Навоб Садруддин Муҳаммадхон Баҳодир Фааиз (1690–1738), яна Фааиз Деҳлавий (урду; فائز دہلوی) тахаллуси билан ҳам танилган[1][2] урду ва форс тилларида ижод қилган шоири эди. У ҳинд маданияти ва анъаналарини тарғиб қилувчи шоир сифатида ҳам эътироф этилади, шунингдек, урду тилида шеър ёзган ва тўлиқ девон қолдирган Шимолий Ҳиндистоннинг биринчи урду шоири ҳисобланади. Унинг аждодлари Эрондан Ҳиндистонга келиб, Деҳлида истиқомат қила бошлаганлар. Унинг отаси Забардастхон юксак мартабали зодагон бўлиб, Аврангзеб ва Жаҳондаршоҳ ҳукмронликлари даврида Бобурий императорларининг эътирофига сазовор бўлган ва 1696-йилда Жаунпурда қози, 1697-йилда эса Аудда маъмур этиб тайинланган.

Фааиз Деҳлавий
صدرالدین محمد خان فائز
Таваллуди
Навоб Садруддин Муҳаммадхон Баҳодир Фааиз

1690
Вафоти 1738
Деҳли, Бобурийлар сулоласи
Касби шоир
Отаси Муҳаммад Халил Забардастхон

ҳаёти

Фааиз 1690-йилда Деҳлида туғилган. Фааиз отасининг назорати остида яхши таълим ва тарбия олган. Фааиз жуда интизомли ва юксак маданиятли муҳитда вояга етган. У жуда нозик бадиий дид соҳиби эди. Юксак малакали устозлар ва таниқли олимлар раҳбарлигида у шеъриятга ниҳоятда нозик дидни ривожлантирди ва ёшлигидан шеър ёза бошлади. Фааиз бахтли ва мамнун ҳаёт кечирган бўлса-да, умрининг охирги йилларида айрим молиявий қийинчиликларга дуч келган. Унинг руҳий ҳаёти издан чиқа бошлаган ва истерик аломатлар пайдо бўлган. Натижада, у ўзини одамлардан яккалаб, бегоналар билан учрашишни тўхтатган. Фааиз 1738-йилда Деҳлида вафот этган ва шу ерда дафн этилган[3].

Асарлари

Фааиз мантиқ, тиббиёт, геометрия, қиёфа илми ва шу каби бошқа фанларни ҳам жуда яхши билган. Фааиз форс классикларини ва ўша даврда долзарб бўлган бошқа мавзуларга оид китобларни ўқишни жуда яхши кўрарди. У форс тилида қарийб ўн тўққиз минг мисра, урду тилида эса беш юзга яқин мисра битган. Унинг девони ғазаллар, маснавийлар ва бошқа шеърлардан иборат. Фааиз ўша пайтда Шимолий Ҳиндистонда кенг қўлланилган маҳаллий тилда ёзган. У шеърларида лаҳжа сўзларини кўп ишлатган, шунингдек, форсча қўшма сўзлар, ўхшатишлар, истиоралар ва ҳоказоларни қабул қилиб, қўллаган, бу эса унинг шеъриятининг нафислигини оширган. Унинг мисралари соддалиги ва равонлиги билан ажралиб турган. Асарларида илоҳий муҳаббат билан бирга гўзал жинс вакилларининг ҳусн-у жамоли ҳам тасвирланади. Унинг ғазалларининг аксарияти муҳаббат мавзусига бағишланган бўлиб, жуда равшан ва таъсирчан услубда ёзилган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Фаэз Деҳлви - Профиле & Биограпҳй“. Рекҳта. Қаралди: 2021-йил 20-январ.
  2. ↑ „Фааиз Деҳлви Аур Деэwан-э-Фааиз бй Сед Масоод Ҳасан Ризви Адеэб“ (эн). Рекҳта. Қаралди: 2021-йил 20-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 Урду Поэтрй: Ан Антҳологй Упто 19тҳ Cентурй (ур). Б.Р. Публишинг Cорпоратион, 2001. ИСБН 978-81-7646-190-0. [сайт ишламайди]