Evril Turon
Эврил Турон (ҳақиқий исм-шарифи Мамадали Маҳмудов; 1940-йил 12-декабр, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Боғдон қишлоғи - 2020-йил 16-октабр, Тошкент шаҳри) — ўзбек ёзувчиси ва Ўзбекистон маданият форумининг собиқ раиси, айни пайтда Халқаро Турон Ёзувчилар Иттифоқининг раиси[манба керак]. 1981-йилда ёзилган „Ўлмас қоялар“ романи билан машҳур.
Таржимаи ҳоли
Мамадали Маҳмудов 1940-йилнинг 12-декабрида Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган. Отаси Маҳмуд Аҳмад ўғли Тоғ бегиси (Тоғдаги ўрмон ва ҳайвонларга қаровчи) 1943-йилда урушга кетиб, бедарак кетган. Онаси Саодат опа битта фарзанд билан қолган. Ёзувчининг ҳикоя қилишича, шўроларга қарши қуролли курашда иштирок этган бобоси Аҳмад Бек 1936-йилда осиб ўлдирилган.
Мамадали Маҳмудов бошланғич синфда Боғдон қишлоғи, 8 синфгача Олтинкон шаҳарчасидаги мактабларда таҳсил олган.1959-йилда Совет Армиясига кетиб, 3 йил ҳарбий хизматни ўтаган.
1962-йилда комсомол йўлланмаси билан Россиянинг Тула вилояти, Эфремов шаҳрига кимё комбинати қурилишига йўлланган. Воронеж шаҳрида кимё-машина қурилиши курсини битирган.
1964-йилда Чирчиқ шаҳридаги кимё комбинатига ишга кириб, машинист ёрдамчиси ва машинист бўлиб ишлаган. Бир вақтнинг ўзида кечки ёшлар мактабида, 10 ва 11-синфларда таҳсил олган.
1966-йилда Тошкент Давлат Университети филология факултетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. Сўнгги курсларни сиртдан ўқиб, "Саодат" журналида ишлаган.
1974-йилда биринчи китоби — „Тоғ оҳуси“ очерклар тўплами нашр қилинган.
1975-йилда чоп этилган "Боғдон қашқири" қиссасида ёзувчи биринчи марта босмачилик ҳаракати иштирокчиларини миллий-озодлик курашчилари сифатида тасвирлаган. Адиб ўзининг 1981-йилда "Шарқ Юлдузи" журналида чоп этилган „Ўлмас қоялар“ романида айни мавзуни давом эттириб, Ўрта Осиёга рус босқинини қоралайди. Москвадаги муҳокамалар ортидан тақиқланган роман Туркия ва Ғарбий Олмония журналларида чоп этилади[1].
Ёзувчилар уюшмасидаги маслаҳатчилик лавозимидан ишдан олиниб, ДХҚ (КГБ) томонидан сўроқ қилинган Мамадали Маҳмудовнинг ўзи айтишича, ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов қамоқдан асраб қолган.
Асар тўлалигича фақат мустақилликдан сўнг, 1991-йилда китоб ҳолида дунё юзини кўрган[2] ва Чўлпон мукофотига сазовор бўлган.
Мамадали Маҳмудов ижод билан бирга жамоатчилик ишлари билан ҳам фаол шуғулланган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби, Маданият Жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган.
1991-йилги президент сайловларида "Эрк" партиясини қўллаб-қуватлаган[3].
Биринчи қамоқ муддати
1994-йили 3-март куни ўнлаб ИИВ ходимлари Мамадали Маҳмудовнинг уйига ва офисига бостириб келди. 4-апрел 2003-йил унинг Ўзбекистон Президентига очиқ хатида ёзишича, улар уйига тўппонча, гиёхванд моддалар ва "Эрк" газетасининг бир нечта сонини ташлаб кетган. Гиёхванд моддалар офисига ҳам ташлаб кетилган эди. Ушбу хатида Мамадали Маҳмудов уйига газеталарни ташлаб қўйган одам бир неча йилдан сўнг ким эканлиги билганини ва бу ДХҚ (КГБ) ходими Актам Розиқов эканлигини ёзди. Ўша куни Эврил Туронни ИИВ биносига олиб кетишган. Давлат мулкини ўғирлашда айбдор, деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилган. 5 ой ва 18 кун ИИВ биносининг ертўладаги ҳибсхонасида ўтирган. Сўнгра Навоий-29, Олмалиқ-45 қамоқхоналарининг ҳибсхоналарида сақланган[4]. Иш „ПЕН Америcа“ ва „Амнестй Интернатионал“ томонидан сохталаштирилган деб баҳоланди.
Озод қилиниши учун халқаро кампаниядан кейин 1996-йил 6-август куни авф қўлланиб, муддатидан олдин озод қилинган[3].
Иккинчи қамоқ муддати
1999-йил 19-феврал куни, соат тахминан беш-олтиларда, кечки пайт ўз маҳалласидаги дўконнинг ёнида, юзлаб одамлар шоҳидлигида қора ниқобли одамлар томонидан ўғирлаб кетилди. Кейинчалик билишича, улар унга тегишли „Тико“ автоуловини ҳам ўғирлаб кетишган. Президентга очиқ мактубида Тошкентдан 2,5-3 соат йўл узоқликда жойлашган зиндонда унга нисбатан қўлланган даҳшатли қийноқлар ҳақида ёзган[4]. Тошкент шаҳар прокуратураси қўлга олинишидан кейин бир ярим ой ўтибгина уни ҳибсга олиш ҳақида фармон берган. Прокурорнинг фармонидан сўнг ИИВнинг зиндонига, сўнгра эса ИИВ 1-тергов изоляторига („Тоштурма“га) ташланган.
18-август 1999-йили Жиноят кодексининг 25-, 159-(банд 4), 242-(банд 1), 216-моддалари бўйича айбланиб 14 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди. 1999-йилнинг 14-декабригача „Тоштурма“нинг зиндонида сақланган. 15-декабрда эас Навоий шаҳридаги 46-зонага ташланган. У ердаги махбусларга, айниқса 159-модда бўйича қамалганларга нисбатан ноинсоний муносабатни ва таҳқирлашларни кейинчалик Президентга йўллаган очиқ мактубида батафсил таърифлаб берган[4].
2000-йилнинг 24-апрелида Қорақалпоғистонниг Кунград туманидаги „Жаслиқ“ қамоқхонасига кўчирилди.
2000-йилнинг 1-июлида яна 46-зонага жўнатилди. У ерда у 16 кун тиббий-санитар бўлимда ётди. 16-кунда Саншаҳарга юборилди. Саншаҳарда Мамадали Маҳмудов 8 ой ва 18 кун даволанди. Маълум бўлишича, „Жаслиқ“да у 12 касаллик, жумладан ошқозон язвасини ҳам орттирган.
2001-йил 16-июндан Чирчиқ зонасида сақланган. Бу ерда у Саншаҳарда бошлаган араб босқини ҳақидаги шеърий роман устида ишлашни давом эттирди[4].
Қизи Ватан Маҳмудованинг Ўрта Осиё инсон ҳуқуқлари уюшмасига хабар беришича, отаси 2012-йилнинг 26-октабрида бошдаги жароҳат билан госпиталга ётқизилган[5].
2013-йилнинг февралида 14 йиллик қамоқ муддати тугашига қарамай, озод этилиши ўрнига „Тоштурма“га юборилди. Унинг хотини Гулсара Маҳмудованинг хабар беришича, ёзувчининг қамоқ муддатини узайтирилишига сабаб „жазони ижро этиш масканининг ички тартибларини бузиш“ деб кўрсатилган[6].
2013-йилнинг 19-апрелида, кечки пайт 72 ёшли Мамадали Маҳмудов озод этилди ва ўзининг беш нафар набирасини биринчи мартда кўрди[7].
Кейинги ҳаёти
2016-йилнинг июн ойидан мамлакатдан чиб кетмоқчи эканлигини айтди[8].
Шу йили Америка ва Овруподаги туркистонлик ёзувчилар томонидан Халқаро Турон Ёзувчилар Иттифоқига раис этиб сайланди. 2016-йил 4-декабр куни ўтадиган президент сайловларида Шавкат Мирзиёэвга овоз беришини ва унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди[9].
2020-йилнинг 16-октабрида Тошкент шаҳрида вафот этди[10].
Оиласи
Қизи Ватан, ўғиллари Бобур ва Турон ҳамда бешта набираси бор. Унинг айтишича, ўғил-қизи ишсиз, оила "чол-кампирнинг 450 мингга етмайдиган" пенсиясига тирикчилик ўтказмоқда. Боз устига оиланинг 14 минг доллар қарзи ҳам бор. "220 минг пенсия оламан, бу пул оладиган дориларимдан бир турининг биттасига ҳам етмайди", дейди ёзувчи[11].
2016-йил 29-октабрида унинг набираси Мирза Холмедовнинг (Худойберди Тўхтабоевнинг набираси) қизига уйланди[12].
Ижоди
1981-йилда „Ўлмас қоялар“ романини ёзган. „Туманли кунлар“ қиссасини ва „Оқгул“ романини ҳам ёзган. Асарлари Франсия, Олмония, Канада, Туркия, Норвегия, Англияда нашр этилган[9].
2016-йилда „Дунё ўзбеклари“ электрон газетасида араблар босқини тўғрисидаги "Бўзбўри" романи эълон қилинган.
Манбалар
- ↑ Мамадали Маҳмудов: дунё эътиқод билан тирик, эътиқод билан гўзал! — ббc узбек, 2016-10-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-07-10
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 68 (ёрдам) - ↑ архив нусхаси, 2016-08-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-07-10
- ↑ 3,0 3,1 МАМАДАЛИ МАҲМУДОВ, УЗБЕКИСТАН
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Откритоэ писмо заключенного писателя Мамадали МАХМУДОВА (Эврила ТУРОНА) Президенту Республики Узбекистан Исламу КАРИМОВУ, 2014-05-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-07-10
- ↑ Узбекистан: жаилед wритер Мамадали Макҳмудов реcеивес сериоус ҳеад инжурй, 2016-08-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-07-10
- ↑ Жаилед Узбек Wритер Фаcес Неw Присон Терм Афтер Сервинг 14 Еарс
- ↑ „WРИТЕР МАМАДАЛИ МАКҲМУДОВ РЕЛЕАСЕД АФТЕР ОВЕР 14 ЕАРС ИН ПРИСОН“. 2013-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- ↑ 17 йил қамоқда сақланган ёзувчи Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи
- ↑ 9,0 9,1 Ўзбекистон республикаси Бош вазири,[сайт ишламайди] Муваққат президент жаноб[сайт ишламайди] Ш.М. Мирзиёэвга[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттпс://www.озодлик.орг/а/30896875.ҳтмл
- ↑ Ёзувчи Мамадали Маҳмудов президентга августда ёзган хатига жавоб олмади
- ↑ БОЛАЛАР ЁЗУВЧИСИ — МАШҲУР САНЪАТКОР БИЛАН ҚУДА БЎЛДИ[сайт ишламайди]