Erigona
Эригона (қадимги юнонча: Ἠριγόνη) — қадимги юнон мифологиясидаги персонаж[1].
Икариянинг қизи[2], Стафилнинг онаси.

Дионис уни йўлдан урган[3]. Дионис Эригонанинг севгилисига ток, отасига эса мешда шароб берди. Унинг отаси биринчи марта шаробни татиб кўриб, Икарий уларга заҳар берди деб ўйлаган маст афиналик чўпонлар томонидан ўлдирилганда, Эригоне ўзини дарахтга осиб қўйган[4] ва ўлим тўшагида ётганида отасининг қотиллари топилмагунча Афинанинг барча қизлари ҳам шундай ўлим топишини тилаган. Тилак ижобат бўлиб, маъбудлар ақлини олган афиналик қизлар ўз жонига қасд қилган, Эригонани эса ўлимидан сўнг Зевс Сунбула юлдуз туркумига айлантирган[5]. Эратосфеннинг элегияси унга бағишланган (парчалари сақланиб қолган).
Ҳар йили Афинада Анфестерия вино фестивали бўлиб ўтади, унда Икария ва Эригона қаҳрамонлардек шарафланади. Байрамнинг иккинчи куни, Хоэс («Χόες», „кўзалар куни“) кунининг охирида қизлар арғимчоқ учишади, баландга осилган арғимчоққа гуллардан фаллослар ҳам илишади. Арғимчоқ учиш Алетида[6] („дайди“) ёки Аёра[7] (қадимги юнонча: Ἐώρα „арқон“, Αἰώρα „беланчак“)[8] дейилган.
1876-йилда кашф этилган астероид (163) Эригона номи билан аталган.
Манбалар
- ↑ „Эригона“, Мифы народов мира : В 2 т, 2-е изд., М.: Издательство малого предприятия «Останкино», 1992 — 666-бет. ИСБН 5-85270-072-Х.
- ↑ Псевдо-Аполлодор. Мифологическая библиотека ИИИ 14, 7
- ↑ Овидий. Метаморфози. ВИ 125
- ↑ Нонн. Деяния Диониса. ХЛВИИ, 222
- ↑ Гигин. Мифи 130; Гигин. Астрономия. ИИ 25, 2
- ↑ Сервий. Комментарий к „Георгикам“ Вергилия ИИ 389 // Комментарий Д. О. Торшилова в кн. Гигин. Мифы, 2-е изд., испр., Античная библиотека, Алетейя, 2000 — 162-бет. ИСБН 5-89329-198-0. ; Первий Ватиканский мифограф И 19
- ↑ ΜΟΥΣΕΙΟΝ : Профессору Александру Иосифовичу Зайцеву ко дню семидесятилетия. Сборник статей. Издательство Санкт-Петербургского Университета, 1997 — 49-бет. ИСБН 5-288-01652-6.
- ↑ Кереньи, Карл. Дионис : прообраз неиссякаемой жизни. М.: Научно-исследовательский центр «Ладомир», 2007 — 108-бет. ИСБН 978-5-94451-044-0.