О’тган ХХ-асрнинг 60-йилларидан бошлаб даволашда 200 Гц частотага эга бо’лган импулсли токлардан фойдалана бошлаган. Дастлаб бу даволаш усули турли мамлакатларда электр разрядлари билан балиқларга та'сир этишни амалда синаб ко’рилган ва асосий имкониятлар импулсли режимни амалга оширадиган аппаратларни ишлаб чиқаришга қаратилган. Импулсли режимда турли физикавий факторлар билан та'сир этишдан фойдаланилади. Бироқ, электр токидан фойдаланиш асосида бу о’з тадбиг’ини электротерапияда топди. Ҳозирги вақтда импулсли токларнинг та'сирини қо’йидаги мақсадлар учун фойдаланилади: - марказий нерв системасининг функционал ҳолатини нормалаштириш ва уни организмнинг турли системаларини бошқаришдаги та'сири; - периферик нерв системасига та'сир этиш билан ог’риқни босиш эффектига эришилади; - ҳарактга келтирувчи нервлар, мускул ва ички органларни қо’згатиш; - қон айланишни кучайтириш, то’қималарни озиқланиши, шамоллашга қарши эффектга эришиш ва барча орган ва системаларнинг функциясини нормаллаштириш. Электруйқу – электр токи билан даволаш усули бо’либ, марказий нерв системасининг функционал ҳолатини нормаллаштириш мақсадида унга бевосита ва тери орқали та'сир этиш бо’либ ҳисобланади. Я'ни марказий нерв системасига паст частотали ва кичик импулсли ток кучи билан та'сир қилиш усулидир. Бу усул 1948 йилда Н. М. Ливенцев, В. А. Гиляров, З. А. Кирилов ва Ю. Е. Сегал томонидан таклиф қилинган. 1÷150 Гц частотали 0,4÷2 мс давомийликга эга бо’лган импулсли ток та'сирида бош мияда тарқалган тормозланиш, уйқучанлик ва уйқу юзага келади. Ток импулслари бош мия по’стлог’и ва по’стлоқ ости ҳосилаларига кучсиз қо’зг’атувчи та'сир қилади. Электруйқу та'сирининг асосий 2 та ё’налиши мавжуд. Булар: седатив�транквилизацияловчи ва стимулловчи. Электруйқу усули табиий ва физиологик уйқуга яқин уйқу чақиради. Охирги йиллардаги текширувлари шуни ко’рсатадики, физиологик уйқуга қараганда электруйқу антиспастик ва антигипоксик та'сирга эга. Психоэмоционал ҳолатга ижобий та'сир қилади, организм функционал тизимларини нормаллаштиради. Бузилган гомеостазни тиклайди, ог’риқ қолдирувчи, қичишга қарши ва трофик та'сир ко’рсатади. То’г’ри бурчакли импулсли ток бош мияга та'сир қилиши натижасида МНТнинг функционал о’згаришлари юзага келади, вегетатив, нерв, эндокрин системаси яхшиланади, қон босими нормаллашади. Ко’рсатма: невроз, астеник ҳолат, уйқусизлик, эмоционал тург’унсизлик, гипо- ва гипертония, томир бузилишлари, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, парадонтоз, парадонтит, юздаги ог’риқлар, глоссалгия, глоссадиния, юз травмасини даволашда бу усулдан фойдаланилади.  

Тҳе Элеcтриc Слеэп
Файл:Тҳе Элеcтриc Слеэп.жпг
Шеавй албоми
Чиқарилган санаси 1998
Жанр Стонер роcк
Лейбл Рисе Абове Реcордс
Тҳе Мусиc Cартел
Шеавй хронологияси
Блуэ Скй Минд
(1996)
Тҳе Элеcтриc Слеэп
(1998)
Cелестиал Ҳи-Фи
(2000)

Қарши ко’рсатма: о’сма касалликлари, юрак қон-томир тизими касалликлари декомпенсация босқичида, тери касалликлари, токни индивидуал ко’тара олмаслик. Тиббиёт амалиётида «Электросон-1», «Электросон-2», «Электросон-3», «Электросон-4», «Электросон-5» (ЭС-10-5) (3.9 - расм), ва бошқа аппаратлардан фойдаланилади.

«Электросон-5» (ЭС-10-5) аппарати олдинги панели қо’йидаги қисмлардан иборат: 1- манба кучланишини улаш клавиши, 2- манба кучланишини ажратиш (о’чириш) клавиши, 3- аппаратни манбага уланишини билдирувчи ёритгич лампочкаси, 4- аппаратни бузилганлигини билдирувчи қизил лампочка, 5- миллиамперметр, 6- нол ҳолатни о’рнатувчи дастак, 7- қо’шимча даража ташкил этувчисини о’рнатиш дастаги, 8- қо’шимча ташкил этувчисини текшириш «назорат» тугмачаси, 9- ток кучини бошқариш дастаги, 10- керакли ток импулсини улаш учун еттита клавиш, 11- алоҳида электруйқу муолажасини о’тказиш учун электродлар маҳкамланган манжетка. Амалиётда «Электросон-2» ва «Электросон-4» аппаратлари ко’проқ ишлатилади. «Электросон-3» аппарати бир вақтнинг о’зида то’рт беморга ишлатилиши мумкин (3.10-расм). Ишлашида то’г’ри бурчакли форма амплитудаси 10 мА, частотаси 3, 5 ÷ 155 Гц, импулс давомийлигидаги ток кучи 0,5 мА ва доимий та'сир этиш давомийлигида 0, 5 мА. Частотани бошқариш 3 та ҳолатда (қадам) амалга оширилади: 3,5÷15 Гц, 11÷ 45 Гц ва 38÷150 Гц. Аппарат олдинги панелида: 1. УДТ бошқарувчи дастак (регулятор ручки ДПС). 2. «Қо’пол» частота дастаги. 3. Ток кучини о’згартириш дастаги. 4. «Юмшоқ» частота дастаги. 5. Ток кучини о’лчаш учун миллиамперметр (шкаласи 0 ÷ 10 мА) 6. Назорат (контрол) тугмачаси ёки алмаштириш тугмачаси. 7. Миллиамперметрни нолга келтириш дастаги 8. УДТ (ДПС кнопка включение) ни ёқиш тугмаси 9. Токдан о’чириш тугмачаси, ён тарафида ток узатгич симлар учун уячалар мавжуд. Аппарат икки томонида сигнал чироқчалари (яшил-чап, қизил-о’нг,) жойлашган. Аппаратни ишга тайёрлаш. 1.Аппаратни кучланишини 127 ёки 220 В га о’рнатиш. 2.Манбага улашдан олдин «О’чириш» тугмачасини «Викл» ҳолатига қо’йиш. 3.Импулслар частотаси муолажага мослаб «қо’пол» ёки «юмшоқ» ҳолатга қо’йиш. 4.Аппарат бузилмаганлигини текшириб ко’риш: -о’чириш тугмасини «ёқиш» (Вкл) ҳолатига келтирилади. Бунда яшил чироқча ёнади, 2÷3 дақиқа кутилади. Кейин ток кучи дастагини соат миллари бо’йича секин буралади ва «назорат» (контрол) тугмачаси босилади. Аппарат бузилмаган бо’лса, миллиамперметр ко’рсаткичи ко’тарилади (ток кучи ошади). Текшириш тугагач «назорат» тугмачаси қо’йиб юборилади ва ток кучи дастагни чап тарафга охиригача буралади. 5.Зарурият туг’илганда импулсли токка УДТ (ДПС) уланади, уни 0÷0,5 мА гача о’згартириш мумкин. Бунинг учун УДТ (ДПС) тугмачаси босилади, унинг катталиги УДТ дастаги билан бошқарилади. 6.Электродларни таёрлаб, аппаратга уланади. 7.Ток кучи дастагини секинлик билан соат миллари бо’йича керакли ҳолатга қо’йилади. 8.Муолажа соати ёқилади. 9.Муолажа тугагач ток кучи дастагини секинлик билан соат милларига тескари ҳолатга келтирилади (я'ни ток кучи нолгача камайтирилади) 10.«О’чириш» («Викл») тугмачаси «О’чган» (Викл) ҳолатига келтирилади. 11.Ток узатувчи симларни аппаратдан узиб қо’йилади. Электруйқу муолажасини о’тказиш тартиби: Электр уйқу муолажасини ярим қоронг’у хонада, тинч шароитда, уйқу босиб келиш ҳолатида о’тказилади (3.11- расм). Электруйқу махсус кабинетда қоронг’и, яхши ҳаво билан таминланган, шовқин бо’лмаган, сун'ий ухлашга мослашган хона бо’лиш керак. Кушеткада тоза чойшаб то’шалган бо’лиши керак. Муолажадан олдин врач ва ҳамшира бемор билан суҳбатда бо’лиши керак. Электруйқу муолажаси ҳақида тушунтирилади. Бемор ётган ҳолатда бо’лиши керак. Муолажа вақтида бемор ҳолатини о’згартирмаслиги, бошини бурамаслиги шарт. 1,5 см қалинликдаги пахта тампонни илиқ сувга, намлаб ко’з ва энса соҳасини босиб турадиган электрод металл чашкасига киргизиб қо’йилади. Кейин электрод ко’з юмилган ҳолатда қовоқ (-) ва со’рг’ичсимон о’симтага (+) резина тасмали электродлар билан фиксацияланади. Кейин аппаратга уланади. Бемор сезувчанлиги билан ориентирланади. Уйқу чақириш учун индивидуал ток кучи, частотаси олинади. Бемор ко’з электродида «чумоли о’рмалагандек» ҳиссини сезади, ко’з соҳасида вибрация ва кучсиз турткилар сезилади. Кейин қовоқда ог’ирлик ҳисси, кучсиз бош айланиш ва уйқу вужудга келади, нафас камаяди ва чуқурлашади, пулс секинлашади. Муолажадан со’нг бемор уйг’онади электрод олинади. Беморга ёруг’ликга қарамаслик буюрилади. Электрод чашкасидаги пахта олиб ташланади, металл чашка спирт билан артилади. Дозировка: Аппарат интенсивлиги «Электросон 2 » ва «Электросон 4» 3÷5 дан 10÷15 мА оралиг’ида муолажа олиб борилади. Биринчи муолажа 15÷20 минут. Кейинги муолажа 30÷60 дақиқадан ҳар куни о’тказилиши мумкин. Курс давоси 10÷15 ва кейинчалик 20÷70 муолажадан иборат.