ўғил кўрган, бироқ у болалигида вафот этган. Эл Темüрнинг Танггиcи исмли ўғли ҳам бўлган ва у ҳам офицер эди.
Эл Темüр касал бўлиб қолиб, 1333-йилда вафот этади ва унинг фарзандлари Данашири ҳамда Танггиcи 1335-йилда илгари ҳамфитнадоши бўлган Баян томонидан ўлдирилган[3].
Эл Темüр Юан саркардаси Тутуҳа (土土哈 1237–1297)нинг набираси эди.
Оммабоп маданиятда
- 2013–2014-йиллардаги МБC телесериали Император аёл Кида актёр Жеон Гоок-ҳwан томонидан тасвирланган[4].
Қурусман авлодлари
Манба[5]
- Қурусман(忽魯速蠻/ҳūлŭсùмáн)
Манбалар
- ↑ Лане, Георге. А Шорт Ҳисторй оф тҳе Монголс. Блоомсбурй Публишинг, 2018 — 183-бет. ИСБН 978-1-78076-606-5.
- ↑ Россаби, Моррис. Эурасиан Инфлуэнcес он Юан Чина, 23 Май 2013 — 170-бет. ИСБН 978-981-4459-72-3. Қаралди: 2014-йил 14-август.
- ↑ Атwоод, Чристопҳер П.. Энcйcлопедиа оф Монголиа анд тҳе Монгол Эмпире, 2004. ИСБН 0-8160-4671-9.
- ↑ „Эмпресс Ки: Чараcтер Интродуcтионс“ (2013-йил 3-ноябр).
- ↑ Лоуис Ҳамбис (1954). Ле чапитре CВИИИ ду Юан че : лес фиэфс аттрибуéс аух мембрес де ла фамилле импéриале эт аух министрес де ла cоур монголе д’апрèс л’ҳистоире чиноисе оффиcиэлле де ла дйнастиэ монголе. Монограпҳиэс ду Тʿоунг пао, в. 3. Таблеау15, гéнéалогиэ дес принcес.